Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (61-дарс). Қуръони Каримнинг ҳазрати Усмон даврларида жамланиши

20:05 / 26.11.2019 3799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(тўртинчи мақола)

«Ундан бошқа Қуръондан саҳифалар ва мусҳафларга ёзилган барча нарсани куйдиришга амр қилди».

Чунки кўпчилик ўз ижтиҳоди билан ўзи учун мусҳафлар ёзиб олган эди. Абдуллоҳ ибн Зубайр, мўминларнинг оналари Оиша, Ҳафса ва Умму Салама розияллоҳу анҳум шулар жумласидандир. Шунингдек, баъзи сураларни ёки оятларни ёзиб олганлар ҳам бор эди.

Саҳобалар ўз мусҳафларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган изоҳ ва тафсирларини ёзиб қўйишарди. Мисол учун, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Бақара сурасидаги:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

 

«Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ» деган оятидан кейин унга қўшимча қилиб

 

деб қироат қилар эдилар. Натижада «Ҳаж мавсумларида Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ» деган маъно ҳосил бўлар эди. Ушбу охирги жумла у кишининг мусҳафларига ёзиб қўйилган эди. Шубҳасиз, бу охирги қўшимча тафсир ва изоҳ учун бўлган. Чунки уммат ижмоъ қилган мусҳафларнинг ёзувида ушбу сўзлар йўқ. Ибн Жазарий буларни равшанлаштириб, шундай дейди:

«Баъзида қироатларга изоҳ ва баён қилиш жиҳатидан тафсирлар киритар эдилар. Зеро, улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан оғизма-оғиз олишган Қуръонни аниқ билишар, қироат қилинган тафсир ва изоҳ кабиларни Қуръонга аралаштириб юборишдан омонда эдилар. Гоҳида баъзилари уни ёзиб ҳам қўйишарди».

Жумладан, Оиша розияллоҳу анҳонинг мусҳафларида ҳам шунга ўхшаш ёзувлар бўлган.

Уларни куйдириб юбориш ила юзага келиши эҳтимоли бўлган ихтилофларнинг ҳам олди олинди.

Усмон розияллоҳу анҳунинг ўша бошқа мусҳафларни куйдириб юбориш қарори, шубҳасиз, ҳикматли бўлган эди. Чунки уларнинг сақланиб қолиши мусулмонларнинг ораси бўлинишига сабаблардан бири бўлиб қоларди. Усмон розияллоҳу анҳунинг қилган ишлари одамлар қалбида мақбул ва гўзал иш сифатида ўрин эгаллади. Лекин Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бунга эътироз билдириб, ўзининг хос мусҳафини куйдиришдан бош тортди. Сўнгра Аллоҳ таоло у кишини Усмон розияллоҳу анҳунинг фикрига қайтишга илҳомлантирди. Натижада бутун уммат шу фикрда жам бўлиб, бу билан сўзлари бир ердан чиқадиган бўлди ва низонинг сабаблари бартараф қилинди.

Ана ўша асл мусҳафдан олти нусха кўчириб олишни баъзилар «Қуръонни иккинчи бор таҳрир қилиш» деб атайдилар. Ноинсофлик ҳам шунчалар бўладими?! Ахир бир китобдан нусха кўчириш билан уни таҳрир қилиш орасида ер билан осмончалик фарқ бор-ку!

Саҳобаи киромлар мусулмонлар Қуръони Карим қироатида ихтилоф қилмасинлар деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр­ларида ёзиб қўйилган мусҳафдан бирор ҳарфни ўзгартирмай, нусха кўчирганлар, холос.

Аслида ёд олганларига суяниб ёзсалар ҳам бўлаверарди. Аммо улар ҳамма нарса ҳужжат-далилли, худди Аллоҳ ирода қилганидек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатганларидек бўлишини хоҳладилар.

Янги олинган нусхаларнинг ҳар бири биттадан қори билан турли марказларга юборилар экан, халифа Усмон розияллоҳу анҳу фақат ушбу мусҳафларга ва улар билан юборилган қориларнинг қироатига эътимод қилиш, Қуръони Каримдан бошқа нимаики ёзилган бўлса, куйдириб юбориш ҳақида амр қилдилар.

Бу амр ўзининг муқаддас Китобини муҳофаза қилиш йўлида ҳар қандай ишга тайёр турган мусулмон уммати томонидан мамнуният ила амалга оширилди. Баъзи катта саҳобалар ўзларининг шахсий мусҳафлари ҳақида бир оз мулоҳазага борган бўлсалар ҳам, кейинчалик бирор ҳарфи кўпчилик қабул қилган нусхага ўхшамай қолса, ихтилоф чиқмасин деб, куйдириб юбордилар. Шу тарзда мусулмон уммати томонидан Қуръони Карим муҳофазаси йўлида яна бир улкан иш амалга оширилди.

