1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Адноннинг Бухоро бўйлаб зиёратлари

20:16 / 28.12.2019 2511 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. У ердаги Шоҳи Зинда мажмуаси зиёратидан сўнг, меҳмонларнинг Самарқанд бўйлаб қилган сафарлари ўз якунига етди.

Бугун 28 декабрь куни шайх Муҳаммад Аднон ҳафизаҳуллоҳ бошчилигидаги меҳмонлар Бухорога етиб келишди. Меҳмонларнинг Бухоро шаҳридаги сафарлари Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг зиёратларидан бошланди. Кейин зиёратгоҳ ёнида жойлашган Улуғбек мадрасаси билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига ташриф буюрилди.

Кейин имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг таваллуд топган ерларига ташриф буюришди.

Маълумки, бу жойнинг ёнида «Шайх Зайниддин» жоме масжиди қад ростлаган. Сафар чоғи давомида аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳ ушбу масжид ва имом Бухорийнинг туғилиб ўсган жойлари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар ва улуғ муҳаддисни марқадларини зиёрат қилдилар. Сўнгра, «Мир араб» мадрасасига ҳам ташриф буюрдилар.

Сафар жараёнини биз билан кузатиб боринг.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Болажонлар учун мультфильмлар жамланган дастур ишлаб чиқарилдиХабарингиз бор, islom.uz порталининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига болалар учун мўлжалланган бир давоми...

2011 17:00 / 19.04.2021
2025 йил 9 февраль куни Япония пойтахти Токиода Жаҳон тиллари университетида .Қуръон ndash чегаралар ошиб, мавзусида халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Қуръон давоми...

1706 16:56 / 10.02.2025
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1727 17:58 / 20.11.2023
Саудия Арабистони Адлия вазирлигининг статистика маълумотларига кўра, никоҳ ва ажримлар бўйича 2019 йил май ойида ушбу қироллик фуқаролари ўртасидаги ажримлар давоми...

4167 10:07 / 10.07.2019