1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (тўртинчи мақола)

10:30 / 25.04.2020 2124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9. Рамазон истиғфор ойидир. Яъни, бу ойда фаришталар рўзадорлар учун Аллоҳдан мағфират талаб қилишади.

Имом Аҳмад ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимга Рамазонда беш хислат берилди, улар олдинги бирор умматга берилмаган: рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкдан хушбўйдир; уларга фаришталар мағфират талаб қилишади; Аллоҳ ҳар куни жаннатни безаб, «Солиҳ бандаларим устиларидан меҳнат ва азиятлар улоқтирилиб, сенинг олдингга келишларига оз қолди», дейди; унда бебош шайтонлар кишанланади, натижада улар ундан бошқа пайтларда эришадиган нарсаларига эриша олмай қолишади; охирги кечада рўзадорлар мағфират қилинади», дедилар».

10. Рамазон дўзахдан озод бўлиш ойидир. Унинг охирги ўн кунлиги «дўзахдан озод бўлиш» кунлари саналади. Шу билан бирга, Рамазонда ҳар кеча сон-саноқсиз кишилар дўзахдан озод қилинади.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазонда ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади», деганлар.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Баъзилар ўйлаганидек, бойқуш бехосият қуш эмас. У ҳам бошқа йиртқич қушлар каби бир оддий жонзот. Фақат у одамлар кам, хароба жойларга ин қургани учун кишиларда давоми...

3877 20:00 / 04.09.2020
Сулаймон Тоий айтади .Абдулвоҳид ибн Зайдни Ҳавшабнинг жанозасида кўрдим. Ҳавшаб дафн қилингач, у шундай деди .Эй Абу Бишр, Аллоҳ сенга раҳм қилсин, сен бундай кун давоми...

2188 08:01 / 24.12.2019
Баъзилар динни фақатгина баданий ибодатдан иборат деб ўйлашади. Ҳолбуки, дин илм ва ибодатдир. Илмсиз дин фалокатдир.Ўйлаб кўринг, бир пайтлар шундай кишилар давоми...

2385 18:30 / 06.03.2022
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1942 14:58 / 27.01.2022
Аудиолар

231506 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150021 14:35 / 11.08.2021