1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 40 ёшгача бўлган умрларидан қисқача эслатма

11:20 / 23.10.2019 2648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

401

Аҳмад Амин бу гапларни, охиргача тингладилар,

Демак элчи келарканда,деб хабарни англадилар,

Ботил йўлга қиё боқмай, узлат йўлни танладилар,

Шундан сўнгра кўп паришон, ҳолга солиб қўйди Аллоҳ.

402

Яхши ўтди ёмон ўтди, билмам яна кимлар ўтди,

Оқил ўтди жоҳил ўтди, бир биридан бахил ўтди,

Фақир ўтди мискин ўтди, казо казо бойлар ўтди,

Кимга бериб кимдан олиб, имтихонлар қилар Аллоҳ.

403

Мушрик ўтди муфлис ўтди, ҳаниф динга мухлис ўтди,

Тонг ҳам отди кун ҳам ботди, бир лаҳзада умр ўтди,

Кунлар ўтди ойлар ўтди, олти ой кам қирқ йил ўтди,

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳаётда, минг бир синов берди Аллоҳ.

404

Туғилмасдан бўлиб етим, бу ҳаётга келдилар,

Бир ёшинда ақлин билмай, эмизмоқга кетдилар,

Икки ёшда энагаси, муддатини сурдилар,

Гўдакликдан изларига,қут-барака берди Аллоҳ.

405

Уч ёшинда болалардек, ўйин кулгу қилдилар,

Тўрт ёшинда фаришталар, кўкрагини тилдилар,

Беш ёшинда катталардек, ақлу ҳушин билдилар,

Ким боқса ҳам юзларига, кўзга роҳат берди Аллоҳ.

406

Олти ёшда онадан ҳам, етим бўлиб қолдилар,

Етти ёшда ғам қайғуни, бошларига олдилар,

Саккиз ёшда яхши кўрган, боболари ўлдилар,

Бунинг ҳамма тартибини, ҳикмат билан қилди Аллоҳ.

407

Тўққиз ёшда мусибатлар, гирдобида қолдилар,

Ўн ёшинда аста аста, ҳаётга ҳам кўндилар,

Ўн бир ёшда шижоатлик, йигитлардек бўлдилар,

Бор машаққат ҳаммасини, болиғ бўлмай берди Аллоҳ.

408

Ўн иккида башоратни, Шомга бориб олдилар,

Ўн уч ёшда душмандан ҳам, қўрқмас юрак бўлдилар,

Ўн тўрт ёшда ҳар соҳада, аҳдга содиқ бўлдилар,

Тўрт йигитни қувватини, ўсмирликда берди Аллоҳ.

409

Ўн беш ёшда заковатда, оқил доно бўлдилар,

Ўн олтида тенгқурларнинг, барига бош бўлдилар,

Ўн еттида йигитларнинг, энг кўрками бўлдилар,

Танлаб танлаб Ҳабибига, гўзал шакл берди Аллоҳ.

410

Ўн саккизда поҳлавонлар, пешқадами бўлдилар,

Ўн тўққизда Содиқ – Амин, лақабини олдилар,

Йигирмада фузул номлик, шартномани туздилар,

Ҳайр бериб ҳар ишида, элга машҳур қилди Аллоҳ.

411

Йигирма бир ёшларида, жуда фақир эрдилар,

Йигирма иккида ҳам, чўпон бўлиб юрдилар,

Йигирма уч ёшдан кейин, не иш бўлса кўрдилар,

Шундан кейин ризқларида, толейини очди Аллоҳ.

412

Йигирма тўрт ёшларида, карвонига сарбон бўлди,

Йигирма беш ёшларида, Ҳадичага соҳиб бўлди,

Йигирма олти ёшда, энг меҳрибон ота бўлди,

Бу турмушни лаззатини, шундан сўнгра берди Аллоҳ,

413

Йигирма етти ёшда, тажрибалар ошдилар,

Йигирма саккиз ёшда, куч ғайратга тошдилар,

Йигирма тўққиз ёшда, ҳар мункардан қочдилар,

Шу феъл билан иззат обрў, соҳиблари қилди Аллоҳ.

414

Ўттиз ёшда ҳалоллигин, тан олдилар тожирлар,

Ўттиз бирда курашдилар, қайда бўлса фожирлар,

Ўттиз икки ёшда жами, муқим ва муҳожирлар,

Барчасини улуғ Зотга, меҳрибон қиб қўйди Аллоҳ.

415

Ўттиз уч ёш суратлар, ўхшар Ҳалилуллоҳга,

Ўттиз тўртда энг одил, бўлди Маккатуллоҳда,

Ўттиз бешда буюк ҳакам, бўлдилар Байтуллоҳга,

Тадбирларин эл ичинда, узоқ достон қилди Аллоҳ.

416

Ўттиз олти йил бир бора, ихлос қилмай ифлосга,

Ўттиз етти йил юрдилар, ҳамроҳ бўлмай нокасга,

Ўттиз саккиз йиллик умр, ўтиб кетди бирпасда,

Бир умрга бут-санамга, нафрат бериб келди Аллоҳ.

417

Ўттиз тўққиз ёшда бирдан, бу дунёдан бездилар,

Қирқ ёшинда энг мукаммал, инсон бўлиб кездилар,

Атрофида ғайри оддий, ҳолатларни сездилар,

Пайғамбари қилмай аввал, кўп каромат берди Аллоҳ.

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жоме масжиди

имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Жуда асабий, ғазаби тез чиқадиган бир йигит бор эди. Тезтез асабийлашиб, эсҳушини йўқотадиган бир аҳволга келарди. Бир куни отаси унга бир идиш тўла мих берди. давоми...

4597 13:30 / 24.06.2019
У ёшлигининг ярмини йўлтўсарлик қилиб, одамларнинг молини талаб, қароқчилик ва зўравонлик қилиб ўтказди. Фузайл ўзи талаб олган молларни айшишратга, давоми...

4728 11:05 / 25.09.2019
Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,Йўқ Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,Иброҳим давоми...

1748 12:00 / 31.07.2020
Ҳар бир нарсанинг ўз вазифаси бор экан, у хоҳ моддий нарса бўлсин, хоҳ маънавий нарса. Биз моддий нарсаларни ҳам вазифасига кўра ишлатмай қўйдик. Телефон узоқни давоми...

2716 10:05 / 09.10.2019