1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Фидойилигингиз, саховатингиз учун ташаккур, азиз юртдошлар!

17:45 / 03.05.2020 2116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга дуруду салавотлар бўлсин!

 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, islom.uz портали, muslimaat.uz сайти, «Гранд таълим» НТМ жамоаси ташаббуси билан, сиз азизларнинг – минглаб жонкуяр, фидойи юртдошларимизнинг ёрдами билан сирдарёлик юртдошларимиз учун ёрдам карвони ташкил этилди.

 Бугун 3 майгача жамланган озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, дори-дармонлар, ўйинчоқлар ва бошқа турдаги жами 100 тоннага яқин маҳсулотлар юкланган юк машиналари карвони Гулистон шаҳрига етиб борди. Барча юклар «Туркистон С» универсал озиқ-овқат базасига етказилиб, мутасадди ташкилотлар ва масъулларга ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг Сирдарё вилояти вакиллиги ходимларига топширилди.

 Айни дамда кейинги ёрдам карвони учун жонбозлик ва саховат кўрсатаётган юртдошларимиздан тинимсиз келиб тушаётган хайрия маҳсулотларини ҳам саралаб, юк машиналарига жойлаяпмиз. Иншааллоҳ, эртага иккинчи карвон ҳам Сирдарёга йўл олади.

Эслатма: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уйдаги хайрия штабига эртадан кийим-кечак ва кўрпа-тўшаклар кўринишидаги хайриялар қабули тўхтатилганини маълум қиламиз.

   Аҳоли яшаш масканлари, хонадонларга талафот етганлиги сабабли, сирдарёликларда қурилиш маҳсулотларига эҳтиёж юқори экан. Шунинг учун ёрдам кўрсатмоқчи бўлган юртдошларимиздан қурилиш маҳсулотлари қабул қилинади.  Шунингдек, узоқ сақланадиган, тез бузилмайдиган, қуруқ озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қабул қилинади.

Аллоҳ таоло бу хайр-эҳсонларнинг ўрнини бу дунёда ҳам, у дунёда ортиғи билан тўлдирсин, Рамазон ойининг баракоти билан ажру савобини чандон ошириб берсин!

Ҳимматингизга балли, азиз юртдошлар!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 17 февраль куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Бу сафарги суҳбатга Тошкент шаҳридаги давоми...

2116 14:41 / 17.02.2022
Рамазон ойи тугаганига қарамай, дунё мусулмонлари яхшилик қилишга интилишмоқда. Шимолий Aнглиянинг Галифакс шаҳрида мусулмонлар жамоаси муҳтожларга бепул давоми...

1984 14:10 / 19.05.2021
Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги .Шакаркент, маҳалласида жойлашган .Хўжа Абдураҳмон Авф, жомеъ масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди. Бу ҳақда давоми...

1586 06:14 / 10.01.2024
Финландиянинг ёш мусулмон аёллари спорт билан шуғулланиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлдилар. Энди улар ҳижобда футбол ўйнашлари мумкин бўлади.Финландияда давоми...

1715 12:30 / 18.05.2021
Аудиолар

232049 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150562 09:35 / 11.08.2021