1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжиди катта йўл ёқасига кўчирилмоқда

11:45 / 04.09.2019 2957 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент вилоятида йўловчилар ва зиёратчиларга ҳар тарафлама қулайлик яратиш, намозхонлар учун юқори даражада шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 28 та масжид янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда. Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси бўйида жойлашган «Далварзин» жоме масжиди шу пайтгача кўримсиз бир жойда – йўл бўйидан ичкарироқдаги бурчакда жойлашган эди. «Бекобод тумани ҳокимининг қарори билан масжидимиз учун қўшимча 35 сотих ер майдони ажратилиб, катта йўл бўйида янгидан қурилмоқда. Натижада 50 сотих майдонда маҳаллий аҳоли ва йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам ибодат ва маърифат уйи қад кўтаради иншааллоҳ,» дейди масжид имом-хатиби Анваржон Риҳсибоев. Ҳозирда қурилиш ишлари қизғин бошлаб юборилган. Куни кеча 3 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов бошчилигида имомлар, кекса нуронийлар, масжид фаоллари, маҳаллий аҳоли эзгу ният, дуои хайрлар билан масжиднинг биринчи ғиштини қўйишди.

Лойиҳага кўра сиғими 700-750 кишига мўлжалланган асосоий хонақоҳ, 27 метрлик минора, кутубхона, таҳоратхона, хизмат хоналари, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ҳамда кенг автотураргоҳ масжиднинг умумий тузилишини ташкил этади.

Масжидларни таъмирлаб, барпо этишдек савоби улуғ, садақаи жория бўлгувчи хайрли ишларда ташаббус кўрсатаётган, ҳиссалари қўшилаётган барча ҳашарчилар, кўнгилли хизматчилар, мутасаддилар ҳақларига холис дуолар қилинди. Масжид тез орада қад кўтариб, келажак авлод учун кўп йиллар ҳидоят маёғи бўлиб хизмат қилишини ният қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 26 апрель куни .Китобхонлик мактаби, лойиҳаси доирасида .Суратли тажвид, китобининг таништирув тақдимоти бўлиб ўтади.Тақдимот .Hilol Nashr, нашриётининг давоми...

2598 10:25 / 26.04.2022
Бугун Нақшбанд туризм фестивали иштирокчилари Бухородан Самарқанд шаҳрига етиб келишди.Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон давоми...

2890 19:39 / 11.11.2018
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

2267 16:41 / 19.03.2023
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари ҳам ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига соғсаломат етиб келдилар. Ишчи гуруҳи томонидан 7200 нафар давоми...

1859 18:15 / 05.08.2019
Аудиолар

213150 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132371 14:35 / 11.08.2021