1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон элчихонаси АҚШдаги энг катта масжидлардан бирида брифинг ўтказди

14:05 / 16.12.2019 2106 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни Ўзбекистоннинг Америка пойтахтидаги элчихонаси АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта масжид - Виржиния штати, Стерлинг шаҳридаги Даллес мусулмон жамоатчилик маркази (ADAMS Center)да брифинг ўтказди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар беради.

Ушбу тадбир жума намози доирасида ташкил этилди. Унда 800 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Жума намозида мамлакатнинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов чиқиш қилиб, Қўшма Штатлар мусулмонлари учун Ўзбекистондаги зиёрат туризмининг улкан имкониятлари ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистонлик дипломат жума намозида мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси, анъанавий исломий қадриятларни жамиятда сақлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, мамлакатда диний эркинликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этди.

Масжид бош имоми, ADAMS маркази раҳбари Имом Мажид намозхонларга мурожаат қилиб, республика раҳбарияти томонидан ислом дини ғояларини тарғиб қилишга катта аҳамият берилаётганини эътироф этди. «Ўзбекистон исломнинг асл моҳиятини сақлаб қолиб, уни ўқитишнинг илғор тажрибаларини жорий этиш, малакали мутахассислар - исломшунос олимлар тайёрлаш бўйича кучли ўзбек мактабини яратишга муваффақ бўлган мамлакат сифатида жаҳон ҳамжамияти учун намуна», - деди у.

Имом Мажиднинг таъкидлашича, «Ўзбекистон асрлар давомида бунёд этиш муҳити ҳукмрон бўлган, етакчи олимлар ишлаган, илғор илмий ишлар ишлаб чиқилган ислом цивилизациясининг марваридидир». У Имом ал-Бухорийнинг, Ал-Хоразмийнинг, Ибн Синонинг ҳиссасини алоҳида қайд этиб ўтди.

Америкалик имомга кўра, АҚШ мусулмонлар жамоатчилиги орасида миллий туристик брендни янада оммалаштириш учун мустаҳкам асос бўлган бир қатор омиллар мавжуд.

Биринчидан, Ўзбекистон қадимий шаҳарларнинг бой меъморий меросига эга.

Иккинчидан, мамлакатда кўплаб бебаҳо қўлёзмалар сақланмоқда, шу жумладан Усмон Мусҳафи.

Учинчидан, республикада исломий таълимотнинг институционал асослари яратилди.

Тўртинчидан, ҳукумат зиёрат туризмини ривожлантириш механизмларини фаол жорий этмоқда.

Бешинчидан, «Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда».

Жума намозидан сўнг Имом Мажид билан алоҳида учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар чоғида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, америкалик мусулмонлар гуруҳларини мунтазам равишда Ўзбекистонга юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Мен АҚШда насроний оилада дунёга келдим. Ҳар доим бу оламнинг яратувчиси борлигини билар эдим. Фақат бошида бу мавзу ҳақидаги тушунчам анча чалкаш эди,, дейди асли давоми...

2236 10:40 / 21.05.2019
Маълумки, Умраrdquo тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чоратадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисидаги 12.10.2024йилдаги 668сон Вазирлар Маҳкамасининг давоми...

1281 21:56 / 15.10.2024
2022 йил 13 январь куни .Hilol nashr, матбаа нашриётининг мажлислар залида юртимиз уламоларининг етишиб чиқишининг сирасрорлари, Мовароуннаҳр мадрасаларининг шукуҳи давоми...

2318 23:00 / 13.01.2022
Бирлашган Араб Амирликларидаги барча масжидларда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари учун жума куни ғойибона жаноза намози ўқилади. Бу ҳақда siasat.com нашри давоми...

2402 17:33 / 10.02.2023