1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Раддия: Азонни овоз кучайтиргичда айтиш тўхтагани йўқ!

15:30 / 31.10.2019 3511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Мусулмонлар идораси тавсияси билан овоз кучайтиргичда азон айтиш тўхтатилди», деган сарлавҳа билан бошланган хабарда гўёки Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани иддао қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу бўҳтон маълумот ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу воқеанинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида, Наманган вилояти вакиллиги мутахассислари билан боғланди. Ушбу вилоят вакиллиги масъул ходимлари ва мазкур ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон ҳамда асоссиз эканини қатъий таъкидладилар.

Аллоҳ таолонинг изни ила диёримиз масжидларида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон садолари бундан буён ҳам янграйверади. Бунинг исботи сифатида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги масжидларда мусулмонларимизни намозга чорлаётган, шу жумладан кучайтиричлар орқали айтилаётган азон садолари далил бўлади.

Шу ўринда айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда турли хил ёлғон ва бўҳтон хабарлар тарқатаётган кимсаларга Аллоҳдан қўрқинг деймиз. 

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар». (Ҳужурот сураси, 6-оят)

Демак, ҳар қандай хабарни ким етказганига жиддий эътибор қаратиш лозим. Таъкидлаш жоизки, азон масаласида сохта хабарларни тарқатаётган манбаларнинг мақсадлари юртимиз мусулмонлари орасида фитна уруғини сочишдан бошқа нарса эмас.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимиз масжидларида азон садолари бардавом бўлишини таъкидлаган ҳолда Ислом дини қадриятлари, уламолар ва Диний идора шаънига нисбатан айтилган ҳар қандай асоссиз гапларга нисбатан доимо муросасиз эканини маълум қилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрийқамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг давоми...

4869 09:00 / 03.02.2023
Сиз кўриб турган, .Омадли қул, деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Бу портрет 1733 йилда инглиз рассоми Уилям Ҳоар томонидан чизилган. Айни пайтда давоми...

2028 20:00 / 29.04.2020
Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Алий ибн Исҳоқ Тусий шундай деган.Биз Исмоил ибн Абдурроҳман Собунийга бир жуз ҳадис ўқиб берардик. Ўша жуздан озгина миқдор қолганда, у давоми...

1561 16:00 / 05.11.2020
Иккинчи бобАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло .Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен давоми...

3450 21:00 / 05.05.2019