1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда тренинг: Ислом молияси

17:45 / 02.10.2019 2947 pdf Ўқиш режими + -

Тренинг жорий йилнинг 6-7 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ва IsBF компанияси ҳамкорлигида ислом молияси бўйича тренинг ташкил этилади. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар берди.

Тадбирда ислом молияси соҳасида жаҳонда етакчилардан саналган Малайзиянинг Марказий банки қошида тузилган INCEIF университетининг Президенти ва Бош ижрочи директори профессор Азми Умар ва бошқа мутахассислар иштирок этадилар.

Тренинг дастури

1 кун – 6 октябрь

— Ислом молияси ва унинг ўзига хос жиҳатлари: рибо, ғарар ва майсир.

— Савдо шартномалари: умумий шартлари, савдо ҳақиқий бўлиш шартлари, яроқсиз ва нуқсонли қилувчи шартлар, асосий тақиқланган савдо шартлари.

— Ислом сармоя бозори: сукукнинг асосий жиҳатлари ва унинг облигациялардан фарқлари.

— Ислом молиялаштириш маҳсулотлари: Мушорака, Мудораба, Салам, Истисна ва ҳоказо

— Фойда ва зарарни тақсимлашга алоқадор шартлар.

— Такафул (Исломий суғурта): асосий маълумотлар ва ўзига хос жиҳатлари.

— Савол-жавоблар

2 кун – 7 октябрь

— Ислом банки баланси ва даромадлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг кўриниши;

— Анъанавий банкларда ислом молияси дарчаларини очиш масаласи:

— Ғазначилик, ҳисоб-китоб (бухгалтерия) ва бошқа битим ва жараёнларнинг анъанавий ва ислом банкчилиги ўртасидаги фарқ ва ўхшашликлари;

— Ислом молияси дарчаларининг анъанавий банк доирасида ишлаш тамойиллари. Асосий талаб ва муаммолар;

— Ислом молия дарчаларининг шариат талаблари доирасида бошқаруви;

— Шариат кенгаши ва шариат аудитларининг ишлаш тамойиллари.

— Муробаҳа шартномаси ва унинг анъанавий банклар доирасида қўлланиши (тузилиши). Асосий муаммолар.

— Ижара ва унинг анъанавий банклар доирасида қўлланиши. Асосий муаммолар.

— Ислом банкларидаги уй-жойларни молиялаштириш механизмлари;

— тугалланмаган кўчмас мулкни сотиб олиш;

— қуриб битказилган кўчмас мулкни сотиб олиш;

— асосий усул ва муаммолар.

— Банклар учун маблағ манбалари: Чекланмаган сармоя ҳисоб-варақлари (мудораба ва вакала) ва сукук.

— Замонавий ислом банкларининг асосий муаммолари: таварруқ ва унга боғлиқ муаммолар.

Савол-жавоблар

Маълумот учун:

INCEIF сифатли таълим, тадқиқотлар ва илғор ғоялар орқали ислом молияси соҳасида амалиёт ва назарияни боғловчи жаҳондаги энг етакчи марказ бўлишни мақсад қилган ва бу ишни самарали амалга ошириб келмоқда. Дунёнинг 72 давлатидан INCEIFнинг минглаб битирувчилари ислом молияси ва банкчилиги соҳасида маҳсулотларни ривожлантириш, қонунчилик яратиш ва жорий қилиш, инновация йўналишларида фаолият олиб бормоқдалар.

IsBF – ислом молияси соҳасида Ўзбекистондаги илк молия-консалтинг компанияларидан бири. Компаниянинг асосий мақсади биринчи навбатда Ўзбекистонда ва бошқа МДҲ давлатларида ислом банкчилиги ва молиясини татбиқ этиш ва ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. Компания банклар, корхоналар, тадбиркорлар, сармоядорлар ва бошқа мижозларга ислом молияси соҳасида лойиҳалаштириш, активларни бошқариш, савдо масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, сармоя жалб қилиш ва бошқа турдаги консалтинг хизматлари таклиф этиш орқали ислом молияси соҳасида етакчи бўлишга интилади. 

Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби – корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви ва умуман менежмент соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ замонавий корпоратив бошқарув амалиётини жорий этишни илмий ва услубий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Бугунги кунда Олий мактаб мамлакатдаги этакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб, давлат бошқарув идоралари, аксиядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек «Бизнес бошқарув» (MBA) йўналиши бўйича магистрларни тайёрловчи ягона давлат таълим муассасаси ҳисобланади. 

