1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Фуда юртимизда меҳмон бўлиб турибди

19:29 / 02.03.2020 2619 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимотини: ўтмиш ва бугун» мавзусида халқаро конференция ўтказилиши муносабати билан мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари олими, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда юртимиз меҳмони бўлиб турибди.

2-март куни шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда зиёратларини Тошкентдаги Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасидан бошладилар. Мажмуадаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар. Кейин Бароқхон мадрасасини зиёрат қилдилар.

Сўнгра Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрлари зиёрат қилинди.

Зиёратдан кейин Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига ташриф буюрдилар. Ташриф асносида олийгоҳда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув жараёнида ақоид (калом), мантиқ ва усулул-фиқҳ илмлари соҳасидаги етук олим, шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда мавъизалар қилдилар. Учрашув якунида юртимизнинг азиз меҳмони ва талабалар хайрли дуолар қилишди.

Учрашувдан сўнг, муҳтарам меҳмон «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонасининг янги биносига ташриф буюрди. У ерда «Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ шайх Саъид ибн Абдуллатиф Фуда ҳафизаҳуллоҳга эсдалик совғалар топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, муҳтарам меҳмон 3-5 март кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган «Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун» мавзусидаги халқаро конференцияси доирасида юртимизга ташриф буюрган.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Москвада масжидлар яқинидаги автоулов жойлари муаммоси долзарб бўлиб, машиналар режимини қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Москва муфтийси, Москва давоми...

2253 12:00 / 27.03.2021
Мавлид ойи муносабати билан Бантане шаҳридаги Мавлоно Малак Ҳасан алДин университетида ташкил этилган тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, махсус давоми...

2931 13:35 / 24.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад давоми...

3964 19:55 / 11.10.2018
Мадинаи мунаввара сафари давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев давоми...

2585 18:00 / 04.05.2022