1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўнинчи мақола)

19:00 / 02.05.2020 1867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

23. Ифторлик бериш фазилати. Бу ҳам Рамазонга хос амаллардан саналади.

Ибн Можа Зайд бин Холид розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир рўзадорга ифторлик берса, унга ўша рўзадорларнинг ажрича ажр бўлади, уларнинг ажрларидан бирор нарса камаймайди», дедилар.

Салмон Форсийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир рўзадорга ифторлик берса, бу унинг учун бир қул озод қилиш ва гуноҳлари учун мағфират бўлади», дедилар. Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб берадиган нарса топа олмаймиз-ку?», дейилди. У зот: «Бу савобни Аллоҳ рўзадорга бир татим сут ё хурмо ёки бир қултум сув билан ифторлик қилиб берган кишига ато этади. Аммо ким рўзадорни тўйдирса, бу унинг гуноҳлари учун мағфират бўлади ва Аллоҳ унга менинг Ҳавзимдан ичимлик ичиради, у то жаннатга киргунича чанқамайди. Унга рўзадорнинг ажрича ажр бўлади, у(рўзадор)нинг ажридан ҳеч нарсани камайтирилмайди», дедилар».

24. Ифторлик пайтидаги дуонинг фазилати. Ифторликдаги дуонинг ҳам алоҳида фазилати бор. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бисмиллаҳ (Аллоҳнинг номи билан) Аллоҳим, Сенинг учун рўза тутдим. Сенга иймон келтирдим. Сенинг ризқинг билан ифторлик қилгум. Бас, менинг олдинги-ю кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин. Ўзинг мендан қабул қилгин. Албатта, Сен ўта эшитгувчи ва билгувчисан», деб дуо қилардилар.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Ҳасан Басрийдан ривоят қилинади.Басранинг жоме масжидидаги бир мажлисга келсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир тўп саҳобалари Абу Бакр ва Умар давоми...

3939 08:30 / 17.12.2018
Қози Шурайҳ айтадилар .Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаманБиринчиси ndash бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд давоми...

1911 07:10 / 11.08.2019
Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга чиқдилар. Муҳаййисага Абдуллоҳнинг ўлдирилиб, давоми...

2747 14:10 / 08.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз давоми...

3458 08:30 / 27.12.2018
Аудиолар

211207 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130467 14:35 / 11.08.2021