1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Энг маърифатли имом-2019 » кўрик-танловининг республика босқичи якунланди

15:15 / 12.12.2019 3681 pdf Ўқиш режими + -

Якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди.

Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда «Энг маърифатли имом» кўрик танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам ушбу танлов кенг қамровда ўтказилди. Танлов уч босқичда: туман-шаҳар, вилоят ва Республика миқёсида бўлиб ўтди.

Ушбу танловдан кўзланган мақсад бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, кучли илмий салоҳиятга эга, ташаббускор, илғор фикрли, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган ва кенг оммага ўз фикрини етказиш қобилиятига эга бўлган энг иқтидорли, фаол имомларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдир.

2019 йил 12 декабрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида илк маротаба «Энг маърифатли имом-2019» кўрик танловининг Республика босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят босқичи ғолиблари иштирок этдилар.

Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, Ақоид, Фиқҳ илми, ижтимоий-маънавий соҳага оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, йил давомида амалга оширган ишлари, ОАВларидаги иштироки, тарғибот тадбирлари бўйича тақдимот қилдилар.

Айтиш мумкинки, бу йилдан танлов Низомига мувофиқ уни ўтказиш савиясига жиддий эътибор қаратилди. Иштирокчиларга бериладиган саволлар мураккаблашган. Чунки имом-хатиблар бугун ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ўз устида ишлашлари, билимларини ошириб боришлари лозимлигини давримизнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни белгиланган тизимда баҳолаб бордилар. Якуний натижаларга кўра «Энг маърифатли имом-2019» кўрик танловининг Республика босқичида қуйидаги иштирокчилар юқори ўринларни қўлга киритдилар:

1. Тошкент шаҳар «Доруссалом» жоме масжиди имом-хатиби Абдуқодиров Муҳаммадраҳим.

2. Тошкент вилояти «Абдуқаххор Махсум» жоме масжиди имом хатиби Абдулбосит Нусратуллаев.

3. Хоразм вилояти «Мискин бобо» жоме масжиди имом хатиби Қўзибой Машарипов ва Фарғона вилояти «Саид Жалолхон Тўра» жоме масжиди имом хатиби Юнусхон Мамарасуловлар ғолиб бўлишди.

Шунингдек, танловга ҳамоҳанг равишда йил давомида фаол хизмат кўрсатган, фидоий ва ўз ишида намуна кўрсатган имомлар қуйидаги йўналишларда тақдирландилар:

1. «Энг кўп обуна уюштирган имом» - Андижон вилояти Асака тумани «Холид ибн Валид» жоме масжиди имом хатиби Парпиев Шахобиддин

2. «Энг кўп мақола чоп этган имом» - Тошкент вилояти «Собирхон ота» жоме масжиди имом хатиби Суннатуллоҳ Эрназаров.

3. «Энг обод масжид имоми» - Жиззах вилояти Жиззах шаҳри «Хўжа Нуриддин ҳожи» жоме масжиди имом хатиби Абдумуттолиб Мусаев.

4. «Энг интизомли имом» - Навоий вилояти бош имом хатиби ўринбосари, Навоий шаҳар бош имом хатиби, Навоий вилояти «Оқ тош» жоме масжиди имом хатиби Дилшод Эргашев.

5. «Энг фаол имом» - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани «Хазрати имом» жоме масжиди имом хатиби Фазлиддин Мухторовларга насиб этди.

Ғолиблар ва иштирокчилар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динингизнинг барча меъёрларига риоя қилиб, ўзингиз ёқтирган спорт тури билан шуғулланиш ва намуна бўлиш мумкинми Бу мураккаб масалани 22 ёшли глазголик Абтаҳа давоми...

2349 10:30 / 07.08.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой ndash Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3426 11:05 / 08.11.2019
2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари давоми...

1585 18:30 / 25.10.2021
2021 йил 08 февраль куни Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов .Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти,га ташриф буюрди. Бу ҳақда билим юрти матбуот давоми...

2057 10:34 / 09.02.2021
Аудиолар

213190 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132410 14:35 / 11.08.2021