1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Исломда кийим кийиш ҳукмлари ва нормалари (биринчи мақола)

19:02 / 23.10.2019 8487 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу маълумотлар устоз, доктор Носир ибн Муҳаммад ибн Машрий ал Ғомидий ҳазратларининг милодий 2012 – йили қайта 3 – марта нашр қилинган 2 томли لباس الرجل احكامه و ضوابطه في الفقه الاسلامي  Ислом фиқҳидаги эркак кишининг кийими, унинг ҳукмлари ва қоида(норма)лари китобининг 1-жузини 797–803 бетигача бўлган саҳифаларидан деярли хеч қандай ўзгаришларсиз сўзма–сўз таржима қилиниб олинди.

Бешинчи бўлим – беҳаё ёзувларни ўз ичига олган кийимларни ёки ҳунуклиги ғолиб келганлигидан маъноси билинмайдиган кийимларни кийишнинг ҳукми

Бугунги кунда баъзи мусулмонлар, хусусан ўспирин йигитлар, беҳаё ёзувларни ўз ичига олган кийимларни кийиши оммалашди. Натижада Ислом ва унинг одоби, қадр-қиймати ва олий намунасидан нотўғри йўлга чиқишига сабаб бўлмоқда.

Бундай сўз ва ибораларни ўзида акс этган эркаклар кўйлаклари, оёқ кийимлар, соатлар, ва дўппилар кўпроқ динсизлар, яҳудийлар ва насоролар юртидан мусулмон ўлкаларига кириб келаётганини учратиш мумкин. Қўштирноқ ичидаги баъзи бир миллатимизнинг саводсизлари яҳудийлар ва насронийлар ҳақида яхши фикрда бўладилар, улар билан дўстона муносабатда бўлишга уринадилар. Улар яшаётган тараққиётига ва маданиятига қойил қоладилар. Уларнинг аҳмоқона шиор ва иборалари маъноларини тушунмасдан ёки улардан билинган нарсаларга эътибор бермасдан кўкларга кўтарадилар.

Дарҳақиқат, шу кунларда ўз динини ардоқловчи қанчадан-канча мусулмон болалари, аҳли ёки ўзи учун маъносини тушунмайдиган ажнабий (чет) тил билан ёзилмаган кийимларни топиш қийин. Балки баъзи ёзувлар билан материаллар безалиши ва безак шаклидаги кашта тикилиши мумкиндир. Мисол учун NIKE футболкалари ва спортивкаларининг материалларида ёзувлар каштага ўхшаб тўқилади. Шу сабабли, мусулмон кишиларга либосга тегмасдан, зарар етказмасдан, кийимни сифатини бузмасдан улардан қутилиш – халос бўлиш, уларни юлиш қийин бўлади.

Қуйидагилар шулар жумласидандир:

Биринчидан: Масон, насроний ёки социалистик ташкилотлар ва худосизлик – атеизм ва куфр ташкилотларнинг баъзилари ўзларининг бузувчи қоидаларига, хато шиорларига ва динлари бузиб кўрсатилган расм-русмларга чақирадиган иборалар, рамзлар ва шиорлар ёзилган кийимларни тарқатади. Уларнинг баъзилари араб тилига таржима қилинди. Аниқланишича, уларда бузуқлик, фасод ва ўз динлари ва ботил эътиқодларини тарқатиш кўзда тутилган.

Масалан:

