Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (60-дарс). Қуръони Каримнинг ҳазрати Усмон даврларида жамланиши (учинчи мақола)

16:07 / 19.11.2019 4458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим қироатида мусулмонлар орасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ихтилофларни йўқ қилиш учун ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида жамланган саҳифалардан бир неча нусха кўчиришга қарор қи­линган. Мазкур гуруҳ мусҳафлар кўчиришда ўзларига Ҳафса розияллоҳу анҳонинг мусҳафини асос қилиб олиш ила бу ишда Абу Бакрнинг ишини пойдевор қилиб олганлар. Уларнинг иши фақат нусха кўчириш бўлган.

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида жамланган саҳифалардан бир неча нусха кўчириш учун Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъид ибн Осс ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомдан иборат илмий гуруҳ тузилган.

Албатта, бу гуруҳга энг етук кишилар танлаб олинган. Ривоятларда келтирилишича: «Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу: «Одамларнинг энг яхши ёзадигани ким?» дедилар. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котиби Зайд ибн Собит», дейишди. «Одамларнинг арабчани энг яхши биладигани ва энг фасоҳатлиси ким?» дедилар. «Саъид ибн Осс», дейишди. «Саъид имло қилсин. Зайд ёзсин», дедилар».

Кейинчалик бу гуруҳга имом Моликнинг боболари Молик ибн Абу Омир, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу, Касир ибн Афлаҳ розияллоҳу анҳу ҳам қўшилганлар.

Халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бошқа режалар қаторида агар мабодо жамлаш гуруҳи ихтилоф қилиб қолса, нима қилиш кераклигини ҳам баён қилиб берганлар.

«Усмон уч кишилик қурайшликлар тўпига: «Агар сизлар Зайд билан Қуръондаги бирор нарсада ихтилоф қилиб қолсангиз, Қурайш тили билан ёзинглар. Албатта, у уларнинг тилида нозил бўлгандир», деди».

Бу гапда кўзда тутилган ихтилоф ояти карималарни ёзишда ишлатиладиган баъзи ҳарфларни қайси имло билан ёзиш борасидаги ихтилоф эди.

Бу фикрни ривоятнинг охирида келган

«Улар «таабуут» (التَّابُوت) ва «таабуҳ» (التَّابُوه)да ихтилоф қилишди. Қурайшликлар «Биринчиси каби ёзамиз», дедилар. Зайд «Иккинчиси каби ёзамиз», деди. Ихтилофларини Усмонга айтишди. Бас, у: «Таабуут» (التَّابُوت) деб ёзинглар. Чунки у Қурайш тилида нозил бўлгандир», деди», деган гаплар қўллайди.

Ихтилоф қилинганда Қурайш лисонида ёзиш сўзлар хусусида эмас, ҳарфларни ёзишдаги имло нуқтаи назаридан эканини ҳам шу ердан билиб оламиз.

Қаранг, ушбу тортишув арабча «то» ҳарфини қайси услуб ила ёзиш борасида бўлган экан. Бу эса Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфига қанчалар эътибор берилганини яққол кўрсатади.

Ушбу тўртталик гуруҳ Усмон розияллоҳу анҳунинг қарорини ҳижрий 25-санада ижро қилишга киришди. Улар Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларидаги Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг саҳифаларидан нусхалар кўчиришни ҳазрати Усмон баён қилиб берган дастур асосида ўта аниқлик билан амалга оширишга муваффақ бўлдилар ва бир неча нусха мусҳафлар тайёрладилар.

Ўша пайтда илмий гуруҳ томонидан кўчирилган нусхалар сони ҳақида кейинчалик бу ишнинг тарихини ўрганувчилар ихтилоф қилишган.

Қироат илмининг бобокалонларидан бўлган машҳур олим Абу Амр Усмон ибн Саъид Доний ўзининг «Ал-Муқниъ фи росмил-Қуръан» номли китобида мазкур нусхалар тўртта бўлганлиги ҳақида маълумот келтиради. Кейин «Нусхалар еттита бўлган», деганлар ҳам борлигини айтиб, аввалги гап тўғри эканини таъкидлайди. Имом Жалолуддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи бўлса ўзининг «Ал-Итқон фи улумил-Қуръан» номли асарида, мазкур нусхалар бешта бўлган, деган гап машҳурлигини айтади.

Аммо бу ҳақдаги барча маълумотларни жамлаб ўрганадиган бўлсак, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу томонидан тузилган гуруҳ кўчирган нусхалар сони олтита экани маълум бўлади. Усмон розияллоҳу анҳу ўша олти мусҳафни кимлар билан қаерларга юборганлари ҳақидаги маълумотлар ушбу гапни тасдиқлашимизга кучли ҳужжат бўлади. Бу ҳақда эса бир оздан сўнг суҳбатлашамиз.

Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳузурларидаги Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг саҳифаларидан нусхалар кўчириб олинганидан кейин яна бир қанча ишлар амалга оширилди.

«Ниҳоят, саҳифаларни мусҳафларга кўчириб бўлишгач, Усмон саҳифаларни Ҳафсага қайтариб берди».

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу мазкур саҳифаларни Ҳафса онамизга қайтариб бердилар. Ке­йинчалик Мадинага волий бўлган Марвон ибн Ҳакам бир неча бор у саҳифаларни Ҳафса онамиздан олиб, куйдириб юбормоқчи бўлди. Аммо онамиз уларни бермадилар. Ҳафса онамиз розияллоҳу анҳо вафот этганларидан кейин Марвон ибн Ҳакам уларни олиб, ёқиб юборган ва: «Буларда бор нарса ёзилиб, сақланган. Замон ўтиб, баъзи бирлар бундан фитна чиқармасин дедим», деган.

«Кейин ҳар бир юртга улар кўчирган бир мусҳафни юборди».

– Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Маккага битта мусҳаф билан бирга Абдуллоҳ ибн Соиб розияллоҳу анҳуни юбордилар.

– Шомга битта мусҳаф билан бирга Муғира ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳуни юбордилар.

– Куфага битта мусҳаф билан бирга Абу Абдурраҳмон Суламий розияллоҳу анҳуни юбордилар.

– Басрага битта мусҳаф билан бирга Омир ибн Абдул‑Қайс розияллоҳу анҳуни юбордилар.

– Мадинада қолган мусҳафдан одамларга қироат таълими беришни Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуга топширдилар.

– Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу битта мусҳафни ўзларига олдилар. Ўша мусҳафлар «Имом мусҳафи» деб номланган.

Ҳар бир диёрнинг мусҳафи ўша диёрдаги барча мусҳафларнинг ёзувига асос, ҳар бир мус­ҳафга бириктирилган қорининг қироати ўша диёрдаги қориларнинг қироатига асос бўлди.

(Давоми бор)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу қисмда муфассир оятнинг зоҳирий маъносига қарамай, уни махфий ишоралари тақозоси билан тафсир қилади. Бу фақат сулук ва тасаввуф арбобларининг услубидир. давоми...

3426 14:00 / 20.04.2021
Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларга пок ризқларни берди. Ботилга иймон давоми...

3709 21:14 / 12.04.2018
Қуръони Каримни хатм қилган чоғда дуо қилиш саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларнинг суннатларидандир.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

34776 12:40 / 12.06.2018
214. Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага давоми...

3576 05:00 / 19.01.2017
Аудиолар

135322 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55572 14:35 / 11.08.2021