1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Амаллар ниятга боғлиқдир» китоби қайта нашр этилди.

12:08 / 26.12.2019 2291 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Амаллар ниятга боғлиқдир» деб номланган китоблари.

МУҚАДДИМАДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ


Бандаларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини Исломнинг иккинчи масдари қилиб берган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига ҳадис нималигини батафсил тушунтириб, ундаги таълимотлар қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!
Диндошларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўргатиб, уларга амал қилишни осонлаштириб берган муҳаддисларимизга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳмати бўлсин!
Аммо баъду:
Кейинги асрларда ҳадислар атрофлича ўрганилди, бу соҳада турли йўналишлар пайдо бўлди, сон-саноқсиз китоблар ёзилди, шарҳлар битилди, таржималар қилинди. Жумладан, ҳадисларнинг турлари аниқланди, уларни руҳий тарбия машойихлари ўз йўллари билан, фақиҳлар ўз йўллари билан, тарихчилар ўз услублари билан, бошқа соҳаларнинг олимлари ҳам ўз соҳаларига хос йўл ва услублар билан батафсил ўргандилар. Саҳиҳ ҳадисларни алоҳида, ҳадиси қудсийларни алоҳида, ваъз-насиҳатга оид ҳадисларни алоҳида, илмга оид ҳадисларни алоҳида, силаи раҳмга оид ҳадисларни алоҳида ва шунга ўхшаш бошқа соҳаларга тегишли ҳадисларни ҳам алоҳида ўрганиш ишлари йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, баъзи ҳадиси шарифларга алоҳида ном қўйиш, уларнинг бошқа ҳадислардан ажралиб туришини таъкидлаш одатлари ҳам юзага келди.
Камина ходимингиз ўзининг ҳадиси шарифга оид асарларини битиш давомида улуғ олим ва муҳаддисларимизнинг маълум бир ҳадиси шарифларни «Исломнинг мадори» деб номлаганларини мулоҳаза қилди.
Мисол учун, имом Нававий ўзининг «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида «Дин насиҳатдир» ҳадиси хусусида: «Бу ҳадиснинг шаъни улуғдир. У Исломнинг мадоридир», деган (2-жуз, 37-бет).
Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи эса «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ҳадиси хусусида шундай дейди:
«Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя. Улар:
1. «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир».
2. «Бирортангиз токи ўзи яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди».
3. «Кишининг Исломи гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир».
4. «Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир», ҳадисларидир».
Бошқа уламолар мазкур ҳадисларга яна бошқа ҳадисларни қўшиб, «Исломнинг мадори» деб аталган ҳадисларни кўпайтирганлар.
«Мадор» сўзи араб тилида асосан бир нарсанинг ўз ўқи атрофида айланиш доирасига ишлатилади. Шу билан бирга, ўзак, асос, ғолиб, қоида каби маъноларни ҳам англатади. Мазкур ҳадиси шарифларнинг «Исломнинг мадори» деб аталиши уларнинг Исломнинг асосини, ўзагини, ғолиб таълимотлари ҳисобланган маъноларни ўз ичига олгани учундир. Бизнинг тилимизда «мадор» сўзи куч-қувват, таянч маъноларини англатади. Ушбу ҳадиси шарифларга нисбатан ушбу маъноларни ҳам ишлатиш мумкин.
Шу кунгача ҳадиси шарифларга оид бир нечта асарлар таълиф қилдик. Уларни ёзиш давомида юқорида зикр этилган ҳадислардан баъзилари, хусусан, «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ва «Ҳалол очиқ-ойдиндир. Ҳаром очиқ-ойдиндир» ҳадислари ҳам шарҳ қилинди. Ушбу жараёнда уламоларимиз бу ҳадиси шарифларни бежизга «Исломнинг мадори» деб атамаганларига тўла ишонч ҳосил қилдик. Шу билан бирга, улардан баъзиларини жамлаб, шарҳ қилиш нияти ҳам туғилди. Бу ният кўп йиллар давомида ниятлигича қолиб келди. Ва ниҳоят, ушбу кунларда Аллоҳ таоло ўша эски ниятни амалга оширишни кўнгилга солди. Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳ таолонинг Ўзидан ёрдам сўраган ҳолда бу хайрли ишга қўл уришга журъат қилдик.
«Исломнинг мадори» деб номланган ҳадиси шарифларни шарҳ қилишда одатдагидек, катта уламоларимизнинг йўллари ва услубларини тутдик. Аввал ҳадиси шарифнинг арабча матнини келтирдик. Зотан, ояти карима ва ҳадиси шарифларни араб тилидан бошқа тилларга таржима қилишда уламоларимиз қўйган асосий шартлардан бири ҳам аввал арабча матнни келтиришдир.
Кейин ҳадиси шарифнинг матни сўзма-сўз таржима қилинди.
Сўнгра ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган саҳобийнинг қисқача таржимаи ҳоли келтирилди. Бу ҳам муҳаддисларимизнинг энг машҳур одатларидан биридир. Улар ҳадиснинг ўзларигача етиб келган йўлидаги барча ровийларнинг таржимаи ҳолларини берадилар. Биз фақат саҳобий розияллоҳу анҳуни олганимиз учун бир кишининг таржимаи ҳоли билан кифояландик. Кейин ҳадиснинг жумлаларини шарҳ қилишга ўтдик. Охирида ҳар бир ҳадисдан олишимиз мумкин бўлган фойдаларни эслаб ўтдик.
Дастлаб Исломнинг мадори бўлган мазкур ҳадислардан бир нечасини бирданига шарҳ қилиш нияти бор эди. Аммо биринчи ҳадис – «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир» ҳадисини шарҳ қилиш давомида ушбу ҳадиснинг ўзи шарҳи билан алоҳида бир китоб қилиниши яхшироқ эканига тўла ишонч ҳосил бўлди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи бу ишни осон ва фойдали қилсин! Охиратда тарози босадиган амаллардан бўлишини насиб этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Тошкент. 01.08.2014


