1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ таолодан узун орзуга берилишдан паноҳ тилаймиз

08:17 / 09.05.2020 2392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Иброҳим Давриқий айтади: «Намоз вақти бўлди. Маъруф Карҳий Абу Тавбага: «Бизга имомликка ўтиб бер» деди. У: «Ҳозир сизларга ўқиб берганим билан кейингисини ўқий олмайман», деди. Маъруф унинг кейинги намозда ҳам имом бўлиб беришини умуман ўйламаганини назарда тутиб, «Аллоҳдан узун орзуга берилишдан паноҳ тилаймиз, чунки узун орзу яхши амаллар қилишдан тўсиб қўяди», деди.

Абу Бакр Зажжождан ривоят қилинади: «Маъруф Кархий бетоб эди. Унга «Васият қилинг» дейишган эди, «Ўлсам, эгнимдаги кўйлагимни садақа қилиб юборинглар. Бу дунёга қандай яланғоч келган бўлсам, ундан шундай кийимсиз яланғоч кетмоқчиман», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Арокадан ривоят қилинади .Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бомдод намозини ўқидим. Салом бергач, ўнг томонга ўгирилдилар, кейин қуёш масжид деворига давоми...

1675 08:00 / 14.09.2020
Абу Ҳабиб айтади .Бир киши Ҳасаннинг олдига келиб, .Эй Абу Саъид, кам овқат есам, очиқяпман. Кўпроқ есам, бўкиб қоляпман,, деди. Ҳасан унга .Бу диёр сенга тўғри давоми...

2212 08:02 / 16.05.2020
Абдуллоҳ ибн Жало айтади .Зулҳулайфага борганимда ҳаж қилгим келди. Одамлар эҳром боғлаётган экан. Қарасам, бир йигит эҳром боғлашдан олдин ғусл қилиб, устидан сув давоми...

11712 08:07 / 08.06.2020
Абу Жаъфар айтади .Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. .Эй Абу Жаъфар, давоми...

2474 08:00 / 26.12.2020
Аудиолар

230184 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148762 14:35 / 11.08.2021