Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (78-дарс). Арш ва Курси ҳақдир

16:03 / 23.03.2020 6714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Арш» луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Аллоҳ таоло Қуръонда Сабаъ маликаси ҳақида: «Унинг катта арши бор» деган, яъни унинг тахти бор (Намл сураси, 23-оят).

Қуръон араб тилида нозил қилингандир. Арш оёқлари бор тахт бўлиб, уни фаришталар кўтариб юришади. У олам учун худди қуббадек. У махлуқотларнинг шифтидир.

Далиллар:

ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

«У – Арш эгаси ҳамда қадри улуғ, нимани хоҳласа, қила олувчи Зотдир» (Буруж сураси, 15-16-оятлар);

ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ

«У – даражаси юксак, Арш эгаси бўлган Зотдир» (Ғофир сураси, 15-оят);

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ

«Сўнгра Аршга баробар бўлди» (Юнус сураси, 3-оят);

ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ

«Ўшанда Арши сув устида эди» (Ҳуд сураси, 7-оят);

ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ

«Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар,  У – карим Аршнинг Робби бор» (Муъминун сураси, 116-оят);

ﮰﮱﯓﯔﯕﯖﯗﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ

«Аршни кўтариб турадиганлар ва унинг атрофидагилар Роббларига ҳамд ила тасбеҳ айтурлар, Унга иймон келтирурлар ва иймон келтирганларга мағфират сўраб...» (Ғофир сураси, 7-оят);

ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ

«Ва ўша кунда Роббингнинг Аршини саккизтаси кўтариб турадир» (Ал-Ҳааққо сураси, 17-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларида келган гаплар ҳам Аршнинг ҳақлигига далолат қилади:

«Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар азийму ҳалийм Аллоҳ бор. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар У – улуғ Аршнинг Робби бор. Ҳеч бир илоҳ йўқ. Магар Аллоҳ – осмонлар Робби, ер Робби ва карим Арш Робби бор» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ўлурлар. Биринчи ҳушига келган Мен бўлурман. Қарасам, Мусо Аршнинг оёқларидан бирини тутиб турган бўлади. Билмадим, у мендан олдин ўзига келганми ёки Турдаги зарба билан кифояланганми?» деганлар (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Курси эса Аршдан бошқа нарсадир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу «Унинг курсиси осмонлару ердан кенгдир» оятининг тафсирида: «Курси» луғатда икки оёқ ўрнашадиган жойни англатади. Аршнинг миқдорини Аллоҳдан бошқа билмайди», деганлар (Бақара сураси, 255-оят).

Ўтган уламоларнинг кўпчилиги: «Курси – Аршнинг олдига қўйилган поғонасимон нарса», деганлар.

Ибн Жарир Абу Зарр розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аршнинг олдида Курси худди кенг ерга ташланган темир халқага ўхшайди, холос», деганлар.

У Зотнинг Аршга ҳам, ундан бошқа нарсага ҳам хожати йўқдир.

У Зот ҳар бир нарсани иҳота қилгандир ва ҳар бир нарсадан устундир. Батаҳқиқ, халқини иҳота қилишдан ожиз қилибдир.

Шарҳ: Муаллифнинг «У Зотнинг Аршга ҳам, ундан бошқа нарсага ҳам ҳожати йўқдир», дегани Аршни ва Курсини зикр қилгандан кейин Аллоҳ таоло Аршга ҳам, ундан бошқа нарсага ҳам муҳтож эмаслигини баён қилиб қўйишдир.

Шунингдек, Аршни халқ қилиши ва унга баробар бўлиши Аллоҳ таолонинг унга ҳожати борлигидан эмас, тақозо қилган ҳикмат учун эканини баён қилиш учундир. Олий пастдан устун бўлгани учун паст олийни қамраб олиши, иҳота қилиши, кўтариши лозим бўлмайди.

Шунингдек, бу олий пастга муҳтож, дегани ҳам эмас. Осмонга назар солгин. У ернинг устида. Лекин унга муҳтож эмас. Аллоҳ таоло Аршга баробар бўлиб, унинг устида тургани унга муҳтожлигидан эмас. Аллоҳ бундан олий ва улуғдир.

Билки, У ўз қудрати ила ўзидан пастдаги Аршни, уни кўтариб турувчиларни ва ундаги нарсаларни кўтариб турувчидир. Шунингдек, У Зот Аршни ва ундаги нарсаларни иҳота қилувчидир. Арш Аллоҳнинг қудрати остида чегараланган ва Унга муҳтождир.

