1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ ҳузурида менга гувоҳлик берасанми?

07:28 / 25.10.2019 1706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: «Эй мўминларнинг амири! Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга сабаб бўлди. Аллоҳга қасамки, ер юзини адолатга тўлдирдингиз. Икки хусуматчи олдингизга келса, айтган сўзингизга рози бўлишди», дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Менга бир курси олиб келинглар», дедилар. Курсига ўтириб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: «Ҳозирги сўзларингни қайтар», дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гапларини қайтарганидан сўнг: «Шу гапларинг билан қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида гувоҳлик бера оласанми?» дедилар ҳазрати Умар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Ҳа», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бу гапдан ниҳоятда севиниб кетдилар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муқаддас Каъба устига ёпиладиган ёпинчиқ ndash кисва ёки каъбапўш Байтуллоҳга кўрсатиладиган эътиборнинг алоҳида кўринишларидан саналади.Каъбани ёпинчиқ билан давоми...

12938 21:00 / 17.02.2019
Жаҳолат ва жоҳилликнинг давоси ndash бир қанча бўлиб, улардан энг асосийси ndash китоб ўқишдир. Дарҳақиқат, китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур давоми...

5472 11:30 / 21.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Жаннатга кирадиган биринчи гуруҳ бошқа бир ривоятда .Умматимнинг давоми...

5024 09:00 / 09.05.2021
Имом Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Абу Муҳаммад Халил ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Масъуд Музаккар раҳимаҳуллоҳнинг бундай деганларини эшитдим Баъзи давоми...

3679 11:00 / 12.12.2018