1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ЭЪЛОН!

13:49 / 26.10.2019 2766 pdf Ўқиш режими + -

Рабиул аввал ойи мўмин-мусулмонлар учун ўзгача севимли ойдир. Зеро, бу ойда оламлар саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топганлар. Бу ойда Пайғамбаримиз сийратларини янада чуқурроқ ўрганиш, у зотга бўлган муҳаббатни чархлаш, тасаввурларни сайқаллаш, у зотнинг муаттар сийратлари ифорини кенгроқ таратиш мақсадида мавлид маросимларини ўтказиш асрлар оша Ислом ўлкаларида амалга ошириб келинган. Бизнинг жонажон юртимизда ҳам ҳар йили мавлид йиғинларини ўтказиш мухлис кишилар ўртасида урфга кирган.

Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг фаолиятларидаги энг кўзга кўринган ишлардан бири ‒ юртимизда асрлар оша давом этиб келаётган фойдали диний анъаналарни замон руҳида давом эттириш, улардан унумли фойдаланиш ва динимиз таълимотларини кенгроқ таратиш эди. У киши шу мақсадда ҳар йили Рабиул аввал ойида ўзлари асос солган нашриётда мавлид анжумани ўтказар эдилар. Бу йиғинда юртимизда кўзга кўринган аҳли илмлар, имом‑хатиблар, қори домлалар ҳам иштирок этар, чиқишлар қилишар эди. У киши вафот этганларидан кейин ҳам бу каби тадбирлар «Ҳилол‑нашр» нашриётида ўтказиб келинмоқда.

Бу йил ҳам Шайх ҳазратларининг фарзандлари, шогирдлари Устоз жорий қилган йиллик мавлид тадбирни ўтказишни режалаштирганлар. Навбатдаги тадбирга кўпчиликни жалб қилиш мақсадида мавлид йиғини муносабати билан танлов эълон қилишга қарор қилинди.

Маълумки ҳар йили мавлид анжумани учун керакли мавзулар танланар эди. Бу йил кенгроқ доирани қамраб олиш мақсадида, шунингдек омма учун манфаатли бўлиши ва мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, «Муҳаммад алайҳиссалом ‒ Аллоҳнинг Расули» шиори остида маърузалар тақдим қилишга қарор қилинди. Шу муносабат билан, мазкур мавзуга оид ҳамоҳанг равишда Расулимиз алайҳиссаломга аталган мактуб, дил изҳорларини ўзида ифода этган мақолалар танловини эълон қиламиз. Мақола назмда бўлиши ҳам, насрда бўлиши ҳам мумкин. 

Шунингдек, танловда 3 та энг яхши материал танлаб олинади ва анжуманда намойиш этилади ҳамда муаллиф эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Ушбу мақолалар 2019 йил 6 ноябргача қуйида берилган почта манзилига юборилиши лозим.

 

Электрон манзил: maqola@islom.uz

Телеграм бот: @islomuztanlov_bot

Мавзуга оид мақолалар
АҚШ вакили Илхан Абдуллоҳ Омар, АмерикаИслом муносабатлари кенгаши CAIR томонидан шанба куни мусулмон фаоллар ва Конгресс аъзолари иштирок этган ташкилотнинг давоми...

2057 15:30 / 11.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345сонли қарорига мувофиқ, жорий йил 1 ноябридан бошлаб фуқароларга .Умра, тадбирларини ташкил давоми...

2604 15:00 / 23.12.2023
Рабиъул аввал ойига яна бир туҳфа билан .Hilol, нашриётининг бош дўконида .Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор, рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.Ушбу тақдимотда Тошкент давоми...

1709 16:07 / 03.11.2020
Марлборо шаҳрида қад ростлаши кутилаётган ушбу исломий марказ, аввало мусулмонларни тинчхотиржам ибодат қилишларини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган, дейди давоми...

1787 16:10 / 22.05.2019