1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Нафс ва уни поклаш

05:00 / 28.02.2017 9859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони  каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.

1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга  сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.

2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида: «Ва маломатчи нафс билан қасам», деган (2-оят).

Маломатчи нафсдан мурод тақводор мўмин кишининг на-фсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради: гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади. 

Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.

3. Гоҳида «ан-Нафсул амморатул биссуъи» – ёмонликка амр қилувчи нафс бўлиши мумкин. 

 Аллоҳ таоло Юсуф сурасида:   «Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роб-бим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи Зотдир»,  деди»,  деган (53-оят).

Демак, нафс турли ҳолатларда бўлиб туради. Унинг хотир-жам, маломатчи ва ёмонликка буюрувчи ҳолати бор. Гуноҳ, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади ва нуқсонга дучор бўлади. Уни доимий равишда по-клаб ва ўстириб туришга эҳтиёж бор. 

Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, нафсни поклаш араб тилида «тазкиятун-нафс» деб аталади. 

«Тазкия» сўзи луғатда поклаш маъноси билан бирга ўсишни ҳам англатади. Ўз-ўзидан «тазкиятун нафс» – нафсни пок-лаш ва ўстириш эканини англаб оламиз.

Руҳий тарбия устозларининг таърифи бўйича, тазкиятун-нафс нафснинг турли дардл ва офатлардан покланиши, унинг мақомотларга эришиши ва олий сифатлар ила зийнатланишидир. 

Нафсни поклашнинг шаръий воситалари, моҳияти ва сама-ралари бор. 

Аллоҳ таоло пайғамбарларига юклаган муҳим вазифалардан бири нафсни поклашдан иборат бўлган. Пайғамбарлар отаси бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг машҳур дуоларида ҳам бу ҳақиқат ўз аксини топган:

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:   «Роббимиз, ўзларининг ичидан уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китобни ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Албатта, Сенинг Ўзинг азиз ва ҳикматли Зотсан», деган (129-оят). 

Демак, тазкиятун-нафс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бажаришлари лозим бўлган тўрт муҳим нарса –оятларни уммийларга тиловат қилиб бериш, уларга китобни таълим бериш, ҳикматни ўргатиш ва уларни поклашдан иборат бўлган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Шунингдек, ичингизга ўзингиздан, сизларга оятларимизни тиловат қиладиган, сизларни поклайдиган, сизларга китобни, ҳикматни ва билмайдиган нарсаларингизни ўргатадиган Пайғамбар юбордик», деган (151-оят). 

Ушбу оятда олти муҳим нарса ҳақида сўз кетмоқда. Учинчидан, сизларни поклайди, дейилмоқда. Мазкур ишларнинг барчаси Аллоҳнинг улуғ неъматларидир. Ана ўша муҳим ишлар ичида тазкия ҳам бор.

 Аллоҳ таоло «Аълаа» сурасида:   «Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир. Ва Роббиси ис-мини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир»,  деган (14-15 оятлар). 

Ҳа, охиратда ютуққа эришиш, катта оловга кириб куймаслик учун, ашаддий азобда қолмаслик учун ҳар бир банда бу дунёда куфрдан, ширкдан, нифоқдан ва турли гуноҳлардан покланиши, ўз Роббини зикр қилиб, намоз ўқиши шарт. Бу ердаги покланиш ва зикрдан сиз билан биз ўрганаётган ҳақиқат кўзда тутилган.    

Аллоҳ таоло «Шамс» сурасида: «Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам. Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди. Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди. Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди», деган (7-10 оятлар).

Ушбу оятлардан нафсни поклаш динимиздаги энг муҳим ишлардан бири эканини англаб оламиз.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хожа Ориф Ревгарий қуддиса сирруҳуБу зот ҳижрий 560 сана, милодий 1165 санада Ревгарда таваллуд топганлар ва ҳижрий 660 сана, милодий 1212 санада ўша ерда вафот давоми...

6073 13:15 / 18.01.2019
Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўрадиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни тўғрилаш осон бўлади. Ўз айбини ўзи аниқлашнинг тўрт давоми...

4675 05:00 / 28.02.2017
.Карийм, сифати .карам, сўзидан олинган бўлиб, бир нарсанинг ўзида бор шарафига ёки хулқларидан биридаги шарафга далолат қилади. Карим киши, карим ҳайвон ёки карим давоми...

3788 05:00 / 28.02.2017
. . . ,. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти давоми...

3108 17:00 / 28.08.2021