1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Расулуллоҳ сизни бир бор кўрсайдим... (учинчи мақола)

11:55 / 01.11.2019 2313 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири у зотни кўп эслаш билан бирга у зот зикр қилинганларида улуғлаш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, муборак исмларини эшитганда хушу ва ўзини паст олишни намоён этишдир.

Исҳоқ Тужибий айтади: «Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг у зотни эслаганларида тавозуъли бўлиб, баданлари титрар ва йиғлаб юборардилар. Шунингдек, тобеинлар ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган шавқларидан, ҳайбатланганларидан шундай қилар эдилар».

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири - Аллоҳ таоло, Унинг Китоби, Расули, мусулмонларнинг бошлиқлари ва уларнинг оммалари учун “насиҳат“ қилишдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ

Заифҳолларга, беморларга ва сарф-харажат қиладиган нарса топа олмаётганларга, Аллоҳга ва Расулига ихлосли бўлсалар, насиҳат қилсалар, гуноҳ йўқ. Чиройли амал қилувчиларни айблашга йўл йўқ. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Тавба сураси, 91-оят)

Аллоҳ ва Расулига насиҳат қилсалар, яъни, Аллоҳ ва Расулига иймон келтирсалар, уларни рози қиладиган амалларни қилишга қаттиқ интилиб, қилаётган амалларида ихлосли бўлсалар.

وأما النصيحة لرسول الله - صلى الله عليه وسلم - فتصديقه على الرسالة ، والإيمان بجميع ما جاء به ، وطاعته في أمره ونهيه ، ونصرته حيا وميتا ، ومعاداة من عاداه ، وموالاة من والاه ، وإعظام حقه ، وتوقيره ، وإحياء طريقته وسنته ، وبث دعوته ، ونشر شريعته ، ونفي التهمة عنها ، واستثارة علومها ، والتفقه في معانيها ، والدعاء إليها ، والتلطف في تعلمها وتعليمها ، وإعظامها ، وإجلالها ، والتأدب عند قراءتها ، والإمساك عن الكلام فيها بغير علم ، وإجلال أهلها لانتسابهم إليها ، والتخلق بأخلاقه ، والتأدب بآدابه ، ومحبة أهل بيته وأصحابه ، ومجانبة من ابتدع في سنته ، أو تعرض لأحد من أصحابه ، ونحو ذلك

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун насиҳат қилиш дегани - рисолатларини тасдиқ этиш, келтирган барча нарсаларига иймон келтириш, буйруқ ва қайтариқларида у зотга бўйсуниш, ҳаёт бўлган ва вафот этган ҳолларида ҳам у зотга ёрдам бериш, у зот душман деб билганларни душман билиш, дўст деб билганларини дўст тутиш, ҳақларини улуғ ҳисоблаш, у зотга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш, суннатларини тирилтириш, муборак даъватлари ва шариатларини ёйиш, шариатга бўладиган туҳматни кетказиш, унинг илмларини афзал кўриб, маъноларини чуқур фаҳмлаш ва унга чорлаш, шариат илмларини ўрганиш ва ўргатишда хушмуомала бўлиш, ушбу илмларнинг ҳурматини сақлаш ва улуғлаш, ўқиётганда одобли бўлиш, шариат борасида илмсиз гапиришдан тийилиш, унга алоқадор бўлганлари боис унинг аҳлини ҳам ҳурмат қилиш. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоблари ила одобланиш, хулқлари ила хулқланиш, саҳобалари ва аҳли байтларини яхши кўриш, суннатларида бирон бидъатни пайдо қилган ва саҳобаларга қарши бўлганлардан узоқда бўлиш ва шу кабилар. (“Шарҳу Саҳиҳи Муслим“ Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ)

Бу ўринда зикр қилинган айрим амалларнинг тафсилотлари ва амалий мисолларини аввалги қисмларда қисқача келтириб ўтдик.

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларини биламизми ?

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг аломатларидан яна бири - у зот яхши кўрган инсонларни яхши кўришдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо ҳақларида шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳим! Иккисини яхши кўраман, Сен ҳам икковларини яхши кўргин».

Имом Бухорий ривояти.

«Сен ҳам икковларини яхши кўргин», яъни уларнинг ҳидоят ва тавфиқларини зиёда қил, охирларини хайрли ва борадиган жойларини гўзал қилгин, деган маънода. Зеро, Аллоҳ таоло бу неъматларни Ўзи яхши кўрган бандаларига беради.

Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳақларида эса: «Аллоҳим! Мен уни яхши кўраман. Уни яхши кўрганни Сен ҳам яхши кўргин», деган эдилар.

Бу ҳадиси шарифда Ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан розияллоҳу анҳуни яхши кўрган кишини Аллоҳ таоло ҳам яхши кўриши сўраб дуо қилмоқдалар. Ушбу дуо мушарраф бўлиш учун нима қилишимиз лозимлиги ҳам баён этилди.

وقال : من أحبهما فقد أحبني ، ومن أحبني فقد أحب الله ، ومن أبغضهما فقد أبغضني ، ومن أبغضني فقد أبغض الله .

