Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (59-дарс). Америкадаги шаръий фақиҳлар академияси

15:50 / 14.11.2019 3430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Академиянинг мақсадлари:

Ислом ҳақида таҳлил ва тадқиқотлар ўтказиш, фатво чиқариш, шаръий баҳсларга жавоб бериш ҳамда имомлар курсларини ташкил қилиш.

Академия аъзолари:

Аъзолар бетарафлик, шаръий мутахассислик ҳамда илм, шариат ва воқеликни билиш сифатларини ўзларида мужассам қилиш билан ажралиб туради. Академия олий раёсат ҳайъати, фатво учун доимий аъзо ҳамда бутун дунё атрофидан маслаҳатчиларни ўз ичига олади.

Академиянинг таъсис этилиш фикри:

11 сентябрдаги воқеалардан кейин умматнинг забардаст уламолари бегона юртдаги мусулмонларга боғлиқ бўлган муаммоларни ҳис этиб, унинг масъулиятини кўтарган ҳолда бу фикрга келдилар. Бундан ташқари, Ғарб ўлкаларида яшовчи оз сонли мусулмонларнинг, хусусан, Америка қўшма штатларидаги мусулмонларнинг муаммоларига аҳамият берган ҳолда шаръий мутахассисларни етказиб бериш мақсадида ушбу академия барпо этилди.

Академия бир қанча расмиятчилик ишларини амалга оширганидан кейин ўз йўналишини нурли йўл сари одимлатди. Ҳатто ушбу уюшма Американинг расмий ҳукумати, яъни федерал томонидан ҳам олқишланиб, эътироф этилди.

Америкадаги Шаръий Фақиҳлар Академияси илмий муассаса бўлиб, моддий фойда кўришни олдига мақсад этмаган. У Ислом уммати фақиҳлари ва уламоларидан таркиб топган бўлиб, Америкада яшовчиларга фалокат ва муаммолар ориз бўлганида шариат ҳукмларини баён этишга ҳаракат қилади.

Академиянинг мақсадлари:

– Фалокат ва муаммолар ориз бўлганда шариат ҳукмига биноан фатволар чиқариш.

– Америка жамиятидаги мусулмонларнинг ҳолатлари ва улар тўқнаш бўладиган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва таълим ишларидаги муаммоларни бартараф этиб, муносиб фиқҳий ечимлар топиш ва уларни амалга оширишда шаръий тадқиқот ва баҳслар режасини тузиш.

– Ахборот воситаларида Ислом ва исломий мерос ҳақида тарқатилаётган хабарларни таҳлил қилиб, саҳиҳларидан фойдаланишга йўналтириш, хатоларини тўғрилаш ёки раддия бериш.

– Молиявий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб, баҳс ва тадқиқотларни тайёрлаш, молиявий таъминот ташаббуслари билан чиқиш, уларга керакли фатволар ва маслаҳатларни тақдим қилиш.

– Исломий марказ мудирлари ва имомларнинг оилавий, молиявий муаммоларни ҳал этишга лаёқатли бўлишлари учун курслар ташкил қилиш.

– Бошқа фиқҳий академия ва ҳайъатлар билан ўзаро алоқаларни тиклаш.

– Фуқаролик муаммолари ва Ғарб ўлкаларида мусулмонлар зиммасига юклатилган ҳамда фойдаланилаётган ҳуқуқларни муолажа қилиш.

– Ғарб ўлкаларидаги оз сонли мусулмонлар барпо қилган шаръий ҳукмлар билан шуғулланувчи ҳайъатлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар кўтариб чиққан қарор ва тавсияларни кўриб чиқиш, оила ва молиявий муомалотга тегишли масалалардаги фиқҳий ҳукмларни қонунга киритиб, Ғарбдаги ҳукм чиқарувчи томонларга манба қилиб бериш.

– Қонун ва низом ижозат берган миқдорда закот ва ижтимоий кафолат жамғармаларини барпо қилиш. Албатта, бунда расмий томонлардан мувофиқликни қўлга киритиш.

Мутахассислик ва бетарафлик.

Ушбу академия бошқа исломий муассасалардан қуйидаги кўринишларда ажраб турса, ажаб эмас.

