1447 йил 14 шаъбон | 2026 йил 02 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эълон

11:13 / 30.10.2019 2014 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, islom.uz портали 2019 йил 25 ноябрь санасигача Islom.uz-1441 танлови тест мусобақасида иштирок этиш учун танлов эълонини берган эди.

Рабиул аввал ойи оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойлардан ҳисобланади. У зотнинг муаттар сийратлари ифорини кенгроқ таратиш мақсадида юртимизда ҳар йили мавлид маросимларини ўтказиш мухлис кишилар ўртасида урфга кирган. Бу йил ҳам Шайх ҳазратларининг фарзандлари, шогирдлари Устоз жорий қилган йиллик мавлид тадбирни ўтказишни режалаштирганлар.

Шу муносабат билан Islom.uz-1441 танлови тест мусобақаси натижаларини маълум қилиш санаси 2019 йил 6 ноябрь кунига ўзгартирилганини эълон қиламиз.

Сиз азиз мухлисларга танлов тест мусобақаси қоидаларини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Islom.uz-1441 тест мусобақаси қоидалари:

— 7 дақиқа давомида 10 та тест саволлари берилади.

— Тўғри жавоб учун 1 ҳасанот берилади.

— 7 дақиқа ичида жавоб берилган саволларгина ҳисобга олинади.

— Савол берилиш вақтида жавобни манбалардан қидириш мумкин эмас.

— Тест ҳар ойнинг 1 санасидан 25 санасигача давом этади. (Ноябрь ойида эса 1 ноябрдан 5 ноябргача давом этади ва ойлик натижалар ҳисобланади.

Баҳолаш қуйидаги тизимда амалга оширилади:

Ҳар ойнинг 1 кунидан 25 кунигача (милодий ой ҳисобида), ойлик босқич ўтказилади. Ойлик босқичдаги энг яхши ҳасанот тўплаган 10 та иштирокчига йиллик ҳасанот берилади.

1 ўрин - 10 та ҳасанот;

2 ўрин - 9 та ҳасанот;

3 ўрин - 8 та ҳасанот;

- - - - - - - - - - - - - - - - - -

10 ўрин - 1 ҳасанот.

 

10 ўриндан пастдаги натижалар учун ҳасанот берилмайди.

Ойлик босқич сўнгида иштирокчиларнинг ҳасанотлари тенг бўлиб қолса:

Ким камроқ имкониятда ҳасанот тўплаганлигига қаралади.

Мисол:

10 марта қатнашиб 100 ҳасанот олган - 1 ўрин.

11 марта қатнашиб 100 ҳасанот олган - 2 ўрин.

Ундан кейин ҳам ҳасанотлар тенг бўлиб қолса, қайси иштирокчи эртароқ ҳасанот тўплаганлигига қаралади. Ойлик босқичда олинган ҳасанотлар, йиллик ҳисобга қўшиб борилади ва йиллик ҳисоб натижаларига кўра ғолиб аниқланади. Йиллик ҳисобда иштирокчиларнинг ҳасанотлари тенг бўлиб қолса ҳам ойлик ҳисобдаги каби қаралади.

Тестда бир кунда бир маротаба иштирок этиш мумкин. Бир иштирокчи фақат битта ном билан қатнашади. Танлов якунидаги текширишда турли хил номлар билан иштирок этган фойдаланувчининг натижаси бекор қилинади. Тест саволлари islom.uz сайтида бериб борилаётган «Ақийда», «Қуръон», «Ҳадис», «Фиқҳ», «Сийрат», «Тазкия» дарслари асосида тузилган.

Islom.uz портали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом тараққиёт банки гуруҳи Покистон ҳукуматининг мамлакатдаги вайронкор сув тошқинларини бартараф этиш борасидаги саъйҳаракатларини қўллабқувватлашга тайёр давоми...

1714 11:00 / 05.09.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев энг азиз умуммиллий байрамимиз ndash Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг ўттиз уч йиллигини нишонлаш давоми...

950 20:45 / 30.08.2024
Жорий йилнинг 59 апрель кунлари Тошкент Марказий Осиё тарихида биринчи марта Парламентлараро Иттифоқнинг 150юбилей ассамблеясига мезбонлик қилмоқда. Ўз сафида 181 давоми...

1136 15:58 / 08.04.2025
Жорий йилнинг 2931 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайти хабар беради. Дунёнинг турли давоми...

2092 21:00 / 10.06.2019