1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибрат вақти

17:13 / 15.03.2020 4321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жарроҳ шифокор касалхонага кириб келди. Беморни жарроҳлик амалиётидан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, бемор боланинг отаси жарроҳ шифокорга юзланиб бор овози билан:

- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди.

Шифокор совуқ табассум қилиб, жавоб берди:

- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон-омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг паноҳида.

Ота деди:

- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлар эдингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса.

Шифокор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига:

- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди.

Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради.

- Бунчалар мағрур бўлмаса бу шифокор?

Ҳамшира:

- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йўқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлганларидан кейин, ўз ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.

Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз...

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Абу Яқзон Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман .Кишининг намози узун, давоми...

1905 14:58 / 27.01.2022
Иборали дуо ва феълий дуоАллоҳ ер юзида юзага чиқарган барча воқеаларни маълум сабабларга боғлаган. Дунёдаги ва атрофдаги барча воқеалар Аллоҳнинг низоми давоми...

5344 19:00 / 03.03.2019
Ислом mdash Арабистоннинг саҳро кенгликлари бағрида вужудга келган бўлиб, жаҳоннинг учта буюк динларидан биридир. Тарихий нуқтаи назардан ислом энг ёш дин давоми...

2755 14:30 / 28.11.2019
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

3251 07:30 / 04.03.2019