Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 6 жумадис сони | 2024 йил 08 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (49-дарс). Аёлларга яхши муомала қилинглар

14:45 / 06.09.2019 4524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

249. Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўққиз, саккиз ёки етти киши эдик. Шунда у зот: «Расулуллоҳга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз сизга байъат қилганмиз», дедик. «Расулуллоҳга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз сизга байъат қилганмиз», дедик. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилмайсизларми?» дедилар. «Биз қўлларимизни узатдик ва: «Биз сизга байъат қилганмиз. Яна нимага байъат қилайлик?» дедик. «Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ҳеч нарсани ширк келтирмасликка, беш (вақт) намозга, итоат қилишингизга, – махфий сўзни пичирлаб айтдилар – одамлардан ҳеч нарса сўрамасликка»дедилар. Ўша одамлардан баъзиларининг қамчиси тушиб кетганда бировдан уни олиб беришни ҳам сўрамаганини кўрдим».

Муслим ривоят қилган.

250. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиб, итоат қилишга байъат қилганимизда у зот бизга: «Қодир бўлганингизча», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

251. Амр ибн Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга видолашув ҳажида ҳозир бўлган. Шунда у зот Аллоҳга ҳамду сано айтдилар, эслатдилар ва ваъз қилдилар. Сўнгра: «Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ? Қайси кун муқаддасроқ?» дедилар. «Ҳажжи акбар куни, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди одамлар. Шунда у зот айтдилар: «Албатта, қонларингиз, молларингиз, шаън-обрўларингиз сиз учун худди шу кунингиз, шу юртингиз, шу ойингиз ҳурмати каби муқаддасдир. Огоҳ бўлинг! Жиноятчининг жинояти ўзига: ота боласига, бола отасига жиноят қилмайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Мусулмон киши учун биродарининг у кўнгилдан чиқариб берганидан ташқари бирор нарсаси ҳалол бўлмайди. Огоҳ бўлинг! Жоҳилият рибосининг ҳаммаси бекордир, сизларга сармояларингиз (қолади), холос, (шунда) зулм ҳам қилмайсизлар, сизларга ҳам зулм қилинмайди. Лекин Аббос ибн Абдулмуттолибнинг рибосининг бари бекордир. Огоҳ бўлинг! Жоҳилиятдаги қонлар қиймати ҳам бекордир. Қонларимиздан биринчи бўлиб бекор қилинадигани Ҳорис ибн Абдулмуттолибнинг қонидир. (У) Бану Лайсга эмизиш учун берилган эди, уни Ҳузайл (қабиласи) ўлдирди. Огоҳ бўлинг! Аёлларга яхши муомала қилинглар, чунки улар қўл остингиздаги асиралардир. Сизлар улардан бундан бошқасига эгалик қила олмайсизлар. Фақат очиқ-ойдин итоатсизлик қилишса, уларни ётоқларда тарк этинг. Ва уларни жони ачимайдиган тарзда уринглар. Агар сизга итоат қилишса, уларга бошқа йўл ахтарманг. Огоҳ бўлинг! Аёлларингиз зиммасида сизларнинг ҳақларингиз, сизларнинг зиммангизда аёлларингизнинг ҳақлари бор. Аёлларингиз зиммасидаги сизларнинг ҳақларингизга келсак, булар – сиз ёмон кўрган кишига тўшакларингизни бостирмасликликлари ва бундай (киши)нинг уйингизга киришига изн бермасликларидир. Огоҳ бўлинг! Сизнинг зиммангиздаги уларнинг ҳақлари эса таомлари ва кийимлари хусусида уларга яхшилик қилишингиздир».

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
868. Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким мақтанишини ёйса, Аллоҳ унинг шармандалигини давоми...

2230 19:00 / 25.03.2023
559. Муовия ибн Ҳайда Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули, бизларнинг ҳар биримизда хотинининг нима ҳаққи бор, дедим. .Таомлансанг, уни давоми...

3210 18:23 / 03.09.2021
467. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Ҳамза ибн Амр Асламий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга .Сафарда рўза тутайми, деди. У кўп рўза тутарди. .Истасанг, давоми...

756 19:00 / 26 июль
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон давоми...

4973 19:57 / 28.04.2017