1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент Ислом институтида «Олтин силсила» тўпламига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

14:45 / 20.02.2020 2076 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида «Февраль ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фани ойлиги» муносабати билан «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси томонидан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбати, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб «Олтин силсила» тўпламининг яратилиш тарихига бағишланди.

Маълумки, бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат «Олтин силсила» туркуми «Hilol nashr» нашриёти томонидан чоп этилмоқда. Силсиланинг дастлабки саккиз жилди ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг «Жомеъус саҳиҳ» тўпламидан иборат.

«Олтин силсила» Ислом динининг иккинчи асосий манбаси, мўътабар ҳадис тўпламларининг ўзбекча таржимасидир. Силсила ўз мавзусида юртимизда илк бор амалга оширилаётган улкан илмий иш бўлиб, оламшумул аҳамиятга эга. Бундай йирик тўплам нафақат ўзбек халқи учун, балки дунё аҳолисининг аксар қисми учун катта бир янгилик ҳисобланади.

Давра суҳбатига «Hilol nashr» нашриёт-матбааси раҳбари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ташриф буюрди. Тадбирни ҳадис фани ўқитувчиси Муҳаммад Жаҳонгиров очиб берди.

Сўнгра, Исмоил Муҳаммад Содиқ талабаларга ҳадис илмини ўрганишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумотлар берди. Суҳбат асносида «Олтин силсила» тўпламининг ёзилиш тарихи билан бир қаторда шайх ҳазратларининг қаламларига мансуб асарларнинг таълифи ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, талабалар учун энг манфаатли тавсия – вақтни қадрлаш, уни тўғри тақсимлаш, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг кун тартиблари мисолида бир неча ҳаётий ва ибратли воқеалар айтиб ўтилди. Хусусан, Исмоил Муҳаммад Содиқ нафақат институт талабаларига, балки халқимиз учун ҳам эсда қоларли воқеа «Олтин силсила» тўпламининг иккинчи шоҳ асари «Саҳиҳу Муслим» тўпламининг таржима ва изоҳи тамомига етиб, нашр ишлари бошлаб юборилганлиги ҳақида ҳам гапириб ўтдилар.

Суҳбатда институт талабалари шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида Қуръони карим тиловати ўқилиб, хайрли дуолар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islaminstitut.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германияда ёшлар орасида олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳар тўрт нафар ёшдан учтаси масжидлар қурилишини қабул қилган, деб хабар беради IQNA.FORSA давоми...

2785 07:30 / 06.03.2019
Бугун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри аэропортида янги масжид очилишида иштирок этадиган мартабали меҳмонлар, шу жумладан Ўзбекистон вакиллари ҳам кутиб давоми...

3564 19:05 / 21.08.2019
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида .Замонлар оша цивилизация ndash Ўзбекистон, мавзусидаги кўргазма ва илмий анжуманнинг расмий давоми...

2514 12:34 / 21.09.2019
Замонамизнинг диний олимларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Ислом дини таълимотларини шогирдлари ва мўъминмусулмонларга ўргатар экан, давоми...

4365 10:15 / 29.12.2019