1447 йил 1 Рамазон | 2026 йил 19 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нигер давлатида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номига қудуқ қазилди

17:26 / 16.01.2020 7139 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир. (Ар-Роҳман сураси, 60-оят).

«Яхшилик» бандадан бўлиб, иккинчиси Аллоҳдандир. Бандадан бўладиган яхшилик Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатида собитқадам бўлиш билан юзага чиқса, Аллоҳнинг яхшилиги ўша бандани жаннатга киритиш билан бўлади.

Саҳрои кабирда юртимизнинг етук уламоси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари номларига қудуқ қазилди. Қудуқ Африка қитъасидаги Нигер давлатида қазилиб, ҳозирда аҳоли ушбу қудуқ сувидан фойдаланмоқда.

Аҳолисининг 90% мусулмонлардан иборат бўлган Нигер давлати, Африканинг жануби-ғарбий қисмида, саҳрои кабир минтақасида жойлашган. Узоқ йиллардан буён мамлакат халқининг катта қисми сувсизликдан азият чекиб келади.

Ушбу хайрли иш ташаббусчилари «Исламньюс» ташкилоти вакиллари бўлиб, улар Москва шаҳрида фаолият олиб борадилар.

Аллоҳ таоло улуғ ажрли ишни ҳусни қабул айлаб, ҳазратимиз ва ташкилотчиларнинг охиратларига захира қилсин!


Islom.uzпортали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уй сотиб олиш кўплаб мусулмонлар учун қийинчилик туғдиради, баъзилар Ислом қонунларига риоя қилишни хоҳлайди ёки рибо ва банк имтиёзларидан фойдаланишни давоми...

2512 13:20 / 07.01.2022
Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақида эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб давоми...

1908 16:35 / 03.05.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди. Давлатимиз раҳбари, давоми...

3006 14:25 / 25.03.2019
Бугун, 5 август куни .Хадичаи Кубро, аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йили учун кўзи ожиз абитуриентларнинг қабул имтиҳонлари бўлиб давоми...

5288 15:26 / 05.08.2024