1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Саҳиҳул Бухорий”нинг дарси бошланди

19:00 / 16.09.2019 2658 pdf Ўқиш режими + -

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтининг 3 ва 4-босқич талабалари бу йилги ўқув режага биноан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадислар тўпламини тўлиқ ўқиб чиқиши режалаштирилган.

Талабалар ушбу муборак амални Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари ёнида бошлашни ният қилган эдилар. Бугун, 15 сентябр куни олий маъҳаднинг 3 ва 4-босқич талабаларидан эллик нафари ҳамда ўн нафар устозлар Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрдилар. Ташриф дастлаб Имом Бухорий ҳазратларининг қабрларини зиёрат қилишдан бошланди. Муҳаддислар султонининг муборак равзаларини зиёрат қилишни ният қилган талабалар бу кунга қадар етти марта Қуръони каримнинг тўлиқ тиловатини қилиб, Хатму кабир адо этган эканлар. Шу жойда ушбу хатмларнинг савоби Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳақларига бағишланиб, дуолар қилинди. Шундан сўнг янги ташкил қилинган Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Имом Бухорий ҳадис мактаби билан танишув бўлиб ўтди. Икки маскан зиёратидан сўнг талабалар Имом Бухорий мажмуасидаги масжид биносида йиғилиб, устозларнинг дуоларидан сўнг “Саҳиҳул Бухорий” ҳадислар тўпламининг “Ваҳийнинг бошланиши” китобидан “Амаллар фақат ниятга кўрадир…” деб бошланадиган биринчи ҳадисни мутолаа қилдилар. Ушбу асарнинг биринчи сабоқи шу тариқа бошланиши замонамизнинг етук уламоларидан бизга одат бўлиб келмоқда. Жумладан, марҳум устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам “Олтин силсила” туркумидаги ҳадислар тўпламининг таржимасига киришишни айнан Имом Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, у кишининг живорларида “Саҳиҳул Бухорий” китобининг биринчи ва охирги ҳадисларини мутолаа қилишдан бошлаган эдилар. 

Шунингдек, замонимизнинг  машҳур муҳаддисларидан Шайх Муҳаммад Аввома, Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳлар ҳам Имом Бухорийнинг марқадларини зиёрат қилиш асносида шундай қилган эдилар.

Устоз ва талабаларнинг зиёрат ва илк дарс жараёнида уларга Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ва Имом Бухорий ҳадис мактаби ректори Олимхон Юсупов ҳамроҳлик қилдилар.

Илоҳим, илми толибларимизга Аллоҳ манфаатли илм, қувватли ҳифз ва Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайнинг йўлларини берсин. Амин!


Манба: https://sammuslim.uz


Мавзуга оид мақолалар
Машҳур фақиҳ, усулий аллома шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш ҳафизаҳуллоҳнинг Бухоро бўйлаб сафарларининг иккинчи куни якунланди.29 декабрь куни меҳмонлар давоми...

2349 16:40 / 29.12.2019
Бугун, 24 сентябрь куни уламолар Навоий вилоятидаги қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини мўминмусулмонлар билан адо этиб, маърифий суҳбат қилиб давоми...

1535 11:51 / 24.09.2021
Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 27 июнь ndash Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куниrdquo муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда 100 га давоми...

2435 22:30 / 25.06.2021
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ давоми...

3248 17:29 / 13.10.2020