1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бу юзни жаҳаннам оловидан тўса оласанми?

07:24 / 30.04.2020 1870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳдан бошқа мудаббир борми?
Салама ибн Ғаффор айтади: «Бир киши Фузайлга шикоят қилган эди, Фузайл унга: «Аллоҳ таолодан бошқа кимдир мудаббир (Мудаббир Аллоҳ таолонинг исми бўлиб, барча ишларнинг тадбирини қилувчи демакдир) бўлишини хоҳлайсанми?» деди».

Юсуф Замий Фузайл ибн Иёздан ривоят қилади: «Олдимга халифа Хорун ар-Рошид бир неча киши билан бирга келди. Уларга: «Халифа қайси бирингиз?» дедим. Улар мўминларнинг амирига ишора қилишди. Мен унга: «Эй юзи чиройли зот, мен улуғ бир ишнинг гувоҳи бўлдим – сенинг юзингдек чиройли юзни бошқа ҳеч кимда кўрмадим», дедим. У: «Агар бу юзни жаҳаннам оловидан тўса олсанг, шундай қил!» деди. Кейин мендан насиҳат сўради. Мен унга: «Сенга нимани ҳам насиҳат қилардим? Барча насиҳат Аллоҳ таолонинг Китобида бўлса, унда итоат этганларга нима бўлиши-ю, осийлик қилганларга нима бўлишига қарагин», дедим.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар шаҳарқишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, давоми...

8700 12:00 / 29.03.2019
Ушбу маълумотлар Имом Ибн Жарир Тобарий таълиф этган асарларни бирмабир санамасдан, ҳисобламасдан ҳамда исмлари ва мавзуларини зикр қилмасдан келтирилган давоми...

2404 13:42 / 03.12.2019
Имом Шофеъийнинг имом Аҳмаднинг уйидаги меҳмондорчилигиБир куни имом Шофеъий имом Аҳмаднинг уйига меҳмондорчиликка бордилар. Имом Аҳмаднинг бир солиҳ қизи давоми...

4286 07:45 / 18.03.2019
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан одамларнинг олдига чиқдилар. Расулуллоҳ давоми...

1685 08:00 / 09.11.2020