Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (58-дарс). Ҳиндистон Ислом фиқҳи Академияси

14:05 / 07.11.2019 5319 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Академиянинг таъсис санаси: 1989 йил.

Ўрни: Нюделҳи, Ҳиндистон.

Бош муассис: Марҳум қози Мужоҳид Ислом Қосимий.

Академия бош котиби: Шайх Холид Сайфуллоҳ Роҳманий.

Академиянинг умумий мақсадлари

– Исломий фиқҳга аҳамият бериш;

– Замонавий муаммоларда жамоавий ижтиҳод;

– Янгича муаммоларга шаръий ечим;

– Йўналишни давом эттирувчи ёшларни тарбиялаш.

Долзарб масалалар

Ҳиндистон Ислом Фиқҳи Академияси ташкил этилганидан бери қуйидаги долзарб масалаларни амалга оширишни ўзига мақсад қилиб олган:

1. Иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, саноат каби соҳалардан келиб чиққан муаммоларни Қуръон, суннат, саҳобалар фикри ва салаф уламолари сўзлари асосида ҳал қилиш.

2. Замонавий аср янгиликларига ечим топиш, ҳолат ўзгариб қолса, ижтимоий тадқиқ йўлидан бориб, исломий фиқҳ усуллари соясида қадимий муаммоларга солиштириб, ўша ишни қайтадан кўриш.

3. Исломий фиқҳ манбалари, қоидалари, умумий тушунчалари ва фиқҳий назарияларнинг шарҳи, таъвили ва татбиғини йўлга қўйиш.

4. Исломий фиқҳ ва унинг шарҳини асримиз услубида тақдим қилиш.

5. Фиқҳ мавзуларини асримиз талаб ва эҳтиёжларига қараб ўрганиш.

6. Янги муаммоларда ишончли диний муассаса ёки муҳаққиқ уламолар фикр билдирган фатволарни қўлга киритиш, сўнгра ўша фатволарни мусулмонлар оммаси орасида тарқатиш.

7. Жамики фиқҳий муассасалар ва Ҳиндистон ичкариси ва ташқарисидаги бошқа тадқиқотчилар билан алоқани тиклаш, илмий маълумотларни айирбошлаш.

8. Фиқҳий мавзуларда турли қомусларни тайёрлаш.

9. Уламолар ва ишончли муассасалар томонидан ишлаб чиқилган фатволарни танлаб, уни асримиз услубида намойиш қилиб, бу билан маънавий меросимизни сақлаб, келгуси авлодларга фойдани умумийлаштириш.

10. Иқтисодий, ижтимоий ва тиббиёт ишларида пайдо бўлган муаммоларни бартараф қилиш ҳамда ҳар турли ўлка, муҳитларни ўрганиш ва Ҳиндистон ичида ёки ташқарисида маърифий ишларни олиб бориш, тадқиқ этилган натижалардан одамларни огоҳ этиш.

11. Исломий қонунлар татбиғини ҳинд маҳкамалари ёки унинг ташқарисида содир бўлаётган ҳукмларда намойиш этиш.

12. Ислом қонунларига мусташриқлар (шарқшунослар) ёки бошқа кимсалар томонидан билдирилаётган шубҳаларни бартараф қилиб, саҳиҳ фикрларни тарқатиш.

13. Исломга қарши йўналтирилган янгича саволларга асримизга мувофиқ келадиган услубда раддиялар қайтариш.

14. Қобилиятли ёш уламоларни шижоатлантириб, тадқиқот ва изланишлар учун уларни тарбиялаб, уламоларни битта марказга боғлаш.

15. Диний мадрасалардаги кучли устозлар ва замонавий университетни битирувчи ақлли кишиларимизнинг фиқҳий ва диний асосларини асримиздаги зарурий, асосий илмлар билан бойитиб, уларга лозим бўлган аҳамиятни қаратиш.

16. Мазкур мақсадларни амалга ошириш учун ҳалқалар, йиғинлар ва имконият кўтарганича илмий муассасаларни барпо қилиб, тадқиқот ҳайъатларини ташкил этиш.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Ният қилиш. Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ният тўғри бўлиши учун Исломда бўлиш, оққорани давоми...

4593 13:00 / 10.12.2020
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гапсўз ва давоми...

1392 19:00 / 15 май
.Фароиз, сўзи .фарз, сўзининг жамидир..Фарз, сўзи луғатда .ўлчов,, .кесиш, ва .баён қилиш, маъноларини англатади.Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган давоми...

4710 12:10 / 26.12.2018
1. Зоҳирур ривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом давоми...

5550 13:30 / 14.05.2020