1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликдан олти ой аввалги ҳолатлари ва кўрган кароматлари

10:05 / 30.10.2019 3413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

418

Укоз номлик бозордаги, эшитган сўз мафтун қилди,

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўйлантириб, ҳаётдан кўп маҳзун қилди,

Одамлардан узоқ кетиб, ёлғизликда мамнун қилди,

Зикри учун тоғу тошга, олиб чиқиб кетди Аллоҳ.

419

- Не бўлдийкан хожамга?, деб Ҳадича онамиз,

Ғорга ёлғиз кетдилар, ҳижронида ёнамиз,

Бирдан ҳувиллаб қолди, нурга тўлган хонамиз,

Бу аёлни хизматини, беминнат қиб қўйди Аллоҳ.

420

-Наҳот келиб қолдими? Узоқ кутган дамларим,

Зиён етмас хожамга, беҳудадир ғамларим,

Қувонч билан тўхтамас, кўзларимда намларим,

Энг меҳрибон қулингга, жоним фидо бўлсин Аллоҳ.

421

Тушунарсиз бир ҳолат, ўраб олди Аҳмадни,

Аслида У Ғойибдан, олар эди раҳматни,

Роҳат бериб жонига, бермас эди заҳматни,

Элдан ёлғиз ажратиб, руҳин покларди Аллоҳ.

422

Ғордан макон қурдилар, фақат ҳаёл сурдилар,

Икки кўзлар осмонда, тафаккур қиб турдилар,

Ҳидоят ҳам бўлмасдан, юзни Ҳақга бурдилар,

Қирқ йил ичра бир бора, ширкга қўймади Аллоҳ.

423

Ўтиб беш кун ё ўн кун, кириб келдилар уйга,

Шодон бўлиб аҳли байт, уйлар айланар тўйга,

Ҳаёллари паришон, фақат толарлар ўйга,

Жаннат макон уйни ҳам, қалбга тор қилди Аллоҳ.

424

Кўрганидан онамиз, нурга тўлди юзлари,

- Ё Илоҳим хожамни, бунча маюс кўзлари,

Дармон бўлай дардига, тинглайинчи сўзлари,

Гирён қилиб атрофида, дилга дармон қилди Аллоҳ.

425

- Дардингиз айтинг менга, сизга вафоли ёрман,

Бедор ўтар тунларим, изларингизга зорман,

Ғамларингиз олай ман, йўқса оламда хорман,

Чиндан қиларди нидо, гувоҳдур бунга Аллоҳ.

426

- Хотиржам бўл Ҳадича, дил истайди сокинлик,

Ақлу ҳушим жойида, эмасдур бу коҳинлик,

Ёлғиз бўлсам тоғларда, бўлар менга ёқимлик,

Тортар мени қандай куч, билмасман, билар Аллоҳ.

427

-Хизматингизга шайман, бошқа тутмай сўроқга,

Кўнгил тортган иш қилинг, қулоқ тутинг юракга,

Ўзингизни авайланг, сизга неки керакга,

Мен тайёрман ҳар ишга, имкон берса бас Аллоҳ.

428

Шундан сўнгра Ҳадича, фикру ўйини жамлаб,

Тезда ишга киришди, емакларини ғамлаб,

Хурсанд бўлиб кузатди, лекин кўзларин намлаб,

Буюк ишга Бегимни, танларми? Энди Аллоҳ.

429

Озроқ дийдордан кейин, фарзандлар уйда қолиб,

Тезда йўлга чиқдилар, озиқ – овқатни олиб,

Йўл йўлакай Каъбага, ихлосли назар солиб,

Ширкдан ҳоли ўзгача, тавоф қилдирди Аллоҳ.

430

Юраклари тез уриб, шошдилар ғорга тамон,

Қандайин куч тортади, билмас Ўзлари ҳамон,

Йўл устида бир овоз, эшитдилар шу амон,

Жонсиз тошларга салом, бергизиб қўйди Аллоҳ.

431

- Эй Аллоҳни Росули, саломлар Сизга бўлсин,

Роббим танлаб олган Зот, қалбингиз нурга тўлсин,

Ассалом ! Росулуллоҳ, шайтонни рангги сўлсин,

Ҳатто тошларга сирин, англатиб қўйди Аллоҳ.