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Амаллар ниятга боғлиқдир»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил (2016, 2018, 2019)
Ҳажми: 184 бет
ISBN: 978-9943-5772-0-6
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ

Ушбу китобниниг электрон нашрини бўлиб, китобни ўқиш учун сизга Hilol eBook дастури керак бўлади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 19 апрелдаги 2130-сонли хулосаси ила чоп этилган.


МУНДАРИЖА

Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир
Ҳадиснинг шарҳи
Ниятнинг турлари
Руҳий тарбия илмида ният масаласи
Ихлос
Ихлоснинг ҳақиқати
Фиқҳ илмида ният масаласи
Биринчи фан: Куллий қоидалар
Хотима
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Ушбу китобни қуйидаги дўконларимиздан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: +99871 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: +99891 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: +99897 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: +99869 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: +998 97 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: +99897 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: +99891 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: +99893 503 56 94  

9. Хоразм филиали
Манзил: Урганч шаҳри, Амир Темур истироҳат боғи ҳудуди
Телефон: +99899 526 29 27, +998 93 747 77 74

10. Бухоро филиали
Манзил: Бухоро шахри, Ибн Сино-1б Мўлжал: Самарқанд дарвоза С-Маркет
+99897 239 29 27

11. www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Ҳадис ва Ҳаёт, 2 жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ислом ва иймон, деб давоми...

3375 17:34 / 24.08.2017
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Анбиёлар қиссаси, деб номланган 20жузи Азиз китобхон давоми...

1181 20:51 / 04.11.2022
quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг 23жузи қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Жаннат давоми...

4897 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг уч жилдлик .Руҳий тарбия, тўплами. Маълумки, жисмоний ва молиявий ибодатларимизни, яъни зоҳирий амалларимиз давоми...

2110 16:45 / 10.07.2019