Кейинчалик нусха кўчириш йўлга қўйилиши жараёнида фақатгина ҳазрати Усмон даврида ёзилган нусхаларга суяниш жорий бўлди. Охири келиб, ҳар бир нусханинг ишончли эканини тасдиқлаш мақсадида «Бу нусха Мусҳафи Усмонга мувофиқдир», деб ёзиб қўйиладиган бўлди.

Шундай қилиб, Қуръони Карим ҳарфларини ёзиш услубининг ҳам бир хиллиги сақланиб қолди. Бу маънодаги эҳтиёткорлик шу даражага етдики, Қуръони Каримнинг ҳарфларига бирор нуқтачалик ҳам ўзгариш кирмасин, деган қасд ила уламоларимиз «Мусҳаф ичига гул, дарахт барги ва шунга ўхшаш бошқа нарсаларни мутлақо қўйиб бўлмайди, акс ҳолда ўша нарсалар саҳифага ёпишиб қолса, шубҳа пайдо бўлиши мумкин», деб фатво чиқардилар.

Мусҳафларнинг сони қанча бўлганидан қатъи назар, уларнинг барчаси Қуръоннинг ҳаммасини ўз ичига олган, 114 та сура нуқталардан, зер-забарлардан, сураларнинг исмлари ва ажратиш жойларидан холи эди. Бунда Абу Бакр розияллоҳу анҳуга эргашилган бўлиб, Абу Бакрнинг мусҳафи ҳам ушбу санаб чиққан нарсаларимиздан холи ҳолда эди. Бунинг устига, усмоний мусҳаф Қуръонга тегишли бўлган шарҳлар ва тафсирлардан ҳам холи эди.

Қуръонни ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида жамлашда у нозил қилинган «Етти ҳарф»ни кўтара олиши мулоҳазаси қилингани барча томонидан таъкидланади.

Яна алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳазрати Усмон мусҳафлари Қуръонлиги мутавотир бўлмаган барча қўшимчалардан холи эди. Қўшимчалар ҳазрати Усмон мусҳафларидан бошқа мусҳафларда тафсир, мужмалнинг тафсилоти қабилида ёзиларди. Усмоний мусҳафдан барча оҳод ривоятлар ўчирилган. Суралар ва оятлар бугунги кунимиздаги мусҳафларда кўраётганимиздек қилиб тартибланган эди. Усмоний мусҳафлар, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, нуқталар, ҳаракатларсиз бўлиб, улардаги баъзи қуръоний лафзлар бир неча кўринишда қироат қилса бўладиган тарзда ёзилган эди.

Мисол учун, Ҳужурот сурасининг 6-оятидаги

ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

жумласида келган «فَتَبَيَّنُوا» – «фатабаййану» сўзи нуқтасиз ёзилса, уни «فَتَثَبَّتُوا» – «фатасаббату» деб ўқиш ҳам мумкин бўлади. Шунингдек, «نُنْشِزُهَا» – «нуншизуҳа» сўзи нуқтасиз ёзилса, уни «نُنْشِرُهَا» – «нуншируҳа» деб ўқиш ҳам мумкин.


Шунга ўхшаш, Бақара сурасидаги

ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ

оятини ҳам

деб ўқиш мумкин.


Усмоний мусҳафнинг ёзилиши ушбу икки оятни икки кўринишда ўқиш имкониятини беради. Шу билан бирга, мазкур икки кўринишдаги қироатнинг саҳиҳлиги қатъий далил билан ворид бўлган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу икки хил қироатни қилганлар ёки у зотнинг ҳузурларида саҳобалардан бирлари мазкур икки қироатни қилганида иқрор бўлиб, уни тасдиқлаганлар. Бунга ўхшаш далиллар мутавотир қироатларда ворид бўлган. Усмоний мусҳафнинг ёзилиши эса уларни турли суратда ўқиш имкониятини берган. Гарчи мутавотир даражага етмаган, оҳод далил билан собит бўлган қироатлар «шозз» деб эътибор қилиниб, расми Қуръонга мувофиқ бўлса ҳам, ишончли хабарларга мухолиф бўлганлиги учун олинмаган. Мисол учун, Аллоҳ таолонинг Фотир сурасидаги

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ

ояти шозз, мавзуъ қироатларда

тарзида келган.