1. Nike – Бу исм юнон ғалаба маъбудаси Niki исмидан келиб чиқган

2. Aphrodite – юнонларнинг наздида севги ва гўзаллик маъбудаси

3. Mason – Масон

4. Spirit – Муқаддас руҳ

5. Vicar – Руҳоний

6. Zionist –19 аср охирида вужудга келган яҳудий миллий ҳаракати (Қуддус яқинидаги «Сион» тепалиги номидан)

7. Pig – Чўчқа

8. Synagogue – Яҳудийлик ибодатхонаси

9. Kirk - Church – a) Kirk – бутхона, шотланд черкови; b) Church – бутхона, черков

10. I'm Christian – Мен Христианман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

11. I'm Jewish – Мен Яхудийман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

12. Bible – Яҳудийлик ва христианликда муқаддас ҳисобланган диний китобларнинг мажмуаси

13. Brahman – Ҳиндуизмдаги уч олий маъбуд(худо)дан бирининг номи

14. Christmas – Рождество (туғилиш, милод) Христиан динининг асосий байрамларидан бири

15. Gospel – Инжил, хушхабар

16. Eros – Севги худоси

17. Cupid – Римликларнинг наздида севги худоси ва унинг ҳайкалчаси

Афсуски бу ибора ва сўзларнинг ўхшаши борлиги болалар ва ўспирин йигитларнинг кийимларида кўпаймоқда. Хусусан спорт кийимларида ҳамда «NIKE» сўзидан иборат оёқ кийим, кичик ё катта бўлсин деярли шу ёзувдан ҳоли эмас. Шу ёзув сабаблики у катта иштиёққа, ўша (нарса) ҳақида мусулмонлар ғафлатда қолган пайтида ўзларининг бузуқ йўналишларига ва адашган ботил шиорларини тарқатишдаги гуруҳлари ва жинсларининг хилма-хиллигидаги уммат душманларидан бўлган жиддий фитна-макрга ва ўзлари хоҳлаган ва зиддига таъсир этадиган нарса сабабли улуғ бехабарликка далолат қилади.

Иккинчидан: Шаҳват, зино, хамр (харом ичимликлар) ва беҳаёликка чақирувчи, ташвиқот қилувчи сўзларни дунёга машҳур баъзи ширкатлар амалга оширади.

Эй дўстим, бугун атрофга назар сол! Ҳақиқатдан ҳам сен ўспирин йигит ёки бошқа мусулмонларнинг кийимларида беҳаё сўз ёзилган эркаклар кўйлаги ёки шим ёки костюмни кийганини кўрасан. Агар улар ёзувларнинг маъно-мазмунини билсалар ҳам ўзини (уларга) қарашлардан яширади (яъни кўрса ҳам кўрмасликка олади).

Масалан:

1. I'm ready for sexual affairs – Мен жинсий алоқаларга тайёрман (икки жинс вакилига ҳам тегишли)

  • 2. Kiss me – Мени ўп

3. Lusty – Шаҳвоний

4. Prostitute – Фоҳиша, зинокор (бузуқ)

5. Take me – Мени ол

6. Tippler – Пияниста

7. Whore – Фоҳиша, суюқоёқ

8. Adulterer – Зинокор

9. Adultery – Зино

10. Bastard – Зинодан туғилган бола, разил, пасткаш

11. Bitch – Урғочи ит, фоҳиша, зинокор аёл

12. Bawdy – Ярамас, сўкиниш, ахлоқсиз

13. Buy me – Мени сотиб ол

14. Dram – Спиртли ичимликнинг бир қултуми

15. Baseborn (аслий матнда шу бирикмада “drum base born” бўлиб илмовий хато бўлган) – Зинодан туғилган (ташландиқ) бола

16. Follow me – Менга эргаш, орқамдан юр

Учинчидан: Гарчи бу арабчага таржима қилинган сўзларда фасод, уларни киювчи ҳақида ёмон фикрга бориш ва махфий бўлмаган нарсаларнинг фаҳшга даъвати бор бўлса ҳам душманлар бу чегарада турмади балки, чет тилининг маъноларидан ва уларни янгилашдан кўп миқдорда фойдаландилар. Шу сабабли мусулмонларга кийдиришлари ва уларни ўзлари ўйламаган тарафдан ҳайрат ва гуноҳга дучор қилишлари учун бу ибораларни таниқли бўлмаган лафзлар билан ёза бошладилар. Бу тилларни мусулмонлар билмаслигидан ва уларнинг маъноларини тушиниб етиши озлигидан фойдаланиб, бу ибораларни инглиз тилидан ташқари хитой, француз ва бошқа тиллар билан ҳам ёза бошладилар.