Маъруза қилувчи мутахассислар:

Профессор Азми Умар - Ислом молияси бўйича халқаро таълим маркази (INCEIF) нинг Президенти ва Бош ижрочи директори. Доктор Азми ҳозирги лавозимига қадар Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ), Ислом Тадқиқоти ва Ўқув Институти (ИРТИ) Бош директор лавозимида ишлаб келган. Бу лавозимда Пр. Азми кўплаб инновация тадқиқотларини жорий қилган ва натижада, ИРТИ Исломий Ижтимоий Молия Ҳисоботи ва ИТБ ва Жаҳон Банки билан биргаликда Глабал Ислом Молияси ҳисоботларини тузган. Шунингдек, Пр. Азми иш жараёнида, кўплаб ИТБ аъзо мамлакатларида Ислом молияси соҳасини ривожлантириш бўйича маслаҳатчи бўлган ва шу доирада техник ёрдам кўрсатган. У “KLIFF Islamic Finance Awards 2015” мукофоти билан тақдирланган, шариат қўмитаси аъзоси сифатида Bank Rakyat (Малайзия)да хизмат қилади ва Etiqa Takaful Малайзия, ҳамда Бруней Дарусалам Марказий банкида ислом молияси бўйича эксперт сифатида фаолият кўрсатади.

Доктор Зияд Муҳаммад - Ислом молияси масалалари бўйича мутахассис, шариат бўйича маслаҳатчи ва 1998 йилдан буён ушбу соҳанинг турли йўналишларида ислом сармоя бозори ва банк соҳасида консултант бўлиб фаолият кўрсатиб келади. 2003 йилдан 2006 йилгача, Жанубий Африканинг Албарака банкида ислом молиясига алоқадор маҳсулотларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Айни пайтда у INCEIF доценти ва Малайзиядаги HSBC банкининг Шариат кенгаши раиси ва Таж Банк (Нигерия) шариати кенгаши раиси сифатида хизмат қилмоқда. У Малдив ороли ва Малайзия мамлакатларининг Марказий Банкларида Шариат Маслаҳатчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Ислом молиясига алоқадор шаръий масалалар, Ислом сармоя бозорлари ва хатарларни бошқариш бўйича магистр ва докторантларга маърузалар қилади.

Доктор Аида Усмон - Заид Ибраҳим & Cо компаниясининг таъсисчиси ва консалтинг хизматлари йўналишининг бошқарувчи директори. У ислом банк иши ва молияси, ислом сармоя бозори воситалари, ҳамда Такафул маҳсулотлари бўйича мутахассис ҳисобланади. Доктор Аиданинг ислом молияси корпоратив ва чакана молиялаштиришнинг тузилиши ва ҳужжатлари, ислом молияси хизматларнинг қонуний ва меъёрий асослари, сукук, хусусий сармоялар ва инвестицион фондлар тузиш ва шариатга мувофиқлик масалалари, ислом молия институтларининг шариатга мувофиқлигини текшириш ва шаръий аудит қилиш, такафул маҳсулотлари ва операциялари, бойликларни ислом асосида режалаштириш ва бошқариш масалаларида кўп йиллик тажрибага эга. Доктор Аида Малайзия Олий судининг адвокати, шунингдек Куала-Лумпур минтақавий арбитраж марказида Ислом молияси ёки бошқа шариат билан боғлиқ низолар бўйича ҳакамлик суди судяси ҳисобланади.

Тренинг биринчи куни тадбиркорлар, мутахассислар, соҳага қизиққан инсонлар ва кенг омма учун мўлжалланган бўлса, иккинчи куни асосан банклар, лизинг компаниялари ходимлари ва мутахассислар учун мўлжалланган. Тренинг инглиз тилида олиб борилади ва ўзбек тилига синхрон таржима қилинади. Иштирокчиларга мавзу юзасидан тарқатма материаллар берилади.

Тренингда қатнашиш учун қуйидаги саҳифада рўйхатдан ўтилади: http://docs.rgsbm.uz/?lang=ru

Тренингда қатнашиш нархи:

Бир кун учун 500 000 сўм

Икки кун учун 800 000 сўм

Тўловни Payme иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Бунинг учун «Хизматлар учун тўлов», «Таълим» бўлимига ўтиб «Islamic Business and Finance» корхонасига тўлов амалга оширилади. Юридик шахсларга тўловни амалга ошириш учун шартнома тақдим этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 25 уй. Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби (Мўлжал: «Grand Mir» меҳмонхонаси)

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари:

+998 71 239-03-05, +998 99 810-58-44

Islom uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilolnashr, нашриётматбааси ҳамда Islom.uz портали ижодий жамоаси нашриётимизда узоқ йиллардан бери хизмат қилиб келаётган, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1425 13:50 / 06.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ292сонли .Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида,ги Қарорининг таъминлаш давоми...

610 13:57 / 23 сентябрь
Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга давоми...

2252 22:02 / 11.09.2020
Араб ва инглиз тилларидан тингловчилар ўртасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб ўтказилган Олимпиада 2022 давоми...

1839 18:11 / 16.05.2022
Видеолар
Аудиолар

137635 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57701 14:35 / 11.08.2021