432

Бу овоздан Улуғ Зот, қўрқиб тезлаб кетдилар,

Ҳиро номлик ғорга ҳам, шошиб юриб етдилар,

Макон қилиб шу жойни, танга роҳат этдилар,

Фақат ушбу ғор ичра, сокинлак берди Аллоҳ.

433

Бутун шаҳар бу ғордан, равшан бўлиб кўринар,

Не қилмоқда одамлар, тўғри йўлдан суринар,

Кўрган ишларин бир – бир, ечмоқликга уринар,

Бу дунёдан бездириб, руҳин тайёрлар Аллоҳ.

434

Тошлар салом демоқда, уни қилмади қабул,

Ҳар хил овоз келмоқда, нима дегани? Росул,

Ҳатто Росул нелигин, билмаслар бўлиб мосул,

Қалбга сурур бахш этиб, роҳат берарди Аллоҳ.

435

Карвонга бош бўлганда, сафарда кўп юрдилар,

Турли миллатга учраб, роҳибларни кўрдилар,

Набий келар тез кунда, деб эшитиб турдилар,

Вақти келмай бу ишни, сир қилиб қўйди Аллоҳ.

336

Нурофшон бир ғор ичра, ҳидлари мушки анбар,

Ўйлаб ётар Улуғ Зот, ким экан У? Пайғамбар,

Тўғри йўлни айтса бас, тақар эдим гулчамбар,

Ҳатто сирни Ҳабибга, ошкор қилмади Аллоҳ.

437

- Бу борлиқнинг Эгаси, биларман шубҳасиз бор,

Ой ва қуёш юлдузлар, Холиқи албатта бор,

Бежиз бунёд бўлмаган, ҳар жоннинг Роззоқи бор,

Роҳиблар баён қилган, Пайғамбаринг, ким? Аллоҳ.

438

Такрор – такрор бир савол, қийнар Ул Зотни ҳамон,

Пайғамбар ким? Росул ким? Набий келар қай замон,

Ким экан У танланган, макони қайси томон,

Нола қилар юракдан, ҳалоскоринг, ким ? Аллоҳ.

439

Саволлар кўп жавоб йўқ, фақат ўйлаб ётарлар,

Англамоқ кўп савод йўқ, бедор тонг оттирарлар,

Тафаккур кўп илм йўқ, Ҳақни излаб юрарлар,

Дунёнинг бор заридан, бездириб қўйди Аллоҳ.

440

Ўн кун зиёд вақт ўтиб, келдилар ғордан чиқиб,

Ўйлар енгиб борарди, юракларини сиқиб,

Ғамлар ортиб борарди, гўё жасадни йиқиб,

Буюк ишдан аввали,руҳга дам берди Аллоҳ.

441

Атрофда тоғу тошлар, таъзим қиларди гўё,

Саробми бу ё вас-вас, туш эмасди бу рўё,

Ҳайрон қолиб ақлиё, титроқ босди ҳолиё,

Тилга кирар тошлар ҳам, изн берса бас Аллоҳ.

442

Ассалом! Сизга бўлсин, эй Аллоҳни Росули,

Танландингиз оламга, фақир мискин мақсули,

Роббим танлаб олган Зот, Сиз инсонлар мақбули,

Такрор ўшал тошлардан, салом йўллатди Аллоҳ.

443

Ушбу сафар улуғ Зот, овоз соҳибин билди,

- Наҳотки бу қаттиқ тош, Менга эҳтиром этди,

Балки жиндур ё шайтон, тезда жойидан жилди,

Аломатлар кетма-кет, зоҳир қиларди Аллоҳ.

444

- Бу не ҳолат хасрато, етмайдику бардошим,

Дардим айтай кимларга, борми экан сирдошим?

Ҳадичадан ортиқроқ, борми дардкаш қардошим?

Ўй ҳаёлда уй тамон, юргизиб қўйди Аллоҳ.

445

-Эй Ҳадича билмадим, тошлар бермоқда салом,

Овозлари бенуқсон, ҳудди инсондек калом,

Англолмадим бу ҳолат, қачон бўларкан тамом,

Ҳолим таранг ожизман, паноҳ бергайми Аллоҳ.

