1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ойига тайёрмисиз? (биринчи мақола)

19:00 / 19.04.2020 1843 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.

Шариат истилоҳида эса: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».

Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқа рўзани очувчи нарсалар кўзда тутилгандир.

Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган. Аниқроғи, иккинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида, ҳижратдан ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ва қибла Каъбаи муаззамага бурилгандан кейин фарз қилинган.

Унинг сабаби ойнинг келишидир. Чунки уни Рамазон ойига изофа қилинади ва ойнинг такрор бўлиши билан рўза ҳам такрор бўлади. Ҳар куннинг янги бўлиши унинг рўзасини тутишга сабабдир.

Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир.

Алллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз», деган (Бақара сураси, 183-оят).

Ва яна: «Рамазон ойини, унда Қуръон одамлар учун ҳидоят билан, ҳидоятдан баёнотлар ва Фурқон бўлиб туширилгандир. Ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас рўзасини тутсин», деган (Бақара сураси, 185-оят).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида рўзанинг фарз эканини кўп такрорлаганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда Жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча Шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар».

Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.

Ислом уммати доимо Рамазон рўзаси фарз эканига иттифоқ қилиб келган. Уламоларимиз, бунга «унга аҳл бўлган киши тарафидан» деган қайдни ҳам кўрсатилса яхши бўлади, дейдилар. Ана шунда ҳайзли ва нифосли аёлларга рўза фарз бўлмаслиги аниқ бўлади.

Рўзага ниятни шарт қилиш одатдан ибодатни фарқлаш учун бўлган. Бошқа нарсаларда ҳам шу бор. Ҳар бир нарса ният ила одатдан ибодатга айланиб қолади.

Юқорида таърифи келган рўзани Рамазон ойида тутмоқлик оқил, болиғ ва бошқа шартларни ўзида мужассам қилган ҳар бир мўмин – мусулмон учун фарздир.

(Давоми бор)

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

2586 12:00 / 29.06.2019
Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат деб биладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматли зотлар бўлишган. Уларда ўзларидан ёши кичик давоми...

3375 13:10 / 22.02.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзингни шубҳага солган нарсани тарк эт, ўзингни шубҳага солмаган нарсани ол, деган гаплари қоидадир.Шубҳали давоми...

2974 13:40 / 11.09.2019
Ваъдага вафо қилмаслик одати ҳам ёлғончиликнинг бир туридир. Бу ишни қилган киши иродасиз, ундан яхшилик чиқмайдиган ва ишониб бўлмайдиган одам бўлади. Ваъдага давоми...

3128 08:30 / 26.12.2018
Аудиолар

230211 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148789 14:35 / 11.08.2021