1446 йил 7 рабиъус сони | 2024 йил 10 октябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
«Ҳилол» журнали

«Ҳилол» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 4-сони

17:09 / 15.07.2019 5490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Ҳар йили минглаб мусулмонларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиб келишяпти. Бобомизнинг ҳикояларига қараганда, олдинги тузум даврида юртимиздан икки-уч кишигина ҳажга боргани, умра ибодати ҳақида ҳатто тасаввур ҳам қилиб бўлмагани эътиборга олинса, бу борада кейинги йилларда мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берганини англаш қийин эмас. Давлатимиз мусулмонларнинг ушбу ибодатларни шариатга мувофиқ, бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитни яратишга ҳаракат қиляпти.

Айтайлик, сиз ҳам Аллоҳ имкон бериб, ҳажга боришга қарор қилдингиз, тайёргарликни нимадан бошлаш керак? Аввало, ҳаж ибодатининг моҳиятини, нега ҳаж қилинишини яхшилаб тушуниб олинг. Чунки ҳаж ибодати бир умрли сафар ва ибодат, улкан исломий анжуман ҳисобланади. Яъни ҳаёт давомида бир марта бериладиган имкониятдир. Кўплаб мол-дунё, вақт, куч-қувват сарфланса-ю, ибодат нотўғри амалга оширилса, ҳамма ҳаракат пучга чиқади. Шунинг учун ҳам ҳаж қилмоқчи бўлган ҳар бир инсон энг аввало, бу ибодатнинг йўлйўриғини яхшилаб ўрганиб олиши лозим.

Тили, ранги, миллати, урфи, маданияти турлича бўлган миллионлаб мусулмонлар бир тану бир жон бўлиб адо этадиган ҳаж жуда муҳим аҳамиятга эга ибодатдир. Аллоҳ таолонинг наздида оқ билан қоранинг, араб билан ажамнинг, форс билан фарангнинг тенг эканини кўрсатувчи гўзал ва муҳташам ибодатдир. Ибодат нияти билан муқаддас ерлар томон қилинган ушбу сафар кишига ўзининг маънавий ҳаётини янгидан сарҳисоб қилиш, анбиёлар рисолати билан мунаввар бўлган бу қайноқ ўлкада яшаш, Ислом тарихини янгитдан ўрганиш, ўзликни англаш имконини беради. Ҳаж ибодати мўмин-мусулмонлар учун камолот чўққисидир. Шундай бўлгач, сиз ҳаждаги ҳар бир кун, ҳар бир соатнинг қадрига етинг! Кўп вақтингизни ибодатларга, бу табаррук юртда содир бўлган ишлар ҳақида фикр қилишга, улардан ибратланишга, гуноҳлардан покланиш учун кўпроқ Аллоҳнинг зикрини қилишга бағишланг! Хаёлингиз яқинлар ва фарзандларга қандай совға харид қилиш, динимизда мутлақо бўлмаган «ҳожи оши»ни қаерда ва қандай ўтказиш, сизни кутиб олишга кимлар чиқиши каби бефойда фикрлар билан банд бўлмасин. Бунинг ўрнига ҳажингизни Аллоҳ қабул қилдими, унинг мукофотига сазовор бўла олдингизми, ҳажнинг барча арконларига риоят этиб, уни тўкис қилдингизми – ана шу мулоҳазалар устида кўпроқ тафаккур қилинг! Шунда ҳажингиз мабрур, унинг му- кофоти жаннат бўлади.


Исмоил МУҲАММАД СОДИҚ,

«HILOL-NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси раҳбари, журнал бош муҳаррири

Ғоя муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Бош муҳаррир: Исмоил Муҳаммад Содиқ
Бош муҳаррир ўринбосари: Аҳмад Муҳаммад Турсун
Мухбир: Сирожиддин Сотволдиев
Масъул котиб: Маҳмуд Маҳкамов
‎Номи: «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг 4-сони
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси‎
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 48 бет‎
ISSN: 2181-9858‎
Ўлчами: 60×70 1/8
Муқоваси: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 10 июндаги 3214-сонли тавсиясига асосан нашр қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида рўйхатга олинган.  Гувоҳнома рақами: 0980

УШБУ СОНДА:

ТАФСИР
Сизларга рўза фарз қилинди

ҲАДИС
Рамазон рўзасининг фазилатлари Фиқҳ Рўзам комил бўлсин десангиз

«ҲИЛОЛ» МЕҲМОНИ
Аллоҳ душманини мағлуб этувчи амал

МУЛОҲАЗА
Ҳам қувонч, ҳам афсус...

ТАРИХ
Шис ва Идрис алайҳимуссалом

МАСНАВИЙХОНЛИК
Ҳирс назорати

МАЪЛУМОТХОНА
Японияга Исломнинг кириб келиши

МАШҲУР МАСЖИДЛАР
Масжидун-Набавий

Мавзуга оид мақолалар
Сийрат ойига туҳфа .Ҳилол, журналининг Рабиъул аввалойи учун махсус тайёрланган .Энг гўзал сийрат, сони нашрдан чиқди.Рабиъул аввал ойида анъанага айланиб давоми...

5915 11:17 / 20.10.2021
Азиз ўқувчи, .Ҳилол, журналининг навбатдаги 8сони нашр этилди. Журналнинг ушбу сони рабиъул аввал ойи муносабати билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

10130 14:03 / 19.11.2019
.Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналининг 1сони Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди .Hilolnashr, нашриётматбаа мажмуаси давоми...

2450 11:55 / 18.04.2019
.Ҳилол, журналининг жорий йилги май сони нашрдан чиқди. Унда сиз бирбиридан қизиқарли мақолаларни ўқишингиз мумкин.Қуйида ана шу мақолалардан қисқача парча давоми...

9669 12:30 / 31.05.2021
Аудиолар

131428 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

51908 14:35 / 11.08.2021