446

-Бегим бўлинг ҳотиржам, Сизда буюк ишлар бор,

Амаким ибни-Навфал, айтган ажиб сўзлар бор,

Бу турмушда мен Сизни, танлашимда сирлар бор,

Сизни зинхор зулматга, ташлаб қўймайди Аллоҳ.

447

Хўп саййида онамиз, дилга дармон бўлдилар,

Ширин сухон сўз билан, ғамларини олдилар,

Емоқ ичмоғин ғамлаб, сўнгра йўлга солдилар,

Сўнгги бор рахмат учун, ғорга чорлайди Аллоҳ.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Роббимни марҳамати ва берган илҳоми билан, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғиниб яшанг» деб, номланган сийрат шеърларимизни иккинчи фаслини ёзиб тугатдик.

Инша Аллоҳ, Роббим яна қувват берса, сабр берса, ибодати ва зикри билан роҳатлантирса, қўлимизга қалам билан илм берса, Расулуллоҳнинг энг гўзал ҳаётлари ва тарихлари билан сиз азизларни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғиниб яшаётган, Расулуллоҳнинг хос умматларини, Шафоатчимиз, йўлбошчимизнинг буюк ишлари билан имкон қадар, осонроқ ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.

Шу вақтгача Расулуллоҳнинг ҳаётларини, ўсмирлик даврларини, етимликларидаги азобларини, йигитлик даврларида шижоатларини, эл орасида ростгўйликларини, тижоратларидаги ҳалолликларини, ҳатто душманлари олдидаги обрўлари билан таништириб келдик.

Кейинги фаслимизда Инша Аллоҳ, ер юзига Аллоҳнинг Нури ёғилишини яъни Ваҳийнинг бошланиши ҳақида, Исломни сиз ва бизларга етказишдаги Расулуллоҳнинг тортган азоблари, Меърож воқеаси, умматларга буюрилган намоз, рўза, хаж ва бошқа фарз амаллари, туғилиб ўсган севимли она Ватанларини ташлаб хижрат қилганлари, хуллас бутун бир ҳаётларининг ҳаммаси фақат ибрат бўлган Зотнинг тарихларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, сийратни ўрганиш вақтимизда, оятларнинг нозил бўлиш сабабларини ҳам ўрганиб ёзиб борамиз, Инша АЛЛОҲ.

Бунинг учун биз устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Тафсири Ҳилол» ва бошқа энг ишончли манбалардан фойдаланамиз.

Эй, Расулуллоҳни соғиниб яшаётганлар, муаллифни ҳам Аллоҳ учун дуо қилиб туринг!

Фойдаланилган адабиётлар:

1. «Ҳадис ва ҳаёт» 19 жуз. «Оламларга раҳмат пайғамбар» Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

2. «Тарихи Муҳаммадий» Алихонтўра Соғуний.

3. «Саодат асри қиссалари» Аҳмад Лутфий Қозончи.

4. «Ар-раҳиқул махтум» Сафийюр Раҳмон Муборакфурий.

Муаллиф Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким Хожи ўғли.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони карим Аллоҳ таолонинг муборак Каломи ўлароқ қадри баланд, тиловати ибодат бўлган энг улуғ каломдир. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз давоми...

2232 09:10 / 05.09.2019
300Роббимдан кўп мадад сўраб, қайтсам яна сўз аслига,Росулимни шарафлай мен, изоҳ бериб пок наслига,Шафоатдан умидим кўп, учраштирса Ҳақ васлига,Дийдорингни кўрмоқ давоми...

1553 09:10 / 28.09.2019
Охирги кунларда ижтимоий тармоқларда зардўштийлик динини илгари сураётган кишиларни кўп ўқияпмиз, уларнинг наздида барча мусулмонлар арабпарастлар экан, энг давоми...

5001 11:00 / 30.03.2020
Бир қизни ўқитсангиз, бутун миллатни, бутун жамиятни,бутун оилани ўқитган бўлар эдингиз.Индира Ганди.Қишлоғимиздаги яхши бир оиланинг ўн саккизга кирган қизи давоми...

2505 17:45 / 20.10.2019
Аудиолар

135335 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55587 14:35 / 11.08.2021