1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Аднон ҳафизахуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарлари ўз якунига етди

16:40 / 29.12.2019 2357 pdf Ўқиш режими + -

Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларининг иккинчи куни якунланди.

29 декабрь куни меҳмонлар зиёрати имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг устозлари, имом Абу Ҳафс Кабир ва имом Абу Ҳафс Соғир қабрлари зиёратидан бошланди. Шундан сўнг меҳмонлар фиқҳ илмининг машҳур уламоси имом Шамсул Аимма Ҳалвоний ҳазратлари қабрларини зиёрат қилдилар.

Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ сўнгра Бухоронинг Сумитан мавзеидаги Чор Бакр меъморий мажмуасига ташриф буюрдилар. Қайд этиш керакки шу ерда яшаб ўтган машҳур тўрт шайх Чор Бакр номи билан боғлиқ. Шайхлар қабристони олдига Абдуллахон II томонидан хонақоҳ, масжид, мадраса ва катта боғдан иборат меъморий мажмуа барпо этилган.

Шайх Аднон ҳафизаҳуллоҳ Бухоро бўйлаб қилган сафарлари чоғида юртимиздаги қадимий ёдгорликлар, халқимизнинг диний эътиқоди, тарихий обидалар ҳамда Ўзбекистондаги кенг имкониятларни кўриб хурсанд бўлганини таъкидлади. — Аввалари бу ўлка ҳақида бизда нотўғри таассуротлар бўлган экан. Бугун бу маълумотлар акси эканлигини ўз кўзим билан кўриб турибман. Сафар қилиш жараёнида қадимий биноларни, бу ерда қўним топган буюк устоз ва аллома имомларни зиёратидан сўнг, аввалари бу юрт маданият ўчоғи эканлигини англаб етдим. Китобларда ўқиган маълумотларимга бугун гувоҳ бўлиб турибман. Ҳақиқатан бу юрт фарзандалари дунёни тебратган буюк уламолар бўлишгани тарихдан ҳам маълум, - дея сафар таассуротларини ўртоқлашдилар.

Ушбу зиёратдан сўнг Шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларига якун ясалди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz порталининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти



Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати билан Умра ndash 2022rdquo давоми...

10890 17:06 / 15.01.2022
Баҳрайн Миллий таълим вазирлиги, Дин ишлари бошқармаси ва бошқа мутасадди давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган Қуръон мусобақасида 63 давлат ва давоми...

2667 13:30 / 06.03.2019
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн, АҚШ президенти Доналд Трампнинг twittеr орқали қилган ирқчилик ва исломофобик баёнотларини шарҳлади. АҚШ Президенти twittеrда давоми...

2324 12:50 / 17.07.2019
.Темур ва темурийлар ҳукмронлиги даврида Самарқанд давлат пойтахти сифатида ХIV асрнинг охирлари ва ХV асрда Шарқнинг энг гўзал шаҳрига, Марказий Осиёнинг йирик давоми...

1732 14:39 / 12.09.2024