 – Академиянинг ҳар бир аъзоси исломий шариат соҳасида докторликни қўлга киритганлиги учун бу ерда мутахассислар йиғилган;

 – Бу академия умматнинг мулки бўлгани учун бетарафдир. Умумий илмий, қўшма бирлашма бўлиб, машриқдагию мағрибдаги Аллоҳнинг динига амал қилувчилар шу ерда учрашадилар. Албатта, булар партия блоки ёки замонавий тузилган гуруҳлардан йироқ ҳолатдадир.

 – Шариат илми билан воқеликдан хабардорлик орасини жамлайди. Ушбу академияда фақиҳларга қўшимча равишда билимдон кишилар ҳам бўлиб, уларнинг сони фақиҳлар сонидан оз эмас.

 – Ана ўшалар фатвонинг татбиқ этилишида воқеликни ўрганиб, фақиҳларни мустаҳкамлаб туришади. Чунки аҳли илмлар айтишганидек, фатво «воқеликдаги мажбуриятни ўрганиш»дир. Бутун дунёдаги фиқҳий академиялар тиббий муаммоларни, масалан, инсон аъзоларини экиш, сунъий урчитиш, клонлаштириш кабиларни ўрганади. Бирор киши «Фақиҳ бу муаммоларни бартараф этишда табиб бўлиши керак», деб айта олмайди. Фақатгина ушбу академиядаги тиббиёт мутахассислари баён қилган нарсалар билан танишиш фақиҳ учун кифоя қилади. Агар ўша табиб фиқҳий қарорни чиқаришдаги овоз бериш босқичида иштирок этмаса ҳам. Ўша мутахассисларнинг ичида иқтисод, қонун, сиёсат, информатика билан шуғулланувчилари ҳам бор. Ва яна уларнинг ичида илмий майдонда мутахассисликни қўлга киритганлари бор. Масалан, исломий марказ мудирлари ёки исломий молиявий муассасаларда ишловчилар ёки оммавий ахборот билан шуғулланувчилар бор.

 – Академиядаги доимий фатво аъзолари етти кишидан иборат бўлиб, улар шариат бўйича докторлик дипломларини қўлга киритишган. Улар Американинг ичида муқим яшашади. Академияга келаётган кунлик муаммоларни ҳал қилиш ва қарор чиқариш каби ишлар мана шу аъзоларга юклатилган.

 – Фатво учун уммат ичидан саккизта забардаст фатво аҳли маслаҳатчилар бўлиб, доимий аъзолар ҳолат тақозо қилиб қолганда уларга мурожаат қилишади. Албатта, бунда дунёдаги энг юқори даражадаги алоқа воситаларидан фойдаланилади. Масалан, электрон почта ва академиянинг интернетдаги махсус ўрни, яъни сайти бўлиб, Токиодан туриб, Вашингтон билан бемалол алоқа тиклаш мумкин.

 – Ушбу академия бошқа академиялар билан кучли алоқалар тиклаган. Аслида академия ташкил қилишдан мақсад тартибга келтириш ва такомиллик сари боришдир. Асло мусобақа, тортишув ва зиддият эмасдир. Шунга биноан, бошқа академиядагилар бунда кўрсатилган низомдаги аъзолик шартларига мувофиқ бўлишса, эшиклар очиқдир. Академия бор куч-қувватини тарқоқликни жамлаш ва дунёдаги барча уммат фақиҳларининг орасида алоқа кўпригини қуришга сарф этади.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1961 йилда Миср Араб Жумҳуриятидаги Вақф вазирлиги томонидан чиқарилиши бошланган жамоавий муаллифлар асари .Мавсуъатул фиқҳил Исламий, деб аталди. Унинг .алиф, давоми...

2007 16:45 / 03.10.2019
Таҳовий, Дора Қутний ва Исҳоқ ибн Роҳовайҳ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилишган .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, давоми...

4373 17:00 / 03.02.2022
Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида .Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар давоми...

1920 19:00 / 26.10.2023
Кўпгина саҳобалар Куфага келиб яшашган. Уларнинг ичида илм билан машҳурларидан Али ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бўлган.1. Али ибн Абу Толиб давоми...

6319 11:59 / 05.12.2018