1447 йил 4 Рамазон | 2026 йил 22 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бугун Москва шаҳрида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳга бағишланган ўқув тадбири бўлиб ўтди

18:30 / 04.11.2019 4075 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек бугун Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар маънавий-маърифий марказида бўлиб ўтган биринчи халқаро диний-маърифий ўқув тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув анжуманида юртимиз вакилларидан «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди бош имом-хатиби, «Ҳилол-нашр» матбаа нашриёти ва «islom.uz» портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ «Нега айнан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарлари?», шунингдек Ўзбекистон Мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Ҳомидов «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф меросининг Ўзбекистон мусулмонлари диний-маънавий ҳаётидаги ўрни», таржимон ва масъул муҳаррир Алишер Алиев «Тафсири Ҳилол»нинг халқаро муносабатлар мувофиқлашувидаги ижтимоий аҳамияти» мавзуларида маърузалар билан иштирок этишди.

Ўқув тадбирида Россия федерациясининг турли ҳудудларидан, хусусан, Москва, Санкт-Петербург, Рязанск, Ярославск, Липецк, Иваново, Тамбовск, Воронеж вилоятлари, Красноярск ўлкаси, Чеченистон, Кабардино-Балкар, Татаристон, Қрим автоном Республикалари вакиллари қатнашди.

Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон Республикалари муфтийлари, идоравий ва жамоат ташкилотлари ходимлари иштирок этишди.








Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2025 йил 14 март куни Ҳамид Пател, Офстед Ofsted mdash Англиянинг таълим стандартлари бўйича масъул органининг вақтинчалик раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда aniq.uz сайти давоми...

1406 12:35 / 18.03.2025
Мақола мавжув эмас

6028 05:00 / 11.03.2017
27 июнь куни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ЎМИнинг мажлислар залида юртимизда фаолият олиб бораётган диниймаърифий давоми...

3894 22:08 / 27.06.2018
Аввал хабар берганимиздек, баҳрул улум, Мавлоно Неъматуллоҳ Аъзамий ҳафизаҳуллоҳ юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Айни дамда у киши Термиз шаҳридаги қадим давоми...

2298 12:17 / 05.10.2019