1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Нима қилсак Аллоҳнинг муҳаббатига эришамиз?

05:00 / 01.03.2017 4046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш учун қуйидаги ишларга жиддий эътибор беришимиз лозим:

1. Қуръонни тадаббур ила, маъноларини яхши тушуниб ўқиш. 

2. Фарз ибодатлар билан бир қаторда нафл ибодатларни ҳам кўпайтириш. 

3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тил ва қалб билан Аллоҳни зикр қилишга одатланиш. 

4. Доим Аллоҳнинг хоҳишини ўз хоҳишидан устун қўйиш. 

5. Аллоҳнинг исм ва сифатларини қалбдан ўтказиб кўриб чиқиш ҳамда уларнинг дунёдаги кўринишлари (тажаллийлари) ҳақида тафаккур қилиш. 

6. Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний неъматларини, эҳсонларини, раҳматини онгли равишда кўриш, ҳис этиш. 

7. Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг бутунлай синиқ ва заифлигини ҳис этиш. Барча ибодатларни шу ҳиссиётда адо этиш. 

8. Муножот, Қуръон тиловати, зикр, қисқаси, ибодат пайтида ўзини Аллоҳ билан ёлғиз қолган деб тасаввур қилиш ва буни қалбдан ўтказиш. У зотга одоб билан бандалик қилиш. Ибодатларнинг сўнггида тавба ва истиғфорга қаттиқ берилиш. 

9. Аллоҳни яхши кўрувчи кишилар даврасида ўтириш. Уларнинг айтаётган сўзларидан баҳра олиш. Гапиришга ҳожат бўлмаса, ҳузурларида умуман гапирмаслик. 

10. Аллоҳ билан ўзининг ўртаси тўсилишига сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан узоқлашиш. 

     Эй Аллоҳим, биз Сендан Сенинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрувчиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирувчи амалнинг муҳаббатини сўраймиз.  


Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Ҳамднинг 

“Муҳаббат, хавф ва ражо ҳақида гаплар” 

рисоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

5664 20:04 / 04.01.2020
Ҳасан Басрий айтган 40 калима1. Аллоҳ бандани воз кечганининг аломати, банда бефойда нарса билан машғул бўлишидир.2. Хулқини ёмон қилган жонини қийнабди.3. Олимлар давоми...

5630 05:00 / 01.03.2017
.Ҳалийм, сифати .ҳилм, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .шошмасдан оқилона иш тутиш, ва .ёмонлик қилганга ёмонлик қайтармаслик, маъноларини билдиради.Уламолар ҳилмни давоми...

4582 05:00 / 28.02.2017
Бу ердан Аллоҳ таоло нинг азоби ва иқобидан хавфда бўлишиқўрқиб туриш ҳақида сўз кетмоқда. Бу иш ҳар банда учун вожибдир. Албатта, хавфдан кўра умидворлик устун давоми...

4427 05:00 / 01.03.2017