1447 йил 29 ражаб | 2026 йил 18 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Исломий фатҳларни «араб истилоси» дейиш тўғрими?

17:05 / 03.12.2019 3035 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон давлатида яшаётган иймонли мўминлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият ҳукм суришидан масъулдирлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлари шу масъулиятни тўлиқ тушунганлар ва ўшанинг тақозоси билан ҳаракат қилганлар. Улар масъулиятни адо этиш учун жиҳодга чиққанлар. Саҳобаларнинг жиҳодларини ва кейинги авлоднинг уни давом эттиришини кўпчилик турлича тушунади, турлича баҳолайди.

Душманлар буни босқинчилик ҳаракати, бошқа юртларни босиб олиш, бойликларини ўзлаштириш, халқларни қул қилиш, дея баҳолайдилар. Улар бу ҳаракатни «Араб истилоси» деб номлаганлар. Уларнинг айтишича, араблар бостириб келиб, ҳамма ёқни ўзлариники қилиб олганлар. Кишиларни мажбуран Исломга киритганлар. Исломни қабул қилмаганларни ўлдирганлар ёки катта солиқ солганлар.

Исломий фатҳларни «араб истилоси» дейиш нотўғри эканини душманларнинг ўзлари ҳам билишади, аммо Исломга қарши нимадир ўйлаб чиқариш керак бўлган. Натижада шу ибора ўйлаб топилган. Чунки фотиҳ мужоҳидлар ичида араб эмаслар ҳам кўп эди. Шу билан бирга, уларнинг ҳаракати ҳеч қачон истило бўлмаган. Мусулмонлар қаерга борсалар, динга даъват қилиш учун, адолат ўрнатиш учун борганлар. Ўша ерларнинг аҳолиси билан ака-ука бўлиб яшаб қолганлар.

Мусулмонлар ҳеч бир юртнинг молу мулкини талаб, олиб кетмаган. Кишиларни Исломга киришга мажбур ҳам этмаган. Уларнинг муомаласи мустамлакачиларнинг номаъқул муомаласига мутлақо ўхшаган эмас. Буни инсофли ажнабий тарихчилар ва олимлар ҳам такрор-такрор қайд этганлар. Хусусан, машҳур олим Томас Орланднинг «Исломга даъват» китобида бу ҳақиқатни тасдиқлайдиган кўпгина ҳужжатли далиллар келтирилади.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон рамзиМасиҳийликда ҳам худди мусулмонлардаги каби шаҳодат калимасини айтиш орқали иймон келтирилади. Бу динга киришнинг бошланиши ва асосий шарти давоми...

5311 17:30 / 16.05.2019
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳ .Европа ўз жонига қасд қилмоқда, деган сарлавҳа остидаги маълумотда қуйидагиларни ёзади .Кашфиётлар ва ихтиролар асри давоми...

1881 14:52 / 19.07.2024
middot Германиянинг Британия оккупацияси ҳудуди middot Австриянинг Британия оккупацияси ҳудуди middot Жанубий Ироқ Басра Германиянинг мустамлака ерлари middot давоми...

1560 14:16 / 17.01.2025
Европанинг Уйғониш даври фр. Renaissance, итал. Rinascimento ўз тараққиётида бир қатор тарихий босқичлардан ўтди 1 Проторенессанс ndash XIII аср XIV аср бошлари 2 Эрта Ренессанс давоми...

1670 09:18 / 16.04.2024