1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Абу Нуъайм Асфаҳонийга шогирдлари йўлда кетишда дарс топшириб боришгани

16:30 / 12.02.2020 1946 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳофиз Заҳабий «Тазкиротул Ҳуффоз»да муҳаддис, муарриҳ, суфий, ҳижрий 336 йилда туғилиб, 430 йилда вафот этган ҳофиз Абу Нуъайм Асфаҳоний Аҳмад ибн Абдуллоҳнинг таржимаи ҳоли ҳақида қуйидагиларни айтган: «Аҳмад ибн Мардувайҳ шундай деган: Абу Нуъайм ўз даврида уни излаб сафарга чиқиладиган зот эди. Атроф оламда ундан кўра ҳифзи кучлироқ, санади ишончлироқ киши йўқ эди. Дунё ҳуффозлари унинг ҳузурида жамланган эди. Ҳар куни улардан бирининг навбати бўлиб, то пешин вақти яқинлашгунча унга хоҳлаган нарсасини ўқиб берарди. У ўрнидан туриб ҳовлиси томон юрса, кўпинча кўчада ҳа унга бирор жуз нарса ўқиб боришарди. У бундан малолланмасди. У дарс айтиб туришсиз ва тасниф этишда давом этмасдан таомини емаган».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондаги охирги ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, давоми...

2323 19:20 / 28.04.2020
Қуръоннинг тиловатини муҳофаза қилиш Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо давоми...

6192 19:00 / 21.04.2019
Фолбинларга ва фол кўрувчиларга шаръий китобларимизда .коҳин, ва .арроф, деб ном берилган. Коҳин баъзи яширин, сирли нарсаларни, тўғрироғи, ғайбни билишни даъво давоми...

6520 19:12 / 10.10.2018
IV боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки соҳиби сўзларини, улар қаердан гапирганини билган ва инсонларнинг муомалаларини давоми...

3243 12:00 / 27.03.2019
Аудиолар

211053 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130314 14:35 / 11.08.2021