1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳимматингизга балли!

15:32 / 02.05.2020 2034 pdf Ўқиш режими + -

Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақидаги эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб сўмлик ўтказмалар, нақд пуллар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа турдаги хайриялар келиб туша бошлади. Кимдир машинаси билан, кимдир маҳсулоти билан, кимдир яна қайсидир бошқа турда хизмат қилишга тайёрлигини изҳор қиляпти.

Хориждан ҳам қўнғироқлар бўлиб, ёрдамни қай тарзда етказиш сўраб, мурожаатлар бўляпти. Ҳамма қўлидан келган ёрдамни аямай, бошига мусибат тушган сирдарёлик ҳамюртларимизга ёрдам қўлини чўзмоқда. Ҳатто баъзи кишиларимиз молиявий ёрдам кўрсата олмасам ҳам, ҳеч бўлмаса юкларни ташиш ёки саралашга бўлса ҳам ёрдамим тегиб қолар дейишди.

Мана шундай диёнатли, саховатпеша, жонкуяр, бағрикенг халқимиз бор экан, бу мусибатни сабр билан қарши олиб, матонат кўрсатиб, олийҳимматлик кўрсатиб, бу синовлардан шараф билан ўтамиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло бу хайр-эҳсонларнинг ўрнини бу дунёда ҳам, у дунёда ортиғи билан тўлдирсин, ҳимматингизга балли, азиз юртдошлар!

Эслатма: Азизлар, бир офатга қарши курашаман деб, бошқа бир офатга бепарво қолмайлик, тожсимон вирусдан ҳимояланиш қоидаларига риоя қилишни унутмайлик.


Маълумотлар учун: @sardoba2020

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Al Hilalrdquo исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотекани йўлга қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлар идораси маълум қилди.Исломий молиялаштириш тамойилларига давоми...

2677 18:49 / 05.10.2018
Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистон томонидан Ислом тараққиёт банки бошқарувчиси Сардор Умурзоқов давоми...

2123 13:30 / 27.08.2021
1 октябрь куни Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самигуллин Қозон шаҳридаги Ўзбекистон бош консули Фахриддин Насриев билан учрашди. Бу ҳақда Татаристон давоми...

2999 17:22 / 04.10.2021
Германия ҳукумати расмийси Стефан Сейберт мусулмонларнинг ибодатхоналарига қилинган ҳар қандай ҳужум қораланишини эслатиб ўтди. Бу ҳақда iqna хабар давоми...

2248 15:00 / 13.06.2019