Бу маълумотларни баён қилганимиздан сўнг маълум бўладики, қироатлари мутавотир бўлган бир қанча қуръоний калималар турли талаффуз қилинса-да, бир хил кўринишда ёзилган. Калималарни мутавотир бўлган қироатларнинг барча кўринишларини кўтара оладиган ҳолда ёзиш керак бўлган. Мабодо бунинг имкони бўлмаса, нусха кўчирувчилар баъзи мусҳафларга бир кўринишни, бошқа мусҳафларга эса иккинчи кўринишни ёзишлари керак бўлган.

Мисол учун, Аллоҳ таолонинг

ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

оятидаги

«ва вассо» лафзи бошқа саҳиҳ мутавотир кўринишда «وَأَوْصَى» – «ва авсо» деб ҳам келган. Шунинг учун усмоний мусҳафларнинг баъзисида «ва вассо» ёзилган бўлса, бошқаларида «ва авсо» деб ёзилган. Аммо бундай ҳолатлар жуда оз учрайди. Мусҳафга оид китобларда бу каби оятларнинг адади саноқли ҳолда зикр қилинади.



Усмон розияллоҳу анҳу инсонларнинг Қуръони Каримни оғизма-оғиз ёдлашларини ва ёд олинган Қуръонга эътимод қилишларини, яъни суянишларини, ёзилган нусхаларга суяниб қолмасликларини хоҳлар эдилар. Шунинг учун ҳам аввал айтиб ўтилганидек, ҳар бир иқлимга алоҳида мусҳафларни жўнатар экан, ўша мусҳафнинг қироатига мувофиқ қорини ҳам қўшиб жўнатди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу Мадина мусҳафининг устози, Абдуллоҳ ибн Соиб Макканинг, Муғира ибн Шиҳоб Шомнинг, Абу Абдурраҳмон Суламий Куфанинг ва Омир ибн Абдул-Қайс эса Басранинг Қуръондан таълим берувчилари эди.

Усмон розияллоҳу анҳу улуғ саҳобаларнинг маслаҳати ва ёрдами билан якка шахслар қўлидаги мусҳафларни ёндиришга киришган. Ушбу ҳақиқатни тасдиқлаб, Сувайд ибн Ғафла айтади:

«Алий: «Усмон ҳақида фақат яхшиликни гапиринглар. Аллоҳга қасамки, мусҳафларга қилган ишида биз (саҳобалардан) катта жамоат бор эдик», деди.

Яна Алий: «Агар Усмон эга бўлган нарсага мен ҳам эга бўлганимда, мусҳафларга қилган ишини мен ҳам қилган бўлардим», деди».

Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг бу каби сўзларни айтишларига сабаб, Усмон розияллоҳу анҳуга турли хил туҳматларни уюштирган жамоатнинг даъволари ичида у кишининг мусҳафларни ёндирганликларини айблаш ҳам бор эди. Ҳазрати Алий ушбу сўзларни Усмон розияллоҳу анҳуни мудофаа қилиш мақсадида айтган эдилар.

Қуръони Каримнинг бу хилда ёзилиши ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг бошчиликларида ва амрлари билан бўлгани учун «Расми Усмоний» («Усмон расми – ёзуви») деб аталадиган бўлди. Ушбу расм ҳозиргача барча Қуръони Карим нусхаларининг асли бўлиб келмоқда. Бу иш Қуръони Карим учун улуғ хизмат бўлганига ҳеч кимда заррача шубҳа йўқдир.

(Тамом)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхши англаб етишимиз лозим бўлган нарсалардан бири насхнинг шариатнинг буйруқ ва қайтаришни ўз ичига олган жузъийфаръий ҳукмларидагина бўлишидир. Аллоҳга, У давоми...

4071 15:30 / 07.04.2020
иккинчи мақолаУламоларнинг суралар аввалидаги ҳарфлар тўғрисидаги ихтилофлари асосан икки қисмга бўлинадиБиринчи қисмга мансуб кишилар ушбу ҳарфларни давоми...

3899 13:03 / 18.08.2020
3. .Муҳаммад Қуръонни одамлардан ўрганган,, деган даъво.Араб мушрикларидан бир гуруҳи Қуръонни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга инсонлардан бири ўргатишини давоми...

5776 16:40 / 11.02.2019
Аллоҳ таоло.Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил,, деган.Шарҳ Қуръонни тартил билан ўқиш деб уни донадона қилиб, ҳар бир ҳарфини ўз ўрнидан чиқариб, оятларини давоми...

4600 05:00 / 19.01.2017
Аудиолар

135057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55333 14:35 / 11.08.2021