1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвадаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мадрасасида эксклюзив суҳбат

10:15 / 29.12.2019 3558 pdf Ўқиш режими + -

Замонамизнинг диний олимларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Ислом дини таълимотларини шогирдлари ва мўъмин-мусулмонларга ўргатар экан, Аҳли сунна ва жамоа эътиқодини кенг ёйиш, унга риоя қилишни ўз дастурул-амалига айлантирган эди.

Россияда бўлиб турган Kun.uz мухбирлари Москва шаҳрида ташкил этилган Шайх номидаги мадрасада бўлди ва унинг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда Шайх ҳазратларининг шогирдларидан бири – мадраса мударриси Рисқулбек домла Каримбеков билан суҳбат қилди.

-Ассалому алайкум. Домла, ҳозир биз Москва шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номида ташкил этилган ва сиз мударрислик қилаётган мадрасада бўлиб турибмиз. Мазкур мадраса ташкил этиш ғояси қачон ва қандай пайдо бўлди?

Шайх ҳазратлари ҳаётлик вақтларида Москвада «Доруннашр» ва «Ҳилолнашр» деб номланган нашриётларимиз бор эди. У кишининг ташаббуслари билан китоблари рус тилига таржима қилиниб, Россиядаги русийзабон ўқувчиларга тақдим этилар эди. У киши вафотларидан сўнг, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги маънавий-маърифий уй» деб номланувчи ташкилот очдик. Мазкур ташкилот ҳузурида бир мадраса ташкил этишга қарор қилдик. Бу Ҳазратнинг ишларини давом эттириб келаётган Исмоил Муҳаммад Содиқ ва улуғларимиз билан маслаҳатлашиб амалга оширилди.

-Ушбу мадрасада неча киши таҳсил олмоқда, Ислом дини таълимотларини ўрганмоқда?

Мадрасамиз икки қисмга бўлинади. Биринчиси, эркаклар учун мўлжалланган бўлиб, 50га яқин талабамиз бор. Иккинчиси, Москва шаҳрининг бошқа ҳудудида бўлиб, аёлларга Ислом таълимотларини ўргатади. У ерда 3та гуруҳимиз бўлиб, ўзбек, қирғиз ва рус тилларида илм бериш йўлга қўйилган. Аёллар мадрасасида 100га яқин аёллар ўз она тилларида диний таълим олиш имкониятлари барпо қилинган.

-Таълим бериш жараёнида қандай қўлланмалардан фойдаланилади? Умуман бу жараён қандай ташкил этилган?

Таълим беришда асосан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларидан фойдаланилади. Масалан, «Ақийда» дарсида ҳазратнинг «Сунний ақийдалар» китоби, у киши таржима қилган «Ақийдатут-Таховия» китоблари қўлланса, «Ҳадис» дарсида «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан фойдаланилса, умуман, барча дарсларда Шайх китоблари қўлланади.

- Сир эмас, бугунги куннинг энг катта муаммоси бу ёшларимизнинг илмсизлик туфайлидир, турли диний оқимларга қўшилиб кетишидир. Шайх ҳазратлари ҳам умри мобайнида диний илмсизликка барҳам бериш йўлида фаолият юритиб, турли нотўғри ақийдадаги диний оқимларнинг кирдикорларини фош этиб келдилар. Мадрасадаги кутубхонада ҳам у кишининг таржималари бўлмиш Очиқ хат китоби турибди. Мадраса ёшлардаги шу борадаги англашилмовчиликларга қарши курашиш борасида қандай ишларни амалга оширмоқда?

Бизнинг фаолиятимизнинг яна бири – мадрасадан ташқари, Марказий Осиёдан келган мигрантлар билан шуғулланамиз. Яъни, уларнинг ижтимоий мослашуви, Россиядаги ҳаётга мослашуви Шайх ҳазратларининг китоблари асосида йўлга қўйилган. Қолаверса, у кишининг «Очиқ хат», «Васатия», «Дин насиҳатдир», «Ихтилофлар китоби» каби асарлари Россиянинг расмий идоралари билан келишилган ҳолда қамоқхоналардаги масжидларга қўйилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Ҳазрат бизга жуда катта илмий мерос қолдириб кетганлар, биз уларни қозоқ, қирғиз, рус тилларига ўгириш орқали ёшларнинг турли диний оқимларга кириб кетмаслиги йўлида ишлар олиб боряпмиз.

-Талаба устоз кўрмаса, айниқса, диний илм олишда нотўғри хулосаларга келиб қолиши мумкин. Мана сиз талабаларга устозлик қиляпсиз. Бунинг ўзига хос қийинчиликлари борми, устоз қанақа бўлиши керак?

Устоз бўлишнинг асосий шарти, айтган нарсасига ўзи амал қилса, шогирдлар унинг ҳаётга татбиқ этилишини кўришса, уларга илм бериш мана шунда деб ўйлайман. Чунки, агарда, устоз ўзи айтган нарсасига ўзи амал қилмай турган бўлса, илм юқиши осон бўлмайди. Шунинг учун, ҳар бир устоз шогирдларига нафақат назарий илм бериш, балки кундалик ҳаётда ўзи айтган нарсаларга амал қилишни кўрсатиб берса, самарали бўлади, деб ўйлайман.

-Келгусидаги режа-мақсадлар ҳақида сўз юритсангиз?

Талабалар сонини кўпайтириш, Шайх ҳазратларининг китобларидан кўпроқ ватандошларимизга таълим бериш. Марказий Осиёдан келган ҳар бир мигрант Ислом дини вакили ҳисобланади. Бу ердаги маҳаллий аҳоли уларнинг одоб-ахлоқи, юриш-туришини кўриб, Ислом динига, меҳнат муҳожири қайси мамлакатдан келган бўлса, ўша давлатга баҳо беради.

Бундан ташқари, китоб дўконларимиз ҳам бор. Иккинчи мақсадимиз, Ҳазратнинг китобларини мигрантларга кўпроқ тарқатиш ниятимиз ҳам бор. Чунки, бу китобларни ўқиб-ўрганиш орқали, уларнинг ахлоқлари янада яхши бўлади, деган умидимиз ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китобларини Москва шаҳридаги масжидларда, хусусан, шаҳарнинг бош жоме масжидида жойлашган «Баракат» дўконида, эркаклар ва аёллар мадрасаларида харид қилиш имкони мавжуд. 

Аёллар мадрасаси манзили: г. Москва, ул. Коштоянца, д. 20, к. 3. Метро Юго-Западная.

Эркаклар мадрасаси манзили: Московская область, город Балашиха, мкр 1 мая, дом 17

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 5 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг 10 сонида Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат бўлиб ўтади. Ушбу суҳбат асносида давоми...

1268 09:58 / 05.04.2022
Бугун, 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи .Исломга бағишланган умр, номли ҳужжатли давоми...

2578 14:28 / 16.04.2022
Евро2020 матбуот анжуманида Криштиану Роналду, Пол Погба ва Мануэл Локателли олдиларига қўйилган газланган ичимликларни четга олиб қўйганди. Бундан ҳайратга давоми...

3112 11:37 / 18.06.2021
Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Эрон Форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Нассири, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Илмийтехник давоми...

1746 12:40 / 20.04.2021
Видеолар
Аудиолар

137651 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57719 14:35 / 11.08.2021