1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Усмонхон Алимовга «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди

10:00 / 07.01.2020 2220 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга ёш авлодни миллий ва умуминсоний ғоялари, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшгани, кўп йиллик самарали фаолияти, узоқ йиллардан буён ислом динининг инсонпарварлик, бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиб келаётгани муносабати билан «Эл-юрт ҳурмати» ордени топширилди.

Муфтий Усмонхон Алимов ўз фаолияти давомида йигирмадан ортиқ китоб ва юздан зиёд илмий-оммабоп мақолалар ҳамда оммавий ахборот воситаларида кўплаб чиқишлар қилган. Сўнгги йилларда муфтий Уммон Султонлиги Исломий стратегик тадқиқотлар маркази томонидан 2019 йил 30 сентябрда эълон қилинган «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатидан муносиб ўрин эгаллади.

Дарҳақиқат, ўз меҳнати самарасини кўриш, улкан хизматлари эътироф этилиб, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлиш, мамлакатнинг ифтихорига айланиш ҳар бир инсон учун катта бахт, энг олий саодатдир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли анжуман қатнашчилари Муҳтарам меҳмонлар Муқаддас ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган сиз, азизларни улуғ алломалар юрти ndash Ўзбекистон давоми...

1016 14:10 / 18.10.2024
Иорданияда бўлиб ўтган XIV халқаро аёллар Қуръон мусобақасида, Эронлик қория Фотима хоним Шерозий ғолиб бўлди, деб хабар беради IQNA.Хабарда айтилишича, мусобақада давоми...

2240 11:45 / 16.03.2019
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

2206 23:08 / 17.08.2022
Евросиё тараққиёт банки Марказий Осиёда исломий молияни фаол тарғиб қила бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда банк маъмурияти 2023 йил 11 октябрь куни Марокашда бўлиб давоми...

1551 14:21 / 24.10.2023