1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн учинчи мақола)

17:09 / 07.05.2020 2558 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

30. Фитр садақасининг фазилати. Фитр садақаси Рамазонга хос молиявий ибодатдир. Имом Дайламий Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Рамазон ойи ер билан осмон ўртасида муаллақ туриб қолади, Аллоҳ таолонинг ҳузурига фақат фитр закоти билангина мақбул ҳолда кўтарилади», дейилган.

31. Рамазондаги умранинг фазилати ҳажга баробар келади. Бу ҳам Рамазоннинг шарофати, албатта. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажнинг ўрнига ўтади», деганлар».

32. Рамазонда қуллар, асирларни озод қилиш алоҳида суннат амалдир. «Мишкот»да Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойи кирганда барча асирларни озод қилиб юборар эканлар. Салмон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким унда (Рамазонда) ўз мамлукига (қул ва чўрисига) енгиллик яратса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилади», деганлар.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Вуҳайб ибн Вирд айтади .Бир киши келиб, .Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади, деб, ҳоли жонимга қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим давоми...

3307 07:30 / 25.02.2019
карантин пайтидаги ўйларимУшбу мақолани бир мухлисамиз GRAND TA`LIM grandtalim томонидан ўтказилган .Кеча ва бугун неъматлар қадрини англамоқдамиз, танловига юборган давоми...

2708 15:30 / 24.07.2020
Ислом динининг одам боласини улуғлагани, уни азиз ва мукаррам қилиб яратгани инсон ҳаётининг барча ҳолатларида намоён бўлади.Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат давоми...

2491 10:00 / 23.06.2019
Атодан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг вафотидан сўнг у кишининг аёллари Фотима бинт Абдулмаликнинг ҳузурига кириб, .Эй Бинт Абдулмалик, менга давоми...

3031 08:08 / 06.07.2020