1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 1-дуо

09:28 / 09.04.2020 2819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суннати мутоҳҳарада келган ва турли муносабатлар ила қилинадиган зикрларни яхшилаб ўрганиб, ўз ўрнида адо этиб юриш лозим.

Мисол учун, фарз намозларнинг ортидан адо этиладиган зикрлар бор. Бу зикрларни адо этиш бизда қадимдан йўлга қўйилган. Ҳаттоки баъзи бир кишилар наздида намознинг бир қисмидек кўриниб қолган. Аслида эса улар намоздан ташқаридаги  зикрлардир.

Тонг отганда ва кеч кирганда бомдод ва шом намозларидан кейин ўқиладиган дуолар бор. Шунингдек, маркабга минганда ўқилиши керак бўлган дуо бор, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деярли ҳар доим ўқир эдилар. Шунга ўхшаш, ҳар бир мақомда ва муносабатда ўқиладиган дуо ва зикрлар бор. Уларни ўз ўрнида адо этишни йўлга қўйиш лозим. Зотан, бу турдаги зикрлар банданинг доимий равишда Ҳақ субҳанаҳу ва таолога боғланиб туришига хизмат қилади.

Келинг, қўлдан келганича мазкур зикрларни ҳам уларга амал қилиш нияти ила ўрганиб чиқайлик.

Мурид уйқудан кўзини очиши билан Роббига боғланади ва ушбу ҳадиси шарифда келган дуони ўқийди.

كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَقُولُ إذَا اسْتَيْقَظَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонган вақтларида:

«Алҳамду лиллаҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур», дер эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Бизни ўлдирганидан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва тўпланиш Унинг Ўзигадир».

Сўнгра яхши ният қилган ҳолида ўнг томони билан ўрнидан туради. Ўнг томон доимо яхшилик, иши ўнгидан келишининг рамзи бўлиб келган. Яхши ният эса доимо мусулмон инсоннинг ҳамроҳи бўлиши лозим.

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، يُعْجِبُهُ الْفَأْلُ الْحَسَنُ وَيَكْرَهُ الطِّيَرَةَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яхши ният ёқар ва шум ният ёқмас эди».

Ибн Можа ривоят қилган.

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз портали Аллоҳ таолонинг тақдирини комил иймон, мустаҳкам сабрбардош билан қарши олган матонатли биродарларимиз учун ўзига хос Рамазон туҳфасини давоми...

4643 09:07 / 25.06.2017
Шайх Нажм ибн Абдулваҳҳоб Шерозийнинг ўғли айтади .Отам ўлим ҳолатида бетоб бўлиб ётиб, менинг йиғлаётганимни кўриб қолдилар. .Сенга нима бўлди, дедилар. .Йўқ, давоми...

3398 07:00 / 01.02.2019
Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо ҳаромдир. Аллоҳ таоло Мутоффифун сурасида марҳамат қилади .Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар давоми...

5153 16:10 / 30.10.2018
Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди .Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда давоми...

2151 08:18 / 19.08.2020