«Кимки икковларига муҳаббат қилса, батаҳқиқ, (худдики) мени яхши кўрибди. Ким мени (ҳақиқатда) севса, дарҳақиқат, Аллоҳ таолони яхши кўрибди. Ким уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўрибди. Ким мени ёмон кўрса, батаҳқиқ, Аллоҳ таолони ёмон кўрибди», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган зотларни ёмон кўриш бадбахтлик аломати эканини билиб олишимиз зарур.

وقال : الله الله في أصحابي ، لا تتخذوهم غرضا بعدي ، فمن أحبهم فبحبي أحبهم ، ومن أبغضهم فببغضي أبغضهم ، ومن آذاهم فقد آذاني ، ومن آذاني فقد آذى الله ، ومن آذى الله يوشك أن يأخذه .

«Саҳобаларим борасида Аллоҳдан қўрқинг! Мендан сўнг уларни нишон қилиб олманглар. Бас, ким уларни яхши кўрса, менга бўлган муҳаббати боис яхши кўрибди. Энди ким уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўргани туфайли уларни ёмон кўрибди. Ким уларга азият берса, батаҳқиқ, менга азият берибди. Ким менга азият берса, Аллоҳ таолога озор берибди. Энди ким Аллоҳга азият берса, Аллоҳ таоло уни азобла тутишига яқин қолур.

Имом Термизий ривояти.

«Саҳобаларим борасида Аллоҳдан қўрқинг!», яъни уларни ёмонлик билан зикр қилманг. Зеро, улар мен суйган кишилардир.

«Мендан сўнг (яъни, йўқлигимда ёки вафотимдан сўнг) уларни нишон қилиб олманглар». Яъни, ёмон сўзлар учун уларни нишон қилиб олманг.

«Аллоҳ таолога озор берибди». Яъни, Аллоҳ таоло унинг ишидан ғазабланади ва ёмон кўради.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ

Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди. (Аҳзоб сураси, 57-оят)

وقال في فاطمة - رضي الله عنها - : إنها بضعة مني ، يغضبني ما أغضبها .

Жаннат аҳли аёлларининг саййидаси бўлган Фотима розияллоҳу анҳо ҳақларида эса шундай марҳамат қилган эдилар: «У менинг бир бўлагимдир. Уни ғазаблантирган нарса мени ҳам ғазаблантирур».

Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган. 

وقال لعائشة في أسامة بن زيد : أحبيه فإني أحبه .

Оиша розияллоҳу анҳо онамизга Усома розияллоҳу анҳу ҳақларида: «Уни яхши кўргин! Мен уни яхши кўраман», деганлар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг Усома розияллоҳу анҳунинг оталари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга бўлган муҳаббатлари ҳам ўзгача бўлган.

وقال : آية الإيمان حب الأنصار ، وآية النفاق بغضهم .

Яна Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Ансорларни яхши кўриш иймон аломати. Уларни ёмон кўриш нифоқ аломати».

Ансорлар розияллоҳу анҳумни ҳақиқий мўмин инсонгина яхши кўради. Уларни мунофиқгина ёмон кўради. Бугунги кунимизда ҳам Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларига эргашиб уни тирилтиришга ҳаракат қиладиган мусулмонларни ёмон кўрадиганлар йўқ эмас. Бундай кимсалар ўзларини мусулмонман деб даъво қилсаларда, қалбларида нифоқ бор.

وفي حديث ابن عمر : من أحب العرب فبحبي أحبهم ، ومن أبغضهم فببغضي أبغضهم.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳадисларида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар: «Ким арабларни яхши кўрса, менга бўлган муҳаббати боис яхши кўрибди. Ким уларни ёмон кўрса, мени ёмон кўрганидан уларни ёмон кўрган бўлади».

Зеро, охири замон пайғамбари, анбиё ва расулларнинг энг афзали бўлган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам араблардан чиқишларини Аллоҳ таоло ихтиёр этди. Уларнинг солиҳларини яхши кўрамиз. Уларни ёмон кўрган кимсаларнинг оқибати ёмон бўлишидан қўрқилади.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилсин! Омин!

(Давоми бор)

Мир Араб олий мадрасаси 3-босқич талабаси Солиҳов Дилшод

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар .Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кира олмассиз. Ўзаро муҳаббатли бўлмагунингизча мўмин бўла олмассиз,. Яна давоми...

1203 14:00 / 29.10.2021
Маҳалли қиёмни қўллаб қувватловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳодисани далил сифатида келтиришади. Аммо бу ерда айрим мулоҳазали жиҳатлар бор. Биринчидан, бу йиғин давоми...

1342 13:59 / 24.10.2021
2726. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Ҳорис ибн Ҳишом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Сизга ваҳий қандай келади, деб сўради. Шунда Расулуллоҳ давоми...

5066 21:11 / 15.12.2017
.Маҳалли қиём, масаласи.Маҳалли қиём, деб мавлид асносида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари зикр қилинганда ўриндан туриш пайти ва ҳолатига давоми...

1144 14:00 / 21.10.2021
Аудиолар

137674 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57733 14:35 / 11.08.2021