1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўзбекистонда масжидлар очилади, ёпилмайди!

10:05 / 30.09.2019 3152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Диний таълимот ўта нозик ва хассос бўлгани туфайли юртимиз ҳудудида диний қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи масжидлар ёпилар экан, айрим имомлар ишдан бўшар экан, деган мазмундаги хабарлар кенг тарқалди. Биз ушбу хабарларда нима дейилгани, қандай фикрлар баён этилгани тўғрисида тўхталмоқчи эмасмиз.

Балки муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида охирги уч йилда масжидларни обод этиш, фуқароларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда янги жомеларни очиш борасида қилинган ишларни мухтасар айтиб ўтмоқчимиз, холос.

Сўнгги йилларда республикамизда 24 та янги масжид очилди. Улар қаторида намозхонларга туҳфа этилган Қорақалпоғистондаги «Имом Эшон Муҳаммад», Тошкент шаҳридаги «Сузук ота», «Имом ат-Термизий», «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф», Сурхондарё вилоятидаги «Ҳаким Термизий», Хоразм вилоятидаги «Охун бобо» ва Фарғона вилоятидаги «Чилигижийда» каби масжидларни алоҳида кўрсатиш мумкин.

Шунингдек, ўлкамизда 106 та масжид тўлиқ янгидан қурилди, 231 та масжид капитал таъмирдан чиқарилди. Бундай улуғвор ишлар диёримизда шиддат билан давом этмоқда.

Яна бир жиҳат, аслида масжидларни ёпиш масаласи қандайдир мансабдор шахснинг ваколатига кирмайди, балки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 409-сон қарори асосида ижро қилинади.

Шунингдек, масжид имом-хатибини ишга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масаласи ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

Демак, ҳуқуқий тамойилларни инкор этиш, Ўзбекистон аҳолисининг ҳақ-ҳуқуқлари, диний қадриятлари ва эҳтиёжларига ҳурматсизлик кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом шиорлари, имом-домлалар ва масжидларга нисбатан билдирилган ҳар қандай номақбул фикрларга нисбатан доимо муросасиздир.

Islom.uz портали таҳририяти

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Сувайд Калбийдан ривоят қилинади .Зарр ибн Ҳубайш Абдулмалик ибн Марвонга ваъзнасиҳат тўла мактуб ёзди. Мактубнинг охирида қуйидаги сўзлар бор эди .Эй давоми...

3475 08:05 / 04.04.2020
Салим ибн Жобир Жобир ибн Салим ҳам дейилади Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб дедиmdash Эй Аллоҳнинг Расули давоми...

3050 16:30 / 31.08.2021
Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади .Муовия розияллоҳу анҳу қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Ётар жойларидан тушиб, ерни хасчўплардан давоми...

3101 08:07 / 01.02.2020
Доктор Мустафо Маҳмуд дейди .Аллоҳ таоло марака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб .Толут аскар давоми...

4169 16:00 / 16.03.2023
Аудиолар

229767 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148367 14:35 / 11.08.2021