Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (77-дарс). Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилинг!

14:00 / 21.03.2020 4214 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

 «Эй иймон келтирганлар! Касб қилган нарсаларингизнинг покизаларидан ва Биз сизларга ердан чиқариб берган нарсалардан нафақа қилинглар. Нафақа қилганингизда нопокни кўзламанг» (267-оят).

Аллоҳ таоло покдир ва У Зот фақат пок нарсани қабул қилади.

Закот ва хайр-эҳсон берувчи кимса бу борада икки нарсанинг мулоҳазасини қилмоғи лозим.

Биринчиси – Аллоҳ таолонинг ҳаққи. Чунки берувчи Аллоҳ таоло учун бераётганини даъво қилади. Агар даъвоси тўғри бўлса, Аллоҳ таолога берадиган нарсасининг яхши ва пок бўлишига эътибор қилсин-да. Ахир у уйига келган меҳмонига бор нарсаларининг яхшиси ва гўзалинигина тақдим қилади-ку!

Иккинчиси – ўз ҳақи. Чунки берган нарсаси қиёмат куни ўзига қайтиб келиши бор. Ўшанда ўзига яхши ва пок нарса қайтиб келишининг пайидан бўлсин.

Ўзи энг яхши кўрган нарсасини беришга келадиган бўлсак:

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ

 «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимаики нафақа қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни ўта билувчидир» (92-оят).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Талҳа Мадинада ансорийларнинг энг бадавлати эди. Унинг учун молларининг энг севимлиси Байруҳо (боғи) бўлиб, у масжиднинг тўғрисида эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кирар, ундаги ширин сувдан ичар эдилар. «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз» ояти нозил бўлганда, Абу Толҳа:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз», демоқда, мен учун молларимнинг энг севимлиси Байруҳодир. У Аллоҳ азза ва жалла учун садақа! Унинг яхшилик ва Аллоҳнинг ҳузурида заҳира бўлишини умид қиламан. Эй Аллоҳнинг Расули, уни Аллоҳ кўрсатган жойга ишлатинг», деди. Набий алайҳиссалом:

«Яхши, яхши, бу фойда берувчи мол, бу фойда берувчи мол. Мен уни қариндошларинг фойдасига ишлатсанг дейман», дедилар. Абу Толҳа:

«Худди шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди.

Сўнгра Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакисининг ўғилларига бўлиб берди.

Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган.

Абу Нуъайм ўзларининг «Ҳулятул Авлиё» номли китобларида Саъид ибн Абу Ҳилолдан ривоят қиладилар:

«Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Жуҳфага келиб тушди. У бетоб эди. У:

«Менинг балиқ егим келяпти», деди. Зўрға бир дона балиқ топиб келишди. Хотини Софийя бинти Абу Убайда уни пишириб, таом тайёрлади ва олдига қўйди. Худди шу пайт бир мискин келиб, унинг олдида тўхтади. Ибн Умар унга:

«Буни сен ол», деди. Аҳли унга:

«Субҳаналлоҳ! Ахир шунинг учун бизни қанча қийнадинг! Бизда бошқа таом бор. Бу мискинга ўшани берамиз», дедилар.

«Абдуллоҳ бунга муҳаббат қўйган эди», деди у».

Ривоят қилинишича, Робийъ ибн Ҳайсам раҳматуллоҳи алайҳининг эшигини бир тиланчи қоқибди.

«Унга қанд беринглар!» дебди хонадон эгаси.

«Унга нон берсак, фойдалироқ бўлармиди?» дейишибди.

«Шўри қуриганлар! Унга қанд беринглар! Робийъ қандни яхши кўради», деган экан Робийъ ибн Хайсам раҳматуллоҳи алайҳи.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Муҳаббат, сўзи .ҳубб, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, аслида лозим тутиш ва сабот маъноларини англатади. Бирор нарсага муҳаббат қўйган одам мазкур маҳбубни лозим давоми...

1896 19:00 / 03.06.2023
16. Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳуБу зот ҳижрий 718 сана ndash милодий 1318 санада Бухорои шарифнинг Қасри Орифонида дунёга келдилар ва ҳижрий 791 сана давоми...

3135 19:00 / 12.11.2018
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги давоми...

5651 21:00 / 01.03.2019
Инсон бутун умри давомида ейишичишга муҳтож бўлади. Ундан қувват олиб ҳаёт кечиради, Аллоҳ буюрган амалларни адо этади. Донолар .Таом яшаш ва зикр учундир,, давоми...

10916 17:12 / 17.05.2018