1447 йил 16 шаъбон | 2026 йил 04 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжиди катта йўл ёқасига кўчирилмоқда

11:45 / 04.09.2019 3054 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент вилоятида йўловчилар ва зиёратчиларга ҳар тарафлама қулайлик яратиш, намозхонлар учун юқори даражада шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида 28 та масжид янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда. Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси бўйида жойлашган «Далварзин» жоме масжиди шу пайтгача кўримсиз бир жойда – йўл бўйидан ичкарироқдаги бурчакда жойлашган эди. «Бекобод тумани ҳокимининг қарори билан масжидимиз учун қўшимча 35 сотих ер майдони ажратилиб, катта йўл бўйида янгидан қурилмоқда. Натижада 50 сотих майдонда маҳаллий аҳоли ва йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам ибодат ва маърифат уйи қад кўтаради иншааллоҳ,» дейди масжид имом-хатиби Анваржон Риҳсибоев. Ҳозирда қурилиш ишлари қизғин бошлаб юборилган. Куни кеча 3 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов бошчилигида имомлар, кекса нуронийлар, масжид фаоллари, маҳаллий аҳоли эзгу ният, дуои хайрлар билан масжиднинг биринчи ғиштини қўйишди.

Лойиҳага кўра сиғими 700-750 кишига мўлжалланган асосоий хонақоҳ, 27 метрлик минора, кутубхона, таҳоратхона, хизмат хоналари, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ҳамда кенг автотураргоҳ масжиднинг умумий тузилишини ташкил этади.

Масжидларни таъмирлаб, барпо этишдек савоби улуғ, садақаи жория бўлгувчи хайрли ишларда ташаббус кўрсатаётган, ҳиссалари қўшилаётган барча ҳашарчилар, кўнгилли хизматчилар, мутасаддилар ҳақларига холис дуолар қилинди. Масжид тез орада қад кўтариб, келажак авлод учун кўп йиллар ҳидоят маёғи бўлиб хизмат қилишини ният қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, 1516 октябрь кунлари Тошкент ва Хивада .Ислом ndash тинчлик ва эзгулик дини, мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади. Айни вақтда юртимизга давоми...

1485 19:04 / 14.10.2024
Москва Исломий маркази кўмаги билан Қуръони каримни ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари бошланди, деб хабар беради IQNA.Россиялик ўғил болаларнинг қишки таътилларини давоми...

2551 11:40 / 04.01.2019
Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни Ўзбекистоннинг Америка пойтахтидаги элчихонаси АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта масжид Виржиния штати, Стерлинг шаҳридаги давоми...

2095 14:05 / 16.12.2019
Қуръонни онлайн ўқитиш АҚШнинг Жоржия штати билан чекланиб қолмайди ва Қуръон талабалари тажрибали устозлар назорати остида ўзлари танлаган ўқув дастурини давоми...

2444 14:00 / 24.07.2021