Далиллар:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ

«Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир» (Фотир сураси, 15-оят);

ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ

«Роббинг беҳожат ва раҳмат соҳиби бўлган Зотдир» (Анъом сураси, 133-оят);

ﭖ ﭗ ﭘ

«Аллоҳ сомаддир» (Ихлос сураси, 2-оят);

Яъни: ҳеч нарсага муҳтож эмас, барча нарса унга муҳтождир.

ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

«Аллоҳ беҳожатдир. Сизлар ҳожатманддирсиз» (Муҳаммад сураси, 38-оят).

Муаллифнинг «У Зот ҳар бир нарсани иҳота қилгандир ва ҳар бир нарсадан устундир», деганининг маъноси, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани Ўз илми, қудрати, мулки ва яратиши ила иҳота қилиб туради ва бу ишларда ҳар бир нарсадан устун туради, деганидир. У Зот Ўзининг барча сифатларида тенги йўқдир, ҳар бир нарсани иҳота қилувчидир ва ҳар бир нарсадан устундир. Унинг устунлиги фақат Аршга нисбатангина эмас. Бошқа махлуқотларига муҳтож бўлмаганидек, Аршга ҳам муҳтож бўлмайди.

Далиллар:

«Аллоҳ уларнинг ортларидан иҳота қилиб турувчидир» (Буруж сураси, 20-оят);

«Огоҳ бўлинг! У Зот ҳар бир нарсани иҳота қилувчидир» (Фуссилат сураси, 54-оят);

«Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсани ихота қилган Зотдир» (Нисо сураси, 126-оят).

Аллоҳ таолонинг иҳота қилиши фалакнинг ўз остидаги нарсаларни иҳота қилишига ўхшаган эмас. Балки У Зотнинг иҳотаси улуғлик, илм, қудрат, ҳукм, салтанат, боқий қолдириш, йўқдан бор қилиш, тирилтириш, ўлдириш ва шунга ўхшаган нарсалар иҳотасидир.

Далиллар:

«У бандалари устидан ғолибдир» (Анъом сураси, 61-оят);

«Устиларидаги Роббларидан қўрқадилар» (Наҳл сураси, 50-оят).

Хулоса шулки, Аллоҳ таолонинг устунлиги маконга ва жисмга хос эмасдир. Чунки бундай устунлик Аллоҳ таолонинг зотига ва сифатларига нуқсон бўларди.

Муаллифнинг «Батаҳқиқ, халқини иҳота қилишдан ожиз қилибдир», дегани, махлуқотлар Аллоҳ таолони ўз илмлари, кўришлари ва бошқа иҳота қилиш мумкин бўлган нарсалари билан иҳота қила олмаслар, деганидир. Аксинча, Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани иҳота қилувчидир. Ҳеч бир нарса Аллоҳни иҳота қилувчи эмасдир.

Хулоса шулки, халойиқ Аллоҳ таолони иҳота қилишдан ожиздир.

Далиллар:

«Ва Унинг илмини иҳота қила олмаслар» (Бақара сураси, 255-оят);

(Халойиқ Аллоҳнинг илмини иҳота қила олмаганларидек, зотини ва сифатини ҳам иҳота қила олмаслар.)

«Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У латифдир (дақиқ нарсаларни ҳам билувчидир), хабардордир» (Анъом сураси, 103-оят).

 «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари .Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса давоми...

2338 19:00 / 06.12.2021
У Зот Ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади, муҳофаза қилади ва афв қилади. Ҳамда Ўз адолати ила хоҳлаган кимсани залолатга кетказади, ёрдамсиз ташлаб қўяди давоми...

4340 17:05 / 16.12.2019
Аввалги дарсимиздаги ҳадиснинг давомида нима учун одамлар бирбирларининг ёки ўзларининг бадбахт ёки некбахтлигини била олмасликлари баён давоми...

2733 16:00 / 07.06.2021
Уламоларимиз Ислом билан иймон орасидаги алоқа, .Қайси бири умумий, деганга ўхшаш саволлар ҳақида узунданузоқ баҳс қилганлар. Бу мавзу бўйича алоҳида китоб давоми...

1198 19:00 / 06.11.2023
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40735 14:35 / 11.08.2021