1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тиб, фиқҳ ва ҳилм

08:00 / 04.01.2020 3615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуссомад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирига: «Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва ҳалимлар англамаган ҳилмни ўргатайми?» деди. Шериги: «Ҳа, ўргатинг, эй Абу Абдуллоҳ», деди. Ваҳб ибн Мунаббаҳ деди: «Табиблар билмайдиган тиб шуки, таомнинг аввалида Аллоҳ номини айтмасдан, охирида эса Унга ҳамд айтмасдан емагин. Фақиҳлар билмайдиган фиқҳ шуки, биладиган нарсанг ҳақида сўрашса, ўзингдаги илм билан жавоб бергин, билмасанг «Билмайман», деб айтгин. Ҳалимлар билмайдиган ҳилм эса кўп сукут қилиш ва сўралган пайтдагина жавоб беришдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гап ташиб, одамларни бирбирига чақиш динимизда ҳаром қилинган манфур ишлар сирасига киради. Халқ ичида тарқалган тушунчага кўра, чақимчилик деганда, мазлумнинг давоми...

3963 17:00 / 06.02.2019
Йўл кўпчиликка хизмат қиладиган тармоқлардан биридир. Ундан барча баробар фойдаланади. Йўлда инсон ҳам, ҳайвон ҳам, турли нақлиёт воситалари ҳам юради. Шунинг давоми...

2817 17:02 / 10.11.2018
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

3032 08:30 / 05.01.2020
Ҳорис Аъвар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Масжиддан ўтдим. Қарасам, одамлар турли гапларга шўнғишмоқда. Шунда Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига кирибndash Эй давоми...

2631 09:10 / 31.07.2019