1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

79-боб. Етимнинг одоби

16:05 / 28.02.2020 2341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шумайса Атакийядан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларида етимга одоб бериш ҳақида гапирилди. Шунда у: «Мен (беодоб) етимни адабини егунча ураман», деди».

Демак, етим бола гапга кирмаса, одобсиз бўлса, уни уриб бўлса ҳам тарбиялаш керак экан, «Етимга тегмаслик керак, уни хафа қилмаслик керак», деган нотўғри тушунча билан унинг беодоб бўлиб кетишига, ёмон йўлларга кириб кетишига сабаб бўлиб қолмаслик лозим экан.

Кўпинча ёш болалар гапга тушунмай, ўз фойдасини билмай, ўйинқароқлик қилади, ана шу вақтда бу болалар етим бўлса, уларни ўз тарбиясига олган кафиллар қаттиқ туриб одоб бериши керак бўлади.

хулоса

Исломда етимпарварликка алоҳида эътибор берилганини ушбу саноқли ҳадис ва ривоятлардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Мусулмон уммати ўз тарихи давомида етимлар риоясини қойил қилиб ўринлатиб келгани ҳаммага маълум. Бунга жаҳон урушидан кейинги даврда халқимиз кўрсатган етимпарварликни мисол қилиш мумкин.

Етимлар Исломдаги каби ўзларига нисбатан олийжаноб муомалани кўрмаганлар. Етимларни кафолатга олиш ишини ҳаммадан кўра мусулмонлар қойиллатганлар. Бунга тарих, дўст ва душманлар ҳам шоҳид.

Ҳозирги кунларда ҳам Ислом оламининг турли тарафларида етимларнинг бошини силаб, уларга мурувват кўрсатадиганлар етарли даражада топилади. Бизда эса турли сабабларга кўра бу иш давлат тасарруфига ўтиб қолган эди.

Аммо биз бу ишни фақат давлат қилади, деган тушунчага бориб қолмаслигимиз керак. Ҳеч бир мўмин-мусулмон етимларнинг ҳаққини унутмаслиги лозим. Аста-секин бўлса ҳам, етимпарварликни аждодларимиз амалга оширганлари каби савияга олиб чиқишимиз керак.

Етимни қарамоғига олиш учун, албатта, фарзандсиз бўлиш шарт эмас. Балки, ўз болалари бор кишилар етимларни оилага қабул қилсалар ва ўз фарзандлари қатори, уларнинг бошини силасалар, уларга ҳам ўз фарзандлари каби меҳр кўрсатсалар, жуда яхши бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Абу Қурра Киндийдан ривоят қилинади.Отам Салмонга синглисига уйланишни таклиф қилди. У буни қабул қилмади ва Буқайра исмли озод қилган чўрисига давоми...

3187 09:19 / 12.09.2021
. Язийд ибн Абу Ҳабийбдан ривоят қилинади .Уламолар .Онанинг ҳаққи отанинг ҳаққидан афзал,, дер эдилар. Ҳар бирининг ҳам ҳаққи бор,. Шарҳ Отаонанинг давоми...

2043 09:23 / 12.06.2024
Саҳл ибн Ҳанзолийядан ривоят қилинади.У бефарзанд эди ва .Исломда эканимда бир болам чала туғилиб яшамаса, бунга савоб умидида сабр қилишим мен учун дунё ва ундаги давоми...

3987 18:01 / 28.03.2020
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Инсонга отаонаси ҳақида тавсия қилдик онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди уни сутдан давоми...

3731 08:59 / 03.06.2021