Тўртинчидан: Нафақат бу балки Европа мамлакатларидан келадиган болалар кийимлари тўплами-коллекцияси ҳам аниқланди. Ҳақиқатда уларда Қуръон оятлари, Набавий ҳадислар ва шаръий зикрлар ёзилган. (Бу билан улар) Қуръони карим Аллоҳнинг китобини ва Расули амин соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини таҳқирлашни ва у(Қуръон оятлари, Набавий ҳадислар ва шаръий зикр)ларни чиқиндилар ва нажосатларга ёпишишини хоҳлайдилар. Гоҳида Исломга мансуб баъзиларга бу ёқади – маъқул тушади. Шу сабабли уларни табаррук қилиш мақсадида асраб – авайлайдилар.

Масалан:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, 

Фотиҳа сураси 



Оятал курси 

Ихлос сураси

Оли Имрон сураси 173 – оят

Шуаро сураси 80 – оят

Саҳиҳи Муслим таҳорат бобидаги 223-ҳадис

Бу ёзувлар ва ибораларни ўз ичига олган кийимлар мусулмонларга ҳаромдир. Динни, эҳтиромни бузадиган нарсаларга ёзилган кийимни кийиш жоиз эмас. У араб тилида ва бундан бошқа тилда ёзилган бўлсин, эркаклар ёки аёллар учун бўлсин, баданни ҳаммасини ёки бир қисмини ва аъзолардан бир аъзони ўз ичига олган бўлсин, барибир. Унга яҳудийлар ё насронийлар ёки улардан бошқанинг диний эътиқодига ёки уларнинг байрамларидан бир байрамга ё хамр(ҳаром ичимлик) ичишга ё фахш қилишга ё шунга ўхшашларга далолат қиладиган ибора ёзилишига ўхшаш. Бунга ўхшаш кийимларни тарқатиш ё сотиш ё сотиб олиш жоиз эмас. Уларнинг баҳоси – қиймати ҳам ҳаромдир.

Азиз дин қардошим! 

Ҳеч шубҳасиз сен қиёмат куни ушбу маълумотни эслайсан. У кунда сен икки кишининг бири бўласан. Маълумотни ўқигач ҳаётини яхши тарафга ўзгартиришга сабаб бўлган Аллоҳга ҳамд айтиб шариат ҳаром қилган бу ёзув остидаги ҳар қандай кийим ва нарсаларни тарк қилган киши, ёки ўқиган бўлсада шариат ҳаром қилган бу нарсаларга мунофиқларча эьтибор бермасдан унга амал қилмаган (унинг) оқибатида ушбу маълумотлар қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида унинг зарарига ҳужжат бўладиган киши.

Ҳар биримизга ИншаАллоҳ Аллоҳнинг Ўзи буюрган буйруқларини қойиллатиб бажаришни ва қайтарган қайтариқларидан сўзсиз қайтишни осон ва муяссар қилсин. Омин




(Давоми бор)

Таржимон: Аҳмаджон ал-Кашшофий

Islom.uz портали таҳририяти


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эдинбургда ахлатларни деразадан ташлашдан олдин .Gardy Loo, деб қичқиришган. .Қўлингни тийиб тур, mdash дея қичқирарди йўловчи ва тезда бу хавфли жойдан узоқлашиш давоми...

3172 12:09 / 05.10.2020
Қизил империя қулаб, Ўрта Осиёдаги собиқ иттифоқдош республикалар рўпара бўлган энг катта хатарлардан бири халқаро миссионерлик ташкилотларининг бу юртshyларга давоми...

5239 19:45 / 19.01.2019
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини давоми...

1843 18:00 / 13.06.2021
Салб юришларида йиқилиб, майиб бўлиб мусулмонлар шифохонасида даволанган француз беморининг отасига мусулмонлар шифохонаси ҳақида ёзган мактуби ҳозиргача давоми...

2882 08:30 / 11.04.2021
Аудиолар

135088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55366 14:35 / 11.08.2021