1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Намоз энг улуғ ибодатдир

11:35 / 29.09.2019 3098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Ўз Каломида бизларни намозга буюрди.

Намозларни ва ўрта намозни муҳофаза этинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қўрқув ила қоим бўлинг (Бақара сураси, 238-оят).

Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси, 103-оят).

Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига тўпланадиган Зотдир (Анъом сураси, 72-оят).

Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт (Тоҳа сураси, 14-оят).

Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур (Анкабут сураси, 45-оят).

Намоз Аллоҳга энг маҳбуб амал

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бандага у ўқийдиган икки ракъат намоздан афзал нарсани буюрмаган. Модомики, банда ўз намозида бўлса, унинг бошидан, албатта, яхшилик ёғилиб туради. Бандалар Аллоҳга ундан чиққан нарса билан яқинлашганидек, бошқа нарса билан яқинлаша олмаслар”, дедилар. Яъни Қуръон билан демоқчилар”.

Имом Термизий ривоят қилган.

Расули акрамдан: “Қайси амал афзал (Аллоҳга севимлироқ)?” деб сўрашганда, “Вақтида ўқилган намоз”, деб жавоб берганлар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Жаннат ёки икки ракат намоздан бирини танлаш ихтиёри берилганида икки ракат намозни танлардим, чунки намозда Аллоҳ ризоси бор, жаннатда эса менинг розилигим.

Ибн Сирин

Намоз бандани гуноҳлардан покловчи омилдир

Амр ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Усмоннинг ҳузурида эдим. Таҳорат суви чақирди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қайси бир мусулмон одам фарз намоз (вақти) келса-ю, унинг таҳоратини, хушуъини ва рукуъини яхшилаб адо этса, албатта, у ўзидан олдинги гуноҳларга каффорот бўлур. Модомики, катта гуноҳ қилмаган бўлса. Бу доимо ҳамма вақт учундир”, деганларини эшитганман”, деди”.

Имом Муслим ривоят қилган.

Қайси бир мусулмон намоз ўқиб, у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, гуноҳлари худди дарахт барги тўкилганидек тўкилиб кетади”.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Ким икки ракат намозни Аллоҳга қалби билан юзланган ҳолда ўқиса, янги туғилганидай гуноҳлардан пок бўлиб чиқади”.

Имом Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоят қилган.

Намозни муҳофаза қилишга чақириқ ва уни зое қилишдан огоҳлантириш

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: “Аллоҳ азза ва жалла беш вақт намозни фарз қилди. Ким таҳоратни яхшилаб олса ва уларни ўз вақтида ўқиса, рукуъ ва хушуъни батамом қилса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким (бундай) қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа мағфират қилади, хоҳласа азоблайди”.

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен Ўзимга Ўзим: ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир”, деди”, деб айтдилар”.

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Аллоҳ намоздадир, Аллоҳ намоздадир. Ким намозни қолдирса, унга Исломда улуш йўқ. Ким намозни қазо қилишдан сақланса, Аллоҳ уни ҳам сақлайди. Ким намозни зое қилса, Аллоҳ уни ҳам зое қилади.

Умар ибн Ҳаттоб

Намоз ўлчовдир, ким ўлчовини тўла қилса, унга ҳам тўла қилинади, ким уриб қолса, Аллоҳ таоло ўлчовдан уриб қолганлар ҳақида нима деганини ўзларинг биласизлар.

Салмон Форсий

Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга(Мутоффифун сураси, 1-оят).

“Вайл” сўзининг икки хил маъноси бор, бири, “Вой бўлсин”, иккинчиси, “Вайл” – дўзахнинг номларидан бири, яъни ўлчовдан уриб қолувчиларга “Вайл дўзахи” бўлсин, дегани.

Бизнингча, икки маъно бир-бирини тўлдириб келади: “Вайл”га тушган одамнинг ҳолига вой бўлади, ҳолига вой бўлган одам “Вайл”га тушади.

Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир”.

Имом Термизий ривоят қилган.

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар:

“Бирортангиз жаҳаннамнинг ҳақиқатини билганида эди, овози чиқмай қолгунча бақириб, бели сингунича намоз ўқиган бўлар эди”.

(Ибн Муборакнинг “Заваидуз зуҳд” китобидан).

Тоатларнинг сендан фавт бўлишига маҳзун бўлмаслик ва тойилишлар бўлса ҳам, қилганингга надомат қилмай қўйиш қалбнинг ўлими аломатларидандир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг ушбу ҳикматида тоатни ўтказиб юборишдан хафа бўлмаслик ва содир бўлган хатога надомат чекмаслик қалбнинг ўлими аломати эканини таъкидлаган.

Дуо

Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин (Иброҳим сураси, 40-оят).

Сўнги сўз

Айтгин: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламларнинг Робби – Аллоҳ учундир” (Анъом сураси, 162-оят).

Манбалар асосида Охунжон Охунов тайёрлади:

  • 1. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ, “Тафсири Ҳилол”, “Мўминнинг меърожи – муфассал намоз китоби”, “Хислатли ҳикматлар шарҳи”, “Руҳий тарбия”.
  • 2. Анвар Аҳмад, “Хикматлар – саодатга етаклар”.
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилдан бошлаб нашр этилаётган Ҳилолrdquo журнали астасекин ўз мухлисларига эга бўлиб, уларнинг доимий ҳамроҳига айланмоқда. Унинг ҳар бир сони алоҳида бир давоми...

2091 13:30 / 30.09.2019
Ёшлар тарбияси борасида танқидлар кўпайиб кетди. Қайси газета, журнални олиб қараманг, ёшларнинг юриштуриши, кийиниши, муомала маданияти тўғрисида фикрлар, давоми...

3110 13:50 / 19.09.2019
Нафсим деди борми экан, бизлар учун чексиз роҳатАқл деди имкони бор, айтай сенга қилсанг тоқат.Нафсим деди айта қол тез, етай унга бўлдим безор,Қайга бормай минг давоми...

2451 23:45 / 19.05.2020
Аллоҳ таолонинг бандаларига берган неъматлари беҳисобдир. Аллоҳ таоло мўминларни бу дунёни ўзида ҳам энг улуғ неъматлардан бўлган Ислом неъмати ҳамда Қуръони давоми...

3647 11:00 / 27.06.2020