1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Салавот айтишнинг фазилати

05:00 / 01.03.2017 9350 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаттиқ қийинчиликка тушган бир киши ҳақида ҳикоя қилинади. У кишини қарзи жуда қийнаб қўйди. Чунки, унинг гарданидаги қарз 500000 динорга етган эди. Уни тўлай олмаётгани ҳамда пулини сўраб келаётганлар кундан кунга кўпайиб борар эди. У бир савдогарга бориб, бу маблағни узишда унга ёрдам беришини сўради. Пулни қайтарадиган кунни белгилашиб шартлашишди. У пулни олиб бориб, эгаларига қайтарди. Кунлар, тунлар ўтсада унинг аҳволи баттар қийинлашиб борар эди. Савдогарга қарзини тўлайдиган муддат ҳам келди. Тўлашга бир тийини ҳам йўқ эди. Балки буни устига яна қарздор бўлган эди. Савдогар киши уни олдига келиб, бир тийин ҳам ололмагач қозига бориб арз қилди. Қози қарздорни ҳибс қилишга ҳукм қилди.

     Қарздор киши: Эй саййидим! Менга эртагача муҳлат беринг,  мен аҳлимга хабар қилиб, оиламни омонат қолдириб келай, улар мени қидириб овора бўлмасинлар", деди. Қози: "Эртага қайтгунингча сенга ким кафиллик қилади", деди. Кафилим Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламдирлар. Агар қайтмасам дунё ва охиратда Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан эмаслигимга гувоҳлик берадилар", деди. Қози солиҳ киши эди. Уни кафилини қадрлаб, қабул қилди. Қарздор киши оиласи олдига кетди. Уйига келиб, аёлига бу воқеани айтди. Аёли солиҳа хотин эди. Эрига: "Қозига Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни  кафил қилган экансиз, келинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтамиз, шояд Аллоҳ у сабабли баракотидан бизга ҳам ёғдирса", деди.

     Эр‑хотин уйқуга кетгунлари қадар салавот айтишди. Қарздор киши тушида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Унга: “Тонг отгач  волийни олдига боргин, мендан унга салом айт ва унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени қарзимни тўлашингни сўраяптилар, деб айтгин. Агар гапингга ишониш учун далил сўраса, унга иккита далил бор.

     Биринчиси, волий бир кунда 1000 марта салавот айтади ва уни ҳечам камайтирмайди.

     Иккинчиси, бир куни у саноғидан кам қилган эди, унга хушхабарни етказгинки, салавоти тўлиқ менга етиб келган.

     Қарздор киши уйғониб, Мадина волийси олдига шошиб кетди. Волийни олдига кириб, унга салом бериб: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам сизга салом йўлладилар ва мени қарзимни тўлашингизни айтдилар", деди.

     Волий: "Қарзинг қанча?" деди. У: 500000 динор деди. Гапингни ростлигига қандай далилинг бор? деган эди, у: "Иккита далилим бор.

     Биринчиси сиз бир кунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга 1000 марта салавот айтасиз. Волий тасдиқлаб йиғлади.

     Иккинчиси бир кун салавотни кам айтган экансиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни тўлиқ етиб борганини хабарини бердилар", деди.

     Волий: "Тўғри айтдинг", деб қаттиқ йиғлади. Унга байтул молдан 500000 динор беришни буюрди. Ўзини молидан 2500 динорни олиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан салом келтирганингга сенга совға", деди. Қарздор киши қарзини тўлашга ва қозига берган сўзини устидан чиқишга шошиб, чиқиб кетди. Қозини олдига киргач, унинг қўлида пулли халтача билан уни кутиб турганини кўрди. Қози: "Мен сени қарзингни тўлайман. Мана бу 5000 динор сенга. Мен сени баракотинг сабаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот менга: "Сен бу кишини қарзини ўтасанг қиёмат куни биз сендан ўтаб юборамиз" дедилар. Шу пайтда пул эгаси савдогар кириб келиб, қозига: "Эй саййидим! Мен уни кечирдим, қарзидан кечдим. Бу 500000 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен у сабаб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У киши менга: "Агар уни кечирсанг қиёмат куни биз сени кечирамиз", дедилар.

     Киши қозини олдидан хурсанд ҳолда чиқиб, бўлган воқеаларни аёлига айтиш учун шошди. Тўланиши сўралган пуллар ортиғи билан уйга қайтиши, саййидимиз Муҳаммад  саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган салавот фазли ва баракотидан эди.

     Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи ва салламга, аҳли оилалари ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин!

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала Муҳаммадин ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Ҳумайро.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қуръони Каримни атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб, унга амал қилиш. 2. Суннати мутоҳҳарани атрофлича, яхши ва пухта ўрганиб, унга амал қилиш. 3. Ижтиҳодга салоҳияти давоми...

2931 18:00 / 23.10.2021
Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса ижтимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини давоми...

3345 05:00 / 28.02.2017
Такаббурлик кишининг шаклшамойилидан билиниб туради. Уни кишининг юзидаги аломатлардан, назар солишидан, бошини тутишидан, ўтиришидан, овозининг оҳангидан, давоми...

3931 18:30 / 19.03.2022
Аллоҳга итоат этмоқ ndash унинг фарз қилганларини тўкис ҳарфмаҳарф адо этмоқ, ҳаромқилган нарсаларидан қочмоқ ва у чизиб берган чегарадан чиқмаслик давоми...

3606 17:08 